ЎҚув адабиёти овқатланиш



Download 2,56 Mb.
bet185/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Амнестик токсинлар ичида домоат кислотаси маълум бўлиб, у мавсумий озуқаси Nitzchia pungenes оиласига кирувчи қўнғир рангли микроскопик сув ўтлари бўлган мидиялар организмида ишлаб чиқарилади. Касаллик икки босқичда ривожланади: аввал, заҳарли моллюскалар истеъмол қилинганидан сўнг 24 соат ўтгач, ўткир гастроэнтерит белгилари (қайт қилиш, диарея, абдоминал оғриқлар) пайдо бўлади. Кейинги босқичда, иккинчи сутка тугаётганда, буларга неврологик симптоматика қўшилади: кенг ёйилган ориентация бузилиши, даврий амнезия, томир тортишишлари, бош оғриғи қўшилади. Оғир ҳолатларда шайтонлаш ва комасимон ҳолат ҳам кузатилиб, булар ўлимга олиб келиши мумкин. Қари беморларда заҳарланиш жуда оғир кечади ва Альцгеймер касаллигидаги сингари касаллик белгиларига эга бўлади.
Моллюскалар ва қисқичбақасимонларни истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган маринотоксинлар билан заҳарланиш ташҳиси клиник манзара ва овқат анамнези асосида қўйилади. Лаборатория ташҳиси сичқонлардаги биоиндикация (сакситоксинлар учун) ёки нисбатан кўпроқ специфик (токсинларнинг алоҳида турлари учун), аммо унчалик оммабоп бўлмаган храмотография усулларини қамраб олади.
Океандан овланадиган моллюскалар ва бошқа нобалиқ маҳсулотларда тўпланадиган маринотоксинлар билан заҳарланишларнинг профилактикаси асосан уларнинг овланиши ва овқатга ишлатилиши мавсумга мос равишда назорат қилиниши билан боғлиқдир. Одатда, микроскопик сув ўтлари нисбатан интенсивроқ ўсадиган ва кўпаядиган даврларда анъанавий равишда моллюскалар овланадиган ҳудудларда уларнинг овланиши тўхтатилади. Ўртаер денгизи ҳавзасида бу давр майдан то сентябргача чўзилади. Тропик ва экваториал денгизларда бундай даврлар бутун йил мобайнида алмашиниб туриши мумкин. Давлат назорат идоралари овқатланишда моллюскалардан фойдаланишнинг потенциал хавфи мавжудлиги ҳақида эълонлар беришлари ва денгиз маҳсулотларини вақти-вақти билан лаборатория текширувларидан ўтказиб туришлари лозим.
Овқат заҳарланишлари кенг жўғрофий ҳудудда ўсадиган заҳарли ўсимликлар, биринчи навбатда, Ericaceae, Kalmia ва Rhododendron лар оиласига кирувчилар: денгиз рододендрони, ғарб азалияси, калифорния атиргули, тоғ дафнасидан йиғилган асалари асалини истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Ушбу ўсимликлар нектаридан олинган асалда грайанотоксин (родотоксин, андромедотоксин, ацетиландромедол) лар мавжуд бўлади. Грайанотоксинлар ўзига дитерпен (азотсиз полихлорланган циклик углеводород)ларга мансуб табиий бирикмаларни қамраб олади. Грайанотоксинлар мембрана заҳарлари сирасига киради. Улар ҳужайралар
мембраналари натрийли каналларининг рецепторлари билан боғланади, уларнинг деполяризациясини бузади ва шу билан ҳужайралар ичидаги кальций ионлари оқимини кўпайтирадики, бу ҳужайраларнинг, хусусан, миокард ва асаб тизими функциясининг бузилишига олиб келади.
Заҳарланиш организмга тушадиган токсинлар миқдорига боғлиқ равишда бир неча минутдан то 2 ... 3 соатгача бўлган вақтда ривожланади ва ғарқ тер босиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, бош айланиши, нафас қисиши ва оғиз атрофидаги парестезияни қамраб олади. Кейин бунга гипотензия (ҳатто коллапсгача), брадиаритмия, синусли брадикардия ва Вольф- Паркинсон-Уайт синдроми белгилари қўшилиб, тезкор шифокорлик ёрдамини талаб қилади. Заҳарланишнинг ўлимга олиб бормайдиган шакли 24 соатдан ортиқ давом этмайди. Лозим топилганда грайанотоксинларнинг лабораториявий ташҳисланиши маҳсулотдаги юпқа қатламли хроматография ёрдамида аниқланиши мумкин.
Асал, шунингдек, шайтонкоса ва бангидевона сингари маълум заҳарли ўсимликлардан нектар йиғилгани оқибатида асал заҳарли бўлиб қолиши мумкин. Бу ҳолда заҳарланиш хусусиятлари муайян ўсимликларнинг алкалоидли бирикмаларининг специфик хусусиятларига боғлиқ бўлади.
Заҳарли асал билан заҳарланишларнинг профилактикаси асалари уялари жойлашган ҳудудлар олдиндан ва вақти-вақти билан текшириб турилиши ва гуллаб турган потенциал хавфли, шу жумладан, заҳарли ўсимликлар борлигини аниқлашдан иборат бўлади. Шунингдек, овқатланишда ёввойи асалариларнинг асалларидан, айниқса, қирғоқбўйларида ва тоғли жойлардан йиғилган асаллардан фойдаланиш тавсия этилмайди.



    1. Download 2,56 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish