ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви


а) имтиҳонлар топшириш ва тестлардан ўтиш; б)



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

а)
имтиҳонлар топшириш ва тестлардан ўтиш;
б)
 
лавозимга номзодларнинг хизмат рўйхатларини таққослаб кўришдир.
Янги корпус ташкил этилаётанда, олий лавозимларга (префектлар, элчилар ва бошқаларни) 
тайинлашда ҳамда айрим қўйи лавозимлар учун танлов ўтказилмайди. “Ташқи танлов” – (олий маълумотга 
эга ташқаридан келган номзодлар учун) ҳамда “ички танлов” – давлат хизматида турган, бироқ бошқа 
лавозимга даъвогарлик қилаётганлар учун бўладиган танловлар ўртасида фарқ мавжуд. (Миллий маъмурий 
мактаб, маъмурият ҳудудий институтлари ва қатор ихтисослашган маъмурий мактаблар учун танлов 
имтиҳонлари алоҳида жиҳатларга эга). Танлов имтиҳонларини ўтказишда танловга олиб чиқилаётган 
лавозимлар, имтиҳонлар сони, ҳайъат таркиби, танловдан ўтишга рухсат этилган номзодлар рўйхати 
(рўйхатлар вазир ёки давлат хизматичиларининг мазкур корпусини шакллантириш учун масъул шахс 
томонидан тасдиқланади) тўғрисида ўз вақтида ва тўлиқ ахборотга эга бўлиш таъминланади. Ҳайъат 
қарори қатъийдир ва адолатсизликка йўл қўйилганлиги исботланган ҳолатдагина суд томонидан бекор 
қилиниши мумкин. Танловдан ўтган шахслар, одатда, бир йил давомида стажер бўлиб ишлайди. Лавозимга 
тайинлаш бош вазир, вазирлар, префектлар, вазирликлар маҳаллий хизматлари раҳбарлари томонидан 
амалга оширилади.
Хизматчиларнинг энг юқори ва қуйи эшелонлари танлов тизимига кирмайди. Юқоридаги префектлар, 
элчилар ва вазирликлар директорлари ҳукумат кўрсатмаси билан тайинланади. Қуйидаги С ва Д тоифасидаги 
ижроия-техник ходимлари танлов бўйича эмас, балки тестлар ва имтиҳонлар ёрдамида танлаб олинади.
V БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ СО
ҲАСИДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА


107
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
Хизматга кириш. Танлов ё имтиҳон кўринишида ёхуд номзодларнинг хизмат рўйхатларини таққослаш 
билан даражалар ва унвонлар бўйича ўтказилади. Бир вақтнинг ўзида учта танлов ўтказилади: булардан 
биринчиси – олий ўқув юртлари битирувчилари учун; иккинчиси – дипломга ҳам эга бўлмаган (дипломга 
эга бўлиши зарур бўлган шифокорлар бундан мустасно) кадрдаги хизматчилар учун; учунчиси – миллий 
маъмурий мактабга кирувчи маҳаллий ҳамжамоалар, уюшмалар ва касаба ташкилотларининг танланадиган 
мансабдор шахслар учун ўтказиладиган танловлардир.
Танловни ташкил этиш қонун ёки қонуности ҳужжати билан йўлга солинади, буларда имтиҳонлар 
хусусияти ва дастури, ҳайъат таркибини тайинлаш тартиби белгиланади, бир вақтнинг ўзида уч танлов 
ўтказиш тартиби аниқлаштирилади. Жорий йил учун муайян танловни ўтказиш тартиби ва шартлари 
алоҳида ҳужжат билан белгиланади. Танлов эълон қилиниши тўғрисидаги қарорда унинг ўтказилиш санаси, 
ҳайъат таркиби ва эгалланадиган лавозимлар рўйхати келтирилади. Лавозимлар сони олдиндан эълон 
қилинади ва келгуси йилгача буларнинг рўйхатини фақат судлар ўзгартиши мумкин. Шунингдек, имтиҳонлар 
сони ҳам олдиндан белгиланади. Танловда иштирок этишга қўйилган номзодлар рўйхатини вазир ёки 
хизматчилар тегишли корпусини шакллантиришга масъул шахс имзолайди.
А тоифадаги лавозимларга тайинлаш учун танлов имтиҳонлари номзоднинг кенг қиррали умумий ва 
махсус билимларини аниқлаш ҳамда у етарли даражадаги ақлий салоҳиятга ва қатъий феъл-атворга эга 
эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун йўналтирилгандир. Бу имтиҳонлар юксак савиядаги умумий ва касбий 
билимдан далолат бериши лозим. В тоифасидаги номзодлар қонунлар ва қонуности ҳужжатларига таянган 
ҳолда ўз бошқаруви остида турган кишиларнинг фаолиятини бошқара олиши ва баҳолай олиши зарур. 
Бунинг учун улардан ўта мослашувчанлик, кенг даражадаги умумий ва касбий билимлар талаб қилинади. С 
тоифадаги номзодлар учун имтиҳонлар ва тестлар энг аввало уларда ташаббускорлик салоҳиятини эмас, 
балки махсус билимларга, техник-ижроия кўникмаларига эга эканликларини аниқлаши лозим.
Ҳайъат ўз баҳолашларида адолатли бўлиши лозим, акс ҳолда танлов натижалари суд томонидан бекор 
қилиниши мумкин. Шуни истисно қилганда ҳайъат қарори қатъийдир ва маъмурият уни рад этиш ва янги 
танлов ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Танловдан ўтганлик ғолибни дарҳол лавозимга тайинланишига олиб келмайди. Бу бўш лавозимни 
эгаллаш учун рўйхатга киритилиш сабаби бўлиши мумкин. Танловдан ўтган шахсларга, одатда, 2–3 йил 
ўқиш учун тегишли ихтисослашган ўқув юртига унда 2–3 йил ўқишга кириш учун имкон берилади.
Лавозимга тайинлаш ваколатли мансабдор шахс буйруғи билан амалга оширилади. Конституциянинг 
13-моддасига мувофиқ “Республика Президенти фуқаролик ва ҳарбий давлат лавозимларга тайинлашни 
амалга оширади”.
1
Амалда бунинг имкони йўқлиги боис, 1958 йилдаги Ордонансга мувофиқ президент 
фақат олий мансабдор шахсларнигина тайинлайди.
Бошқа ҳолатларда амалдорлар бош вазир томонидан, аксарият ҳолларда эса вазирлар ва баъзан 
вазирликлар маҳаллий хизматлари префектлари ва раҳбарлари томонидан сайланади. Ҳудудлар ва 
департаментлар хизматчилари тегишли ҳудудий ва бош кенгашлар томонидан, жамоалар хизматчилари эса 
мэрлар томонидан сайланади. Оммавий муассасалар хизматчилари уларнинг раҳбарлари, яъни улардаги 
маъмурий кенгаш директорлари ёки раислари томонидан тайинланади.
Лавозимга тайинланишдан олдин даъвогар, одатда, шу муассасада бир йил давомида стажер бўлиб 
ишлайди. Штатдаги хизматчи фақат қонунда кўзда тутилган ҳолатлардагина хизматдан бўшатилиши 
мумкин.
Ҳар бир амалдор маош жадвалига мувофиқ ойлик олади. Энг кам ва энг юқори маош ўртасидаги 
мутаносиблик 1:5 ни ташкил этади. Маошдан ташқари устама ҳақлар (масалан турар жой учун, оила 
аъзолари сонига ва бошқалар учун) тўланади. Амалдор ҳар йили 5 ҳафталик маош тўланадиган таътилга, 
касаллиги бўйича таътилга чиқиши мумкин, аёллар учун бола туғиш даври ва болага қараш даври учун 
таътил берилади. Амалдорнинг мартабаси ёш бўйича нафақа даврига етгач ўз-ўзидан тўхтайди (кўпчилик 
учун нафақа ёши 60 ёшни ташкил этади, бироқ 65 ёшгача ишлашга рухсат этилади). Амалдор ўз хоҳишига 
1
Конституция Франции 1958 года с изменениями, внесенными 23 июля 2008 года – сайт Конституционного совета 
Французской Республики на 9 августа 2014 г.- http://www.conseil-constitutionnel.fr


108
кўра истеъфога чиққан ҳолда давлат хизматини тарк этиши мумкин. Давлат маъмурий жазо сифатида 
амалдорни ишдан бўшатиш, агар гап жиддий қилмиш тўғрисида бораётган бўлса, уни нафақасиз қолдириш 
ҳуқуқига эга.
Нафақа қисман ишлаётган амалдор маошидан чегирма (7%), қисман давлат ҳисобидан тўланади. 
Нафақа ҳажми сўнгги маош ҳажми ва ҳар йиллик тўловлар ҳажмига боғлиқ. Нафақа сўнгги умумий маош 
ёки энг катта умумий маошнинг 75% дан ошиб кетмаслиги лозим.
Давлат хизматининг умумий устави амалдорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берган. 
Уларнинг ҳуқуқларига: эътиқод ва виждон эркинлиги; фикрларини ифодалаш эркинлиги (фақат танланадиган 
лавозимларга номзод бўлган ёки вакиллик функцияларини бажарадиган амалдорлар учун); иш ташлаш 
ҳуқуқи (фақат сиёсий эмас); касаба уюшмаси фаолияти ҳуқуқи; давлат хизматчиларига тегишли қарорларни 
муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқи; доимий касбий қайта тайёрлашдан ўтиш ҳуқуқи, меҳнат гигиенаси 
ва хавфсизлиги ҳуқуқи киради. Мажбуриятларга келганда эса, улар икки гуруҳга бўлинади:

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish