ВЕТЕРИНАР-САНИТАРИЯ ХИЗМАТИ Ветеринар-санитария хизмати (ВетСХ) Озиқ-овқат маҳсулотлари орқали ўтувчи касалликлар ва гельментозлардан аҳолини саломатлигини ҳимоя қилишдаги барча чора тадбирларни амалга оширади.
Хусусан аҳолини сифатли сут ва гўшт билан таъминлашда ВетСХ катта аҳамиятга эга. Ветеринар-санитария хизмати фаолиятида сўйилувчи моллар ва фермадаги сут берувчи моллар саломатлиги ҳолати устидан назорат олиб бориш катта аҳамиятга эга. Ветеринария санитария назорати органлари Давлат санитария назорати органларига бўйсунмайди, лекин давлат санитария назорати органларига гўштни қайта ишлаш корхоналарида ва бозорларда ветеринар санитария хизмати-ветиринар назорати олиб бораётганда санитария меъёр қоидаларига риоя қилаётганини текшириш ва талаб қилиш хуқуқи берилган. Ветиринар-санитария назорати фаолияти давлат санитария эпидемиология назорат маркази ходимлари билан боғлиқ ҳолда олиб борилиши керак ва битта мақсад аҳолини у ёки бу озиқ-овқат маҳсулотлари орқали ўтадиган касалликларни келиб чиқишини олдини олишга қаратилган бўлиши керак.
ОЗИҚ – ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИ ТЎҒРИСИДАГИ ДАВЛАТ ҚОНУНЧИЛИГИ Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати давлат санитария назорати муассасалари фаолияти билан мувофиқ бўлмоғи шарт. Сифатни сертификациялаш Ўзбекистон Республикаси бошқарув ҳужжатлари – 025-94 «Ўзбекистон Республикаси миллий тизим сертификацияси» асосида давлат стандарти қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Асосий ҳолатлар: Озиқ - овқат маҳсулотларига стандартлари ва техник шароитларни мувофиқлаш «Озиқ-овқат ва хом-ашё маҳсулотлари сифати санитар меъёрлари ва тиббий-биологик талаблар» Сан ҚваМ 0066-96 га мувофиқ амалга оширилиши керак.
Тиббий биологик талаблар ўз ичига қуйидаги кўрсаткичларни олади:
Умумий ҳолатлар
Озиқ – овқат маҳсулотлари органолептик хусусиятлари, яъни ташқи кўриниши, ранги, консистенцияси, ҳиди ва мазаси.
Озиқавий қийматлилиги
Озиқ – овқат хом-ашёси ва озиқ – овқат маҳсулотлари алоҳида кўринишлари ва гуруҳларининг озиқавий қийматлилигига асосан кўпинча уларнинг ҳар бирида озиқавий модда ва энергетик қийматлилиги борлиги билан аниқланади. Мана шу белгилари бўйича озиқ-овқат хом ашёси ва маҳсулотлари 9 та асосий гуруҳга бўлинади:
Гўшт, гўшт маҳсулотлари, парранда ва тухум.
Сут ва сут маҳсулотлари
Балиқ ва денгизнинг бошқа маҳсулотлари
Нон-булочка, ун ёрма маҳсулотлари
Қанд ва кондитер маҳсулотлари
Сабзавотлар, полиз маҳсулотлари мевалари, мевалар ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари
Ёғли маҳсулотлар
Ичимликлар ва бижғиш маҳсулотлари
Бошқа маҳсулотлар
Хавфсизлик мезонлари
Озиқ – овқат хом-ашёси ва маҳсулотлари хавфсизлик кўрсаткичлари асосида уларда саломатлик учун потенциал хавфли, келиб чиқиш жиҳатидан кимёвий ва биологик моддалар, яъни пестицидлар сақловчи, микробиологик кўрсаткичлар, озиқ-овқат стабиллиги кўрсаткичлари (ачитқи ва микроскопик замбуруғлар устидан назорат) қўйилиши мумкин бўлган даражада чеклаш талаблари қўйилган.
Болаларнинг овқатланиши учун озиқ – овқатлар:
Бу бўлимда 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар учун махсуслаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларига ва 1 ёшгача бемор болаларни даволаш учун ишлаб чиқарилган махсус озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган тиббий-биологик талаблар кўрсатилган.