МАҲСУЛОТЛАРНИНГ КАЛОРИЯСИНИ АНИҚЛАШ УСУЛЛАРИ ВА РАЦИОННИНГ ОЗИҚАВИЙЛИК ҚИЙМАТИНИ АНИҚЛАШ Бугунги кунда Умумий овқатланиш корхоналарида озиқ-овқат рационининг калорияси ва унинг озиқавийлик қиймати ташкилотларнинг лабораториялари йирик шаҳарлардаги савдо корхоналарида текширилади. Санитария эпидемиология назорати марказларининг асосий вазифаларидан бир аҳолининг турли қатламалари орасида меъёрлаштирилган овқатланиш ташкиллаштиришдан иборат. Шунинг учун етарали даражадаги овқат рационини бахолаш усулларни билиш ҳамма учун зарурдир. Шу мақсадида аҳолининг овқатланиш сифати ва кунлик рационни лабаратория шароитида бутун рационни ёки алоҳида таомларини санитария эпидемиология назорат маркази лабараториясида овқатланиш гигиенаси врачнинг иш режаси асосида текширилади.
Рацион ёки таомларнинг озиқавийлик қиймати ва калориясини лаборатория шароитида аниқлашда уларнинг таркибидаги оқисиллар, ёғлар ва карбонсувлар миқдорига баҳоланади, шу билан биргаликда уларнинг биологик қийматини, яъни витаминлар ва минерал моддалар, зарурият бўлганда аминокислотлар миқдори ҳам аниқланади.
ТАЙЁР ТАОМЛАРДАН ТАҲЛИ УЧУН СИНАМАЛАР ОЛИШ ТАРТИБИ Очиқ турдаги ва махсус ходимларга хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш корхоналарида хўрандаларга овқат тарқатиш вақтида текшириш учун тайёр овқатдан намуна олинади. Ўртача қийматни аниқ топиш учун тарқатишга тайёрланган 10-15 намуна ўлчанади. Кейин санитария эпидемиология назорати марказининг лабораторияси идишига нализ учун битта ўлчанган синама олинади. Бунинг учун тамномадаги таҳлил учун олинган таом таркибидаги маҳсулотларни номлари аниқ ёзилади. Анализ учун олинган синама учун олинган синаманинг далолатномаси тузилади. Унда синаманинг олинган вақти, қаердан олинганлиги, озиқ маҳсулотларининг таркиби ва тайёр маҳсулотларининг чиқиш ва ким олганлиги кўрсатилади.
ТАЪЛИМНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ «ЎРГАМЧАК ТЎРИ» УСУЛИ Қадамлар :
1. Талабаларга зтилган мавзу бўйича тайёрланиш учун олдиндан саволлар берилади.
2. Иштирокчилар айлана шаклида ўтиришади.
3. Иштирокчиларнинг бирига ип калаваси берилади ва у ўзининг саволини беради (ўзи тўлиқ жавобини биладиган саволини беради), ушлаб турган ҳолатда
4. Калавани олган талаба саволга жавоб беради (бу вазиятда савол берган талаба жавобга комментарий беради) ва кейиги талабага беради.
5. Иштирокчиларнинг барчаси тўрдан ўтмагунча савол беришни давом эттиришади ва саволларга жавоб беришади.
6. Барча талабалар савол беришни тугатгандан кейин калавани ушлаган талаба кимдан савол олганда олган талабага узатади ва ўзининг жавобини вариантини тугатганча тўрини ечимини ечгунча тарқатади.