.
КУЙДИРГИ КАСАЛЛИГИ ВА УНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ
Кўп асрлар давомида куйдирги кенг тарқалган касаллик бўлиб бир замонлар одамзот бошига кўп талофат келтирган. Абу Али Ибн Сино, Гиппократ, Гомер, Овидийлар уни “ҳайвонлардан одамларга юқадиган касаллик” деб таърифлашган.
1788 йили рус олими С.С.Андреевский Сибирдаги эпизоотия вақтида бу касалликни ҳайвондан ўзига юқтириб, одамлар билан ҳайвонларда учрайдиган касаллик бир хил эканлигини исботлади ва бу касалликни “сибир яраси” (“сибирская язва”) деб аташни тавсия этди.
У куйдиргининг патологик анатомияси, клиник хилларини тасвирлаб берди, даво ва профилактика усулларини ишлаб чиқди.
Куйдирги - (Сибир яраси, антракс ), инсон ва ҳайвонларга хос бўлган ўткир юқумли касаллик бўлиб, тери ва тери ости
.
тўқималарида серозли ва геморагик шишлар пайдо бўлиши билан характерланади. Куйдирги билан ҳар йили миллионлаб одамлар касалланган.
Куйдирги касаллигига асосан қорамоллар, қўй ва эчкилар, от, эшак ҳамда туялар мойил ҳисобланади. Ит, мушук ва ёввойи йиртқич ҳайвонлар касалликка камроқ чалинади. Совуқ қонли ҳайвонлар ва паррандалар касалликка чалинмайди. Шу билан бирга ёввоий ҳайвонлар ва йиртқич паррандалар (қарға, қузғун ва бошқа) касалланган ҳайвон гўштини ёки жасадини егандан сўнг узоқ муддат давомида куйдирги спорасини ахлати ва сийдиги ёрдамида касаллик қузғатувчисини ташқи муҳитга тарқатади.
Касаллик манбаалари бўлиб касал хайвонлар, улардан олинган махсулотлар (гўшт, сут, тери ва бошқалар), касал хайвонлар ўлган жойдаги зарарланган тупроқ хизмат қилади.
Касаллик ўзига хос клиник белгилар билан кечади. Касалликнинг яширин даври 1-3, баъзан 8 кунгача давом этади. Касалликнинг кечиши ўткир, ярим ўткир, баъзан эса яшин тезлигида бошланади. Касаллик яшин тезлигида бошланганда ҳайвон бирдан йиқилиб, оғзи, бурни, орқа тешикдан қон аралаш суюқлик (кўпик) ажралади ва ҳайвон нобуд бўлади. Оққан қон ивимайди.
Одамларда касалликнинг яширин даври бир неча соатдан 14 кунгача, ўртача 2-3 кун давом этади. Касаллик бир неча турда кўпроқ (95-98 фоизгача) тери турида кечади. Бунда микроб тушган жойда қизғиш ёки кўкимтир рангда доғ пайдо бўлади, бу доғ папулага, везикулага, пустула ва ярага айланади. Яранинг усти қора парда билан қопланади ва оғриқсиз кечади. Ярага яқин бўлган лимфа безлари зарарланиб, лмфаденит, сепсис пайдо бўлади. Беморда қувватсизлик, тана ҳарорати кўтарилиши, бош оғриги, бош айланиши, қусиш, жигар ва талоқнинг катталашуви каби аломатлар кузатилади.
Одамларда куйдиргининг ичак тури куйдирги қўзғатувчиси билан зарарланган гўшт истеъмол қилинганида, ўпка тури билан эса куйдирги таёқчаси спораларининг нафас йўллари (тери, мўйна махсулотлари корхоналарида) орқали тушишидан ривожланади. Ичак ва ўпка турлари кескин умумий бузилишлар билан кечиб, одатда ўлим билан тугайди.
.
Куйдирги касаллигининг олдини олиш учун хайвонларни ўз вақтида рўйхатга олиб бориш ва ушбу касалликка қарши эмлаш, ветеринария санитария тадбирларини, яъни дезинфекция, дезинсекция, дератизация ишларини ўз вақтида ўтказиб туриш, айниқса хайвонларни ветеринария мутахассилари назорати остида бўлиши, молларни белгиланган жойларда-махсус қушхона ва сўйиш майдончаларида сўйилиши мухим аҳамият касб этади. Гушт, сут махсулотлари ветеринария санитария талабларига қатъий риоя килган холда истеъмолга чиқарилиши лозим.
Куйдирги касаллигидан сақланиш учун:
-ўзингизга тегишли хайвонларни худудингиздаги ветеринария муассасасида рўйхатга қуйинг, бу ҳайвонларнинг куйдиргига қарши самарали вакциналар билан ўз вақтида эмланиши гаровидир;
-хайвонларда хар қандай касаллик аломатларини пайқасангиз дархол ветеринария мутахассисига хабар беринг, касалликни ўзингиз аниқлаш ёки даволашга уринманг!
-гўшт, сут махсулотларини фақат махсус белгиланган жойларда (гушт дўконлари, дехкон бозорларидаги павильонлар, махсус маркетлар) харид қилинг, гўшт махсулотларида ветеринария кўриги хақида тамға (клеймо) бўлишига эътибор беринг, гўшт сотувчисидан ветеринария маълумотномасини талаб қилинг;
-шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!
Do'stlaringiz bilan baham: |