ОВҚАТЛАНИШ ОБЪЕКТЛАРИДА ДАВЛАТ САНИТАРИЯ НАЗОРАТИНИ ОЛИБ БОРИШДАГИ ДСЭНМ ВРАЧИ ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Овқатланиш гигиенаси соҳасида санитария назорати қуйидагиларни назарда тутади:
- озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати устидан ишлаб чиқариш жойларида назорат қилиш: озиқ-овқат саноат корхоналарида, гўшт ва сут саноатида, балиқ хўжалиги ва уларни реализация қилиш жойларида, сотув тармоғи ва умумий овқатланиш тармоғида, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш жараёнида, музлатиш, омбор ва уларни сақлаш жойларида.
Овқатланиш гигиенасидаги санитар назоратни олиб бориш қуйидагиларни бажаришни ўз ичига олади:
1. Санитар назоратини барча вазифаларини бажарувчи амалдаги давлат санитария эпидемиологик хизматни ташкил қилиш.
2. Озиқ-овқат маҳсулотларини ҳимоя қилувчи санитар қонунчиликни ишлаб чиқиш.
3. Умумий овқатланиш ва сотиш тармоқлари, озиқ-овқат саноати масъул ходимлари ва маъмуриятига санитар назорат органлари талабларини қўйиш ҳуқуқига эга бўлиши.
4. Санитария назорати ташкилотларига маъмурий мажбурият ҳуқуқини бериш.
5. Озиқ-овқат маҳсулотларини стандартлаштириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари бузилиши ва сифатини ёмонлиги учун жиноий жавобгарликка тортилишини белгилаш.
Санитар назоратини Давлат санитария эпидемиология назорати ва санитар хизмат расмий идоралари олиб боради. Санитар назорат ветеринар назорат билан тўғридан-тўғри боғлиқдир. Ветеринар назоратни чорвачиликда ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатлари тизимида ветеринар хизмати олиб боради.
Аҳолининг овқатланиши устидан давлат санитария назоратини қуйидаги ташкилотлар олиб боради: санитария эпидемиологик бошқарув бош бошқармаси овқатланиш гигиенаси бўлими (Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги) ва санитария эпидемиологик хизмат ташкилотлари (Республика, вилоят, шаҳар,туман санитария эпидемиологик хизматлари, сув транспортида бассейн, портлар)ДСЭНМ, бошқариш даражасига қараб овқатланиш гигиенаси бўлими бўлади. Овқатланиш гигиенаси врачи ўз иш фаолиятида қонунчилик ҳужжатларидан қўлланма сифатида фойдаланади. Овқатланиш гигиенаси врачининг иш фаолиятини регламентловчи асосий ҳужжатлар ўзининг мазмуни, вазифаси, аҳамиятига кўра 3 гуруҳга бўлинади:
1. Асос бўлувчи: Ўзбекистон Республикаси қомуси (1992йил) – 37,38,39,40,65-моддалар, Фуқаролар соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонун
(1996 йил), Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодекси (1996 йил), “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги қонун (3.07.92й. №657-12, 27, 29, 30,31-моддалар), “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги” тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонуни №483-1 30.02.1997 йил.
2. Овқатланиш гигиенаси бўлимига тааллуқли умумдавлат меъёрий қонунчилик ҳужжатлари: санитар меъёр ва қоидалар умумий овқатланиш корхоналари учун, шунингдек қандолат цехлари ва музқаймоқ корхоналари учун СанМ ва Қ 42-123-5777-91;
- балиқни қайта ишловчи корхона – 2509-81
- минерал сув заводлари учун – 4416-87;
- музқаймоқ ишлаб чиқарувчи корхона учун – 7833-71;
- овқат бўёқлари ва концентратлари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун – 1403-76;
- қандолат саноати корхоналари учун – 9450-71;
- сут саноати корхоналари учун – 2512-81;
- гўшт комбинатлари учун – 1185-74;
- нон-булочка маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун 823-69;
- савдо корхоналари учун 096-68 0066-96;
- болалар сутли овқатланиш корхоналари учун – 924-71 ва бошқалар;
- озиқ-овқат маҳсулотлари давлат стандартлари, Сан ҚваМ (П-Л 7-70 – озиқ-овқат маҳсулотлари савдо корхоналари лойиҳаси учун, П-Л 8-71 – умумий овқатланиш корхоналари лойиҳаси учун), маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги кўрсатма(1996), СТУ-6-1 96. “Хориждан келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари устидан жорий санитария назоратини ўтказиш (буйруқ № 27,1996);
- Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг асос бўлувчи буйруқлари.
3. Меъёрий услубий ҳужжатлар – бунда маълум бир турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги иш шароитларини соғломлаштирувчи аниқ талаблар берилгандир.
Овқатланиш корхоналарида санитар назоратни умумий амалиёт шифокори олиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |