Тахлил учун наъмуналарни тайёрлаш. Тахлил учун келтирилган наъмуналар касочали атрози ёрдамида 1 г аниқликда тортилади. Умумий оғирликдан тара оғирлиги айириб ташланади ҳамда маҳсулотнинг соф оғирлиги хисоблаб топилади. Сўнг наъмуна бир хил консистенцияга келтирилади.
Суюқ таомларни тахлилга тайёрлаш. Таомнинг суюқ қисми қуруқ массадан ажратиб олинади. Овқатнинг истеъмол қилиб бўлмайдиган қисмлари (суяк, булғор қалампири, лавров япроғи) ажратиб ташлаган холда олинган масса овқатнинг умумий оғирлиги деб олинади. кейинги текширувлар учун таом гомогенлаштирилади. Тахлил учун наъмунанинг 1/10 қисми олинади.
Иккинчи овқатни тахлилга тайёрлаш. Хар бир порциядаги гўштли, балиқли қисм ва гарнир алохида тортилади ва менюда кўрсатилган умумий оғирлик билан солиштирилади. Порция бир хил консистенцияга келтириб олинади. порциянинг 1/10 қисми тахлил учун олинади.
Қуруқ қолдиқни олиш. Бунинг учун овқат чинни идишларда 100-105 °С хароратда қиздирилади. Шундан сўнг тарозида тортилади ва идишнинг оғирлиги айириб ташланади, шу орқали қуруқ қолдиқнинг соф оғирлиги хисоблаб топилади. Олинган қуруқ қолдиқ таркибидаги оқсиллар, ёғлар, минерал моддалар, карбон сувлар, шунинг билан бирга овқатнинг қувватмандлиги аниқланади.
Оқсилнинг сифат кўрсаткичини бахолаш. Къельдал усули. Усулнинг мантиқи катализаторлар иштрокида (мис сулъфат, калий сулъфат, водород перикснинг концентрланган эритмаси ёки пергидрол) сулъфат кислота ёрдамида ёндирилганда оқсилли азотни сулъфат аммоний тузига айланиши.
Юқоридаги жараённи қисқача қилиб қуйидагича ифодалаш мумкин:
0.5 грамм қуруқ қолдиқдан 0.01 грам тортиб олинади ва Къельдал колбасига солинади. Ўлчамли цилиндр ёрдамида колба ичига 10 мл сулъфат кислота солинади. Худди шу жойга катализаторлар солинади: 0.5 гр мис сулъфат ва 7.5 гр калий сулъфат. Колба ёнбошлатиб қуритиш шкафи ичига темир штатив ёрдамида ўрнатилади.
Унинг оғзи шиша тиқин билан зич беркитилади ва эритма рангсизлангунча ёки оч яшил рангга киргунча 4-8 соат давомида қиздирилади.
Эритма совугандан сўнг унга аста-секин 20 мл миқдорида дистилланган сув солинади ва суюқлик Къельдал колбасидан хажми 250-300 мл бўлган куйдириш аппаратининг колбасига ўтказилади. Куйдириш аппаратининг колбасига ўтказилган суюқлик миқдори 100-150 мл дан кам бўлмаслиги керак.
Хажми 250 мл бўлган Къельдал колбасига 20-25 мл сулъфат кислота қуйилади ва 2-4 томчи 1% ли метил зарғалдоғи индикатори ёки Ташира индикатори аралаштирилади. Юқоридаги индикаторлар кислотали мухитда қизил-бинафша ишқорли мухитда яшил рангларга дархол ўтади. Аппарат ишга тайёр бўлганида ёндириладиган колбага махсус ўрнатилган варонка ёрдамида 15-20 томчи фенолфталеин ва 20-25 мл 30-35% ли натрий ишқори қшилади, сабаби фенолфталеин ушбу шароитда дархол ишқорий реакцияга киришади. Реакция охирида лакмус қоғози ёрдамида текширув ўтказилади, бунга сабаб эритма ушбу синамада зангори ранга кирмаслиги керак.
Оқсил миқдори қуйидаги формула ёрдамида хисоблаб топилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |