2.1. Рационал овқатланишга бўлган гигиеник талаблар ва организмни озиқ моддаларга ва қувватга бўлган эҳтиёжини аниқлаш
Сўнгги йилларда кўпгина ривожланган мамлакатларда номутаносиб овқатланиши натижасида келиб чиқадиган ноинфекцион касалликлар билан касалланаётган кишилар сони ортиб бормоқда. Ортиқча тана вазни ва семириш билан боғлиқ қуйидаги патологик холатлар кўплаб учрамоқда: атеросклероз, гипертония, глюкозага бўлган толерантликнинг пасайиши, модда алмашинуви жараёнларининг бузилиши, иккиламчи иммунтанқислик. Юқоридаги холатларнинг ривожланишида нафақат овқатланиш омили, балки бошқа бир қатор омиллар, хусусан асосий озиқ-овқатлар таркибида кўплаб сунъий кимёвий воситаларнинг мавжудлиги, хаёт тарзи, яъни жисмоний фаолликнинг камайиши ва стресс холатларнинг тобора кўпайиб бораётгани юқоридаги каслликларни ривожланишига туртки бўлмоқда. Яна юқоридаги холатларнинг ривожланишига асосий таъсир этаётган сабаблардан бири бу-саноатнинг ривожланаётганлиги, шахарлашув ва озиқ – овқат ва хизмат кўрсатиш секторидаги оммалашув, нафақат озиқ – овқат саноатининг такомиллашиб бориши, балки овқат воситаларини танлаш стериотипининг ўзгариб бораётганлигидир. Мутахассисларнинг 2025 йилга келиб, ривожланган мамлакатларда хозиргидагига нисбатан 2.5 марта кўпроқ кузаталиши мумкин, яъни 228 млн. кишини ташкил этиши тахмин қилинмоқда.
БЖССТ 2010 йилда аҳолининг ўлим кўрсакичларнинг ошишида овқатланиш билан боғлиқ булган қуйидаги кўрсаткичларни келтирган бўлиб, буларга: 60% ортиқ ўлим кўрсаткичлари тўғридан-тўғри овқатланишнинг баҳолаб бўлмадиган ҳолатлардаги бузилиши билан боғлиқдир: юрак-қон томир тизими касалликлари (атеросклероз, инфаркт, инсульт). Ер куррасидаги иккита ўлим- юрак-қон томир тизмми касалликлларига тўғри келади. Онкологик ўсма касалликларининг 75-80% зарарли экологик омиллар организмга ичимлик суви ва озиқ-овқат маҳсулотлари орқали тушади; остеопрозлар билан 50 ёшдан ошган одамларга тўғри келади; II-туридаги қандли диабет(кун сайин ортиб боршиб билан биргаликда ёшариб бормоқда); микроэлементлар ва витаминларнинг етишмаслиги ( ер куррасида 5 миллярд аҳоли ушбу хасталикка чалинган); агар қачондирким тиббиёт ўлим даражасига олиб келган биринчи ва иккинчи ўриндаги юрак-қон томир ва ўсма касалликларни даволаш борасида ўзининг ютуқларига эришса, бу фақат овқатланиш муаммасини ечиш орқали амалга оширилади.... (1-2 жадваллар). БЖССТ тахмин қилишича, Шимолий Америка ва Европанинг ўзида 0.5 млн. аҳоли йил давомида семириш билан боғлиқ касалликлардан вафот этади. БЖССТ мутахассисларининг тахмин қилишларича 2025 йилга келиб, семириш хозиргига нисбатан 2 баробар ортиши кутилмоқда.
XXI аср бошидаги статистик маълумотлар шуни кўрсатмоқдаги фақатгина Хитой ва Ҳиндистондаги юрак-қон томир касалликлари билан касалланганлар сони бутун дунё мамлакатларидаги юрак-қон томирлари билан касалланганлардан кўпроқ экан.
Оқилона овқатланиш деб инсоннинг организмнинг ички мухит доимийлиги (гомеостаз) ҳамда юқори даражадаги хаёт тарзини таъминловчи физиологик тўлоқонли овқатланишга айтилади. Оқилона овыатланиш соғлом бўлмоғи лозим, зеро соғлом овқатланиш кишиларни сурункали ноинфекцион касалликлардан саылайди ҳамда саломатлик холатини сақлаган холда узоқ умр кўришни таъминлайди. Овқатланиш рационига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат:
организмнинг кундалик энергия сарфига мутоносиб бўлиши;
барча турдаги зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари, минераллар, витаминлар маълум миқдорда ҳамда муълум нисбатда мавжуд бўлиши, бирмунча организм учун фойдали;
қабул қилинаётган озиқ – овқат маҳсулотларнинг кимёвий тузилиши меъда-ичак тизимидаги ферментлар тизимига максимал мос келиши;
тўғри овқатланиш тартиби.
Маълум бўлишича аҳолининг оқилона овқатланишларини ташкил этишнинг асосий илмий хусусияти бу кишининг ёши, жинси, саломатлик холати ва касбий фаолиятига боғлиқ бўлмай, балки қуйидаги умумий физиолого-гигиеник талабларга боғлиқдир:
овқатланиш рациони – энергетик қувватмандлиги, сифатий таркиби, озуқа моддаларнинг меъёрлаштирилганлиги, сўрилувчанлиги, турли хилда бўлиши, тўйимли бўлиши, санитар-эпидемиологик хавфсиз бўлиши;
овқатланиш тартиби – овқатланиш вақти ва даврмийлиги, овқатланишлар сони ҳамда улар орасидаги интервал, истеъмол қилинаётган овқатнинг хусусиятларидан келиб чиқиб кунлик рационни тақсимлаш (энергетик қувватмандлик, таркиби, миқдори, вазни);
овқатланиш хонасининг холати ва безатилганлиги, овқатланиш столида идиш ҳамда овқатланиш анжомларининг жойлаштирилиши, хонанинг микроиқлими ва бошқалар
Юқоридаги талаблар билан бир қаторда организмнинг махсус жихатларини хам хисобга олиш зарур, хусусан кўкрак сути билан боласини эмизаётган оналарнинг кўкрак безлари кунига 850-1200 мл. сутни сереция қилади ва кунига 1 г оқсил ишлаб чиқариш учун 15 г оқсилни сарфлайди. Шуни хисобга олган холда оналар кунлик рационини 700-1000 ккалга ошириш талаб этилади.
Оналарининг сутни секреция қилиш хусусияти кунлик овқатланиш тартиби, жисмоний юклама ҳамда рухий холатига кўп жихатдан боғлиқ. Эмизаётган она учун махсус пархез талаб этилмайди. Болани эмизаётган оналар овқатланиш рационини тузишда кўпроқ сут ва сут маҳсулотларидан фойдаланиш зарур, хусусан кефир, ацидофил, творог, гўшт, балиқ ҳамда тухум. Овқат рационини тузишда албатта, биринчи навбатда эссенциал моддаларни, яъни организм томонидан синтезланмайдиган ёки кам миқдорда синтезланадиган моддаларни меъёрлаштириш лозим.
Инсон овқатланиш рационидаги асосий алмаштириб бўлмайдиган таркибий қисмлар қуйидагилар хисобланади: 8-10 та алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар, яримтўйинган ёғ кислоталар, барча витаминлар ҳамда аксарият минерал элементлар. Шулар билан бир қаторда биологик фаол қўшимчалар - фосфолипидлар, оқсил-лецитинли комплекслар, липопротеидлар, гликопротеидлар, фосфопротеидлар овқатланиш рационида бўлиши талаб этилади.
Инсоннинг ҳар қандай ривожланиш даврларида организмнинг қувват сарфлашини аниқлаш – организмнинг соғлом хаёт фаолиятини таъминлайди. Организмнинг қувват сарфини аниқлаш кўп мақсадга йўналтирилган ҳамда жуда катта ижтимоий –гигиеник аҳамиятга эга. Сабаби бунинг натижасида кишиларнинг хаёт давомийлиги ҳамда меҳнат қобилиятини пасайишига олиб келувчи алиментар патологиялар ривожланишини олди олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |