Овқатланиш – даволаш ва профилактика омилидир. Даволаш – профилактик муассасалари ва умумий овқатланиш тизимидаги асосий пархезлар. Умумий мақсад – а) даволаш ва соғломлаштирувчи муассасаларда пархез овқатланишнинг гигиеник принципларини ташкил қилиш; б) тайёр овқатни С-витаминлаштириш санитар – гигиеник назорат қилишни ташкил этишни билиш.
Аниқ мақсадлар:
пархез овқатланишнинг умумий принципларини ташкил қилиш; пархез овқатланишни касалхоналарда маълум бир мезон асосида тадбиқ қилиш; ишлаб чиқариш корхоналарида пархез овқатланишни ташкил этиш ва назорат қилиш;
Шифобахш овқатланиш (диетотерапия) асосан касалхоналарда ўткир ва сурункали касалликларда тадбиқ этилади. Пархезли овқатланиш санатор – соғломлаштириш ва санитар – профилактика муассасаларида хамда умумий овқатланиш тизимида турли хилдаги сурункали касалликларнинг қайта қўзғалиш (ремиссия) босқичларида қўлланилади.
Шифобахш овқатланишнинг умумий принциплари пархезли овқатланишда хам сақланиб қолади. Пархезли овқатланишга қўйилган талаблар тартиби оқилона овқатланиш билан ўхшашдир. Россия тиббиёт фанлар академияси (РТФА) овқатланиш институти томонидан ишлаб чиқарилган шифобахш яъни пархез овқатланиш тартиби касалхоналардаги пархез овқатланишнинг асосий шакли хисобланади. Шунингдек санатор – соғломлаштирувчи ва пархезли ошхоналарда, умумий овқатланиш тизимидаги пархез залларида хам худди шундай. Уларнинг фарқи фақат даволаш профилактика муассасаларда турли хил пархкзлар ва уларнинг вариантлари ишлатилинади, пархезли ошхоналарда эса уларнинг сони 7 тадан ошмайди.
Пархезнинг 15 та асосий турлари ишлаб чиқилган. Тайинланган пархез бўйича:
№1 ошқозон – яра касаллиги ва гастритнинг кучайиши;
№2 секрет етишмовчилиги билан кечувчи гастрит;
№3 алиментар келиб чиқишга эга бўлган қабзият;
№4 ичак касалликлари;
№5 жигар ва ўт йўллари касалликлари;
№6 подагра ва буйрак билан боғлиқ диатез;
№7 буйрак касалликлари;
№8 семириш;
№9 диабет;
№10 юрак – қон томир тизими касалликлари;
№11 сил касаллиги;
№13 ўткир юқумли касалликлар;
№14 фосфатурия;
№15 (умумий стол) стационар шароитда балансланган тўлиқ овқатланиш рационини ташкил этади. Пархезли овқатларнинг сони айтиб ўтилгандан кўра кўпроқдир.
15 та асосий пархезлар билан бир қаторда суюқ (хирургик), махсус ва зондли пархезлар хам ишлатилинади.
Кўпчилик пархезлар асосий тартиб рақамига қўшимча харфлар келтириш билан белгиланади ва уларнинг бир нечта вариантлари мавжуд (пархез стол №1а, 1б; №5а ва бошқалар). Бу тизим бир беморнинг касаллик жараёнининг хусусиятларига кўра индивидуаловқатланишни ташкил этишни тақазо қилади.
Хар бир пархез тавсифига кўра қуйидагиларни ўз ичига олади:
тавсия мақсади ва кўрсатмаси;
маҳсулот тўпламининг таркиби турли хилдалиги кулинар ишлов берилганликнинг ўзига хослиги;
энергетик қуввати ва кимёвий таркиби;
овқатланиш тартиби;
рухсат этилган ва ман этилган овқатларнинг сони ва уларнинг тайёрланиш усуллари.
Пархез тавсифи овқатланиш нормалари билан биргаликда менъю тузишга асос бўлади.