НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Талабалар овқатланишини ўрганишдан мақсад.
2. Талабалар овқатланишини ўрганишни асосий принциплари.
3. Талабалар овқатланишини ўрганиш.
4. Талабалар овқатланишини ўрганишда витамин етишмаслиги микросимптомини аниқлаш.
5. Суткалик аскорбин кислотасини аниқлаш.
3-БОБ
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ ВА УНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ
Овқат заҳарланишлар – бу микроорганизмларнинг шартли-патоген турлари салмоқли миқдорда уруғ ёйган ёки микробли ва микробсиз табиатга эга организм учун заҳарли моддалар тушган овқатни истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқадиган ўткир (камдан-кам ҳолларда сурункали) касалликдир. Овқат заҳарланишларига, одатда, икки ва ундан ортиқ шахс бир ҳил овқатни истеъмол қилганидан сўнг касаллик пайдо бўлганини лаборатория текширувлари тасдиқлаган касалланишлар киради.
Овқатдан заҳарланишларни таснифлашда бир нечта назариялари мавжуд, шулардан қуйида иккитасини келтирилган.
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШЛАРНИ ТАСНИФИ
(К.С. ПЕТРОВСКИЙ НАЗАРИЯСИ БЎЙИЧА)
I. Микробли табиатга эга бўлган овқатдан заҳарланиш
А. Бактериал табиатга эга бўлган овқатдан заҳарланиш.
1. Овқат токсикоинфекциялари:
а) сальмонеллаларни бир нечта турлари келтириб чиқарувчи;
б) шартли патоген ичак таёқчалари келтириб чиқарувчи бактериялар (B.coli, Bac.proteus, энтерококки и др.)
в) спора ҳосил қилувчи бактериялар келтириб чиқарувчи (B.perfringens, Bac.cereus)
г) айрим стрептококклар келтириб чиқарувчи (гемолитик, кўкарувчи).
2. Овқат токсинлари:
а) ботулизм;
б) стафилококкли заҳарланиш.
Б. замбуруғли табиатга эга бўлган овқатдан заҳарланишлар (микотоксикозлар)
1. Фузариозлар:
а) алиментарно-токсик алейкия;
б) « моғорлаган нон» билан заҳарланиш.
2. Эрготизм.
3. Афлотоксикоз.
II. Микробсиз табиатли овқатдан заҳарланиш
А. Микробсиз табиатли овқатдан заҳарланишнинг ўткир тури.
1. истеъмол қилиб бўлмайдиган маҳсулотлардан ўткир заҳарланиш:
а) заҳарли замбуруғлар (строчок, рангпар погонка ва бқ.);
б) заҳарли ўсимликлар, уларнинг мевалари ва уруғларини истеъмол қилганда (заҳарли Лех, зангпоя, мингдевона, белладонна, ғўза ва канакунжит уруғи ва б..).
2. муайян шароитда заҳарли бўладиган маҳсулотлардан заҳарланиш:
а) таркибида соланин бўлган униб қолган (кўкарган) картошка;
б) таркибида фазин бўлган хом ловия қўзоқлари;
в) шафтоли, ўрик, олча, бодом данагининг таркибида амигдалин бўлган аччиқ мағзи;
г) баъзи бир балиқларнинг икраси, жигари ва сути (маринка, когак, сўзанбалиқ, игнақорин, налим, чўртанбалиқ, олабуға, скумбрия ва бқ.).
3. овқат маҳсулотларига тушган қўшимчалар билан заҳарланиш.
а) идишлар орқали тушадиган кимёвий бирикмалар (мис, руҳ, қўрғошин, мишьяк ва бқ.);
б) буғдойга ишлов бериш жараёнида симоб ва мишьяк сақловчи моддалар (гранозан, меркуран ва бқ.).
Б. Сурункали микробсиз табиатли овқатдан заҳарланишлар.
1.Бошоқли ўсимликлар орасида ўсувчи уруғи заҳарли бўлган ёввойи ўсимликлар (бегона ўт токсикози):
а) гелиотроп токсикоз (токсик гепатит);
б) кампирчопон токсикози ёки триходесмотоксикоз (жалангар энцефалити ва б қ.);
в) бошқа ёввойи ўсимликлар токсикозлари (маст қилувчи плевел, софора ва б.);
2.Овқат маҳсулотларида мавжуд бўлган кимёвий моддаларни меъёридан ортиқча бўлганда сурункали заҳарланиш:
а)айрим овқат қўшимчалари (нитритлар ва б.) билан сурункали заҳарланиш;
б)айрим пестицидларнинг белгиланган меъёрдан ортиқча ишлатилгандаги қолдиқ миқдори;
в)ўткир ва сурункали заҳарланишни келтириб чиқарувчи (қўрғошин ва б..) моддалар билан заҳарланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |