ЎҚув адабиёти овқатланиш гигиенаси фани бўйича ўҚув қЎлланма профессор Г. И. Шайхова таҳрири остида


ДАВЛАТ САНИТАРИЯ НАЗОРАТИ ТАШКИЛОТЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИ



Download 2,35 Mb.
bet18/170
Sana24.02.2022
Hajmi2,35 Mb.
#195045
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   170
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси ўқув қўлланма

ДАВЛАТ САНИТАРИЯ НАЗОРАТИ ТАШКИЛОТЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИ
Республика Бош Давлат санитария врачига ва вилоят, шаҳар, туман бош санитария врачларига қуйидаги ҳуқуқлар берилган:
-идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, алоҳида шахсларга санитар ва эпидемияга қарши чораларни бажарилиши муддатини кўрсатилган ҳолда талаблар қўйиш;
-лойиҳалаш меъёрлари асосида қуриш ажратилган ер майдони, сув олиш жойи ва чиқинди сувларни тушириш шароитлари лойиҳаларига хулоса бериш;
-зарурат бўлганда техник лойиҳалар, овқатланиш саноат корхоналари, умумий овқатланиш ва савдо корхоналари қурилиши ишчи чизмалари амалдаги меъёр ва қоидалардан четга чиққанда, шунингдек тасдиқланган меъёр ва қоидалар бўлмаган вақтда хулоса бериш;
-аҳоли саломатлигига ёмон таъсир кўрсатиши мумкин бўлган янги турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари хом ашёсига, саноат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, идиш-товоқ ва ўровчи материалларига шунингдек янги технологик жараён лойиҳаларини келишиб олишида мўлжалланган лойиҳани кўриб чиқиш;
-амалдаги санитар гигиеник ва эпидемияга қарши санитария меъёр ва қоидага мувофиқ эксплуатацияга кирувчиовқатланиш корхоналари ҳолати ва мос келишига хулоса бериш;
-фаолият кўрсатаётган овқатланиш корхоналари санитар ва эпидемияга қарши чора тадбирларни кераклигича бажарилмагунларига қадар фаолиятини тўхтатиш ёки рухсат бермаслик;
-инсон саломатлигига зиён етказиши мумкин бўлган овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ёки қайта ишлашда қўлланувчи кимёвий моддалар, услублар ва воситалар, шунингдек қишлоқ хўжалик ўсимликлари ва ҳайвонларнинг ўсишини тезлаштирувчи воситалар, ўсимликларни ҳимоя қилувчи кимёвий моддалар, полимер материаллар ҳамда бошқа кимёвий озуқаларни қўллашни таъқиқлаш;
-истеъмол учун яроқсиз деб эътироф этилган озиқ-овқат маҳсулотларини кишилар овқатланиши учун ишлатилишини таъқиқлаш;
-Гигиеник экспертизани ўтказиш учун зарур бўлганда қайси идорага бўйсунишидан қатъий назар илмий текшириш муассасалари ва санитария гигиеник йўналишдаги лабораторияларга топшириш;
-бажараётган ишининг ўзига хослиги туфайли бактерия ташувчи, юқумли касалликни тарқатиш манбаи бўлиши мумкин бўлган шахсларни вақтинча ишдан четлатиш;
-хизмат гувоҳномаси кўрсатилган ҳолда куннинг исталган вақтида назорат объектини ҳеч қандай қаршиликсиз текшириш ва аниқланган санитар камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида кўрсатма бериш;
-объектнинг санитар ва эпидемиологик ҳолатини баҳолаш учун керак бўлган ҳужжат ва маълумотларни масъул ходим ва алохида шахслардан талаб қилиш;
-лаборатория таҳлили ва гигиеник экспертиза учун озиқ-овқат, ашёлар, буюм ва материаллардан нусха олиш;
-жамоа санитар инспекторларини жорий санитария назоратини ўтказиш учун жалб қилиш.
Овқатланиш гигиенаси соҳасидаги санитария эпидемиологик хизмати масъул ходимларининг мажбуриятлари:
-аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш ва овқатланишга тааллуқли бўлган маҳсулотларни ҳимоялаш, овқатдан заҳарланиш ва бошқа масалалар соҳасида тегишли муассасаларга зарур соғломлаштирувчи чораларни қурилишига тақдим қилиш;
- озиқ-овқат, умумий овқатланиш ва савдо корхоналари объектлари санитар ҳолатини ўрганиш ва гигиеник талаб ҳамда меъёрлар бузилган ҳолатда муассаса раҳбарига хабар қилиш ва айбдор шахсни жавобгарликка тортиш;
- агар тартибга чақирувчи ва жамоат чоралари етарли бўлмаса, айбдор шахсни кўрсатмага асосан (1996 йил) маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш.

Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish