ЎҚув адабиёти овқатланиш


Маданий ўсимликларни ифлослантирувчи бегона ўтлар уруғларидан заҳарланиш



Download 2,56 Mb.
bet178/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Маданий ўсимликларни ифлослантирувчи бегона ўтлар уруғларидан заҳарланиш


Бегона ўтларнинг уруғларидан заҳарланишлар уларнинг тўпланиши ва озуқа донларидаги миқдори қониқарсиз назорат қилинганида учрайди. Улар бегона ўтларнинг уруғидаги токсик моддаларнинг унга, ундан унинг асосидаги озиқ-овқат маҳсулотлари (нон, нон маҳсулотлари)га тушиши билан боғлиқдир.


Кўкмарак (гелиотроп) токсикози. Иссиқ иқлим шароитларида ўсувчи кўкмарак (Heliotropium lasiocarpum) уруғлари аралашиб кетган дон маҳсулотларини овқатланишда ишлатилиши оқибатида овқат заҳарланиши пайдо бўлади. Уруғларнинг токсик хусусияти улар таркибидаги нейротроп ва гепатотроп таъсирга эга бўлган алкалоидлар мажмуаси (циноглоссин, гелиотрин, лазиокарпин) миқдорига қараб белгиланади. Кўкмарак токсикози секин ривожланади ва токсик гепатит белгиларига эга бўлади: жигар катталашади, сариқлик пайдо бўлади, асцит ҳолатлари кучаяди. Бунақанги манзара бир неча ойга чўзилиши мумкин. Жигар функциясини қайта тиклаш ва умумий саломатликни меъёрий даражага келтириш узоқ вақт олади. Оғир ҳолларда ўлим ҳолатлари 20 ... 30 % ни ташкил этади.
Кўкмаракнинг жавдар ва буғдойдаги аралашмаси 100 кг донда 10 мг.дан ошмаслиги лозим (Россия Федерацияси нормативи).
Кампирчопон токсикози (триходесмотоксикоз). Кампирчопон (Trichodesma incanum) – Осиё мамлакатларининг тоғ ёнбағрида жойлашган ҳудудларида ўсадиган кўп йиллик ўсимлик бўлиб, уни овқатланишда
ишлатилганида овқат заҳарланиши – триходесмотоксикозни юзага келтиради. Кампирчопоннинг уруғларида мавжуд бўлган алкалоидлар (инканин, триходесмин)
кучли нейротроп таъсирга эгадир. Заҳарланиш ривожланишида намоён бўлувчи клиник манзара энцефалит ва менингоэнцефалитнинг
касаллик белгиларини қамраб олади. Шунингдек, кўнгил айниши ва ич кетиши кузатилиб, келгусида гипохром анемия ҳам қўшилиши мумкин.
Заҳарланишнинг оғир шакллари 35 % ҳолатларда ўлимга олиб келади.
Кампирчопоннинг уруғлари юқори заҳарлиликка эгалигини назарда тутган
ҳолда, уларнинг озиқ-овқат маҳсулотларида мавжуд бўлишига йўл қўйилмайди. Ифлосланган донлар кампирчопоннинг уруғларидан пухта тозаланади ва донлар устидан унинг уруғлари шарбатини кетказиш учун сувда ювиб ташланади.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish