Умумий овқатланиш биноларида ёритилиш меъёри
Бино номлари
|
Люксларда ёритилишнинг энг кам миқдори
|
Юзаларни ёритилиш меъёрлари
|
люминесцент лампалар
|
Чўғланма лампалар
|
1. Вестибюль ва гардероблар
|
75
|
30
|
Пол
|
2. Мижозлар учун қўл ювиш ва ҳожатхоналар
|
75
|
30
|
»
|
3. Сотиш заллари: ошхона, кафе, рестораннинг енгил овқатлари
|
200
300
|
75 - 100
|
Полдан горизонтал юза бўйича 0,8м
|
4. Тушликни уйга сотиш биноси
|
200
|
75
|
» »
|
5. Ошхона, совуқ тайёрлов, гўшт-балиқли тайёрлов, идиш ювиш, нон кесиш ва бош ошпаз хоналари
|
200
|
75
|
» »
|
6. Раздаточные, кондитерские и пирожковые заготовочные
|
300
|
100
|
» »
|
7. Сабзавотли тайёрлов, яримфабрикатли ва ўрганилувчи тараларни ювиш хоналари
|
150
|
50
|
» »
|
8. Ўрганиш хонаси
|
100
|
30
|
» »
|
9. Маҳсулотлар учун совутиш камералари
|
—
|
10
|
Пол
|
10. Қуруқ маҳсулотлар ва сабзавотлар сақлаш жойи
|
—
|
15
|
»
|
11. Ходимларнинг душ ва кийиниш хоналари
|
100
|
50
|
Полдан горизонтал юза бўйича 0,8м
|
Гигиеник нуқтаи назардан канализация системасини лойиҳалаштириш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, УОК ни, ошхонани , ишлаб чиқариш цехларини, маҳсулотлар сақланадиган омборхоналарни кўп қаватли биноларда юқори қаватларга жойлаштириш пол гидроизоляция қилинган тақдирда ҳам тақиқланади.
Маҳсулотларни сақлаш ва таом тайёрлаш учун мўлжалланган барча хоналарда ахлат қувурларини чиқинди сув қувурлари яқинидан ўтказиш тақиқланади. Гўшт, балиқ ва сабзавот корхоналаридаги ҳамда иссиқ цехлардаги ювувчи, душхоналарида полнинг юза қисмида чиқинди сув оқиб кетишини таъминлаш учун траплар ўрнатилади. Траплар кишилар кам ҳаракатланадиган йўлакларда ташкил этилади ва усти темир панжаралар билан беркитилади. Ушбу хоналарнинг поли траплар томон 1-1,5 см қияликда бўлиши талаб этилади. Трапларнинг диаметри 100мм дан кам бўлмаслиги керак. Катта ишлаб чиқариш корхоналаридаги УОКларда (200 ва ундан ортиқ ўринли) ёғ, қум ва крахмал тутқичлар ўрнатилади. Шунинг ҳисобига чиқинди сувдаги ёғ, крахмал ва бошқа ифлосликлар осон тозаланади. Одатда улар бинодан ташқарида ёки махсус изоляция қилинган биноларда ташкил этилади. УОКларни лойиҳалаштиришдаги муҳим санитар-гигиеник талаблардан бири – бу сунъий ёритилганликни тўғри ташкил этишдир. Иш жойларида тўлиқ ва яхши ёритилганликни таъминлаш ушбу хонада овқат тайёрлаш жараёнларини бирмунча осонлаштиради. Бунинг учун люминесцент чироқлардан фойдаланилади. УОКларнинг ишлаб чиқариш цехларидаги ва омборхоналардаги чироқлар ҳимоя плафонлари билан қопланиши зарур. Бу авария ҳолатларида чироқ синиқларини маҳсулотлар устига тушишини олдини олади.
Ёритиш чироқларини таом пириладиган плиталар ва шунга ўхшаш ўзидан иссиқлик чиқарувчи манбалар устига ўрнатиш тақиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |