ЎҚув адабиёти овқатланиш


Шартли истеъмол қилинувчи қўзиқоринлардан заҳарланиш



Download 2,56 Mb.
bet177/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Шартли истеъмол қилинувчи қўзиқоринлардан заҳарланиш. Табиатда, шунингдек, заҳарлилиги асосий рационнинг таркибига боғлиқ бўлган шартли истеъмол қилинувчи қўзиқоринлар ҳам учрайди. Хусусан, кулранг калҳам ач (Coprinus atramentarius) фақатгина алкоголли ичимликлар билан бирга истеъмол қилинганидагина (кейинги 72 соат давомида) заҳарланишга сабабчи бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда заҳарланишнинг 2 ...
3 соатга чўзилувчи кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриғи, юрак-қон томирлар бузилишларини қамраб олувчи клиник манзараси ривожланади. Бунақанги токсик самаранинг механизми қўзиқоринда ғайриоддий аминокислота – коприннинг мавжудлиги билан боғлиқдир. Организмга тушган коприн алкоголь билан биргаликда ацетальдегид метаболизмини чекловчи бирикма – дисульфид тетраэтилтиурам таъсирига ўхшаш заҳарланишни келтириб чиқарувчи биологик фаол мажмуага эврилишга қодир циклопропанонгидратга айланади. Шартли истеъмол қилинувчи қўзиқоринлар: груздлар, волнушкалар, чернушкалар, валуйлар – албатта қўшимча қайнатиб олишни ёки алиментар тушганида саломатликка путур етказишга қодир биологик фаол бирикмаларини йўқотиш учун ивитишни талаб қилади.
Қўзиқоринлардан заҳарланишни бартараф қилиш учун саноат миқёсида қаватли қўзиқоринлардан икра тайёрлаш ва уларни қуритиш тақиқланади. Бозорларда фақат қайта ишлов берилмаган (салат, икра ва бошқа маҳсулотларга айлантирилмаган), олдиндан алоҳида турларига қараб сараланган қўзиқоринларнинг сотилишига руҳсат берилади. Герметик ёпилган идишлардаги маринадланган ва тузланган қўзиқоринларни фақат саноат йўли билан тайёрланган ҳолдагина сотишга руҳсат берилади. Ботулизм ҳавфи жуда юқори бўлганлиги учун ҳам уйда тайёрланган қўзиқорин консерваларини сотиш қатъиян маън қилинади.


      1. Заҳарли ўсимликлардан заҳарланиш


Ёввойи ҳолда ўсувчи заҳарли ўсимликларнинг меваларидан заҳарланиш ҳоллари асосан болалар орасида учрайди. Шу билан бирга ўзлари истеъмол қиладиган мевалар (гилос, узум, қорағат, черника, ертути)ни ейилмайдиганларидан ажратишни билмайдиган болалар кўпинча сайр қилаётганларида уларни еб, заҳарланиб қолишади. Шу сабабли ҳам анъанавий равишда овқатланишда ишлатилмайдиган заҳарли ўсимликлардан заҳарланиб қолишни мумтоз овқат заҳарланишлари сирасига киритмаслик лозим, илло улар озиқ-овқат маҳсулотларига мансуб эмас (ноанъанавий озиқ- овқат манбаи ҳисобланмайдилар), уларнинг истеъмол қилиниши эса тасодифан юз беради.


Заҳарланишни келтириб чиқарувчи 100 дан ошиқ заҳарли ўсимликлар сирасига шайтонкоса, бангидевона, зангпоя (бодиёни руми), бўриоғиз, кучала, мордовник, кўкнор, самбитгул, белладонна, канакунжут ва бошқалар киради. Заҳарли ўсимликлардан заҳарланиш улар таркибида алкалоидлар ва гликозидларга оид бўлган турли-туман табиий токсик бирикмаларнинг мавжудлиги билан боғлиқдир.
Табиий токсик бирикмаларнинг кўринишлари турли-туманлиги туфайли ҳам ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан заҳарланишлар клиник манзарасининг полиморфизми билан фарқланади. Ушбу гуруҳдаги барча заҳарланишлар учун ҳос бўлган умумийлик яширин (инкубацион) даврининг ўта қисқалигидир (30 дақиқадан 1 соатгача). Заҳарланиш белгилари одатда заҳарли ўсимликни истеъмол қилганларнинг барида ривожланади. Заҳарланиш оғирлигининг даражаси истеъмол қилинган миқдор, бола организмининг ҳолати ва ёшига бевосита боғлиқ бўлади.
Болаларнинг заҳарли ўсимликлардан заҳарланишини профилактика қилишнинг асосий тадбирларига болалар объектлари (боғчалар, боғлар ва бошқалар)ни мунтазам равишда текшириб туриш ва заҳарли ўсимликларни ёки уларнинг потенциал хавфли қисмлари (мевалари)ни йўқотишдан иборатдир. Шунингдек, болалар орасида тушунтириш ва тарбиявий ишлар олиб борилиши ҳам катта аҳамиятга эга.



      1. Download 2,56 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish