ЎҚув адабиёти овқатланиш гигиенаси фани бўйича ўҚув қЎлланма профессор Г. И. Шайхова таҳрири остида



Download 2,35 Mb.
bet95/170
Sana24.02.2022
Hajmi2,35 Mb.
#195045
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   170
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси ўқув қўлланма

Сутнинг зичлигини аниқлаш.
Сутнинг зичлиги деганда 20°С ҳароратли маълум хажмдаги сут оғирлигининг, 4°С ҳароратли шу хажмдаги сувнинг оғирлигига нисбати тушунилади. Сутнинг зичлиги махсус ареометр - лактоденсиметр ёрдамида ўлчанади. Унинг шкаласи сутда бўлиши мумкин бўлган зичликларни ўлчаш учун мўлжалланган.Табиий сутнинг зичлиги 1,027 - 1,034 г/см 3 гача бўлади.
Сутнинг зичлиги унинг ҳароратига боғлиқ шунинг учун лактоденсиметрда зичликни ўлчаётган пайтда ҳароратни кўрсатиб турувчи термометр ҳам бор. Сутнинг зичлигини ўлчаш учун унинг ҳарорати 10 дан 25 °С гача бўлиши керак.
Сутнинг зичлигини аниқлаш учун уни аввало яхшилаб аралаштирилади, Сўнгра 200 - 250 мл хажмли цилиндр олинади ва уни озгина эгилган ҳолатда ушлаб туриб, сут намунасини цилиндрнинг 2/3 қисми тўлгунча кўпик ҳосил бўлмаслиги учун девори бўйлаб секин қўйилади. Қуруқ тоза лактоденсиметр 1,034 кўрсаткичга етгунча сут намунаси солинган цилиндрга туширилади ва уни цилиндр деворларидан 5 мм масофада эркин ҳолатда қўйилади. 1-2 дақиқадан кейин ареометр ва термометр кўрсаткичлари ёзиб олинади ва сутнинг зичлиги аниқланади, ҳисоблашлар юқори мениск бўйича олиб борилади. Агар сутнинг ҳарорати 20°С дан юқори ёки паст бўлса тўғирловчи таблицадан фойдаланилади. Бу таблицада зичлик Келвен градусларида берилган бўлади (1,0 дан ташқари охирги 3 та сон).
Сутнинг ёғи олинган бўлса зичлиги кўпайиб кетади, сув қўшилган бўлса камайиб кетади.


Сутнинг ёғлилигини аниқлаш.
Сутнинг ёғлилиги Гербер усулида «Бутерометр» ёрдамида аниқланади. Бутерометрга 10 мл сульфат кислотаси солинади, сўнгра Мор пипеткаси билан 10,77 мл сут солинади, устига 1 мл изоамил спирти қўшилади ва бутерометрнинг оғзи қопқоқ билан беркитилиб яхшилаб аралаштирилади. Шундан кейин бутерометрнинг оғзини пастга қаратиб 5 дақиқага 65-70 °С ли сув ҳаммомига қўйилади.
Сув ҳаммомидан олинган бутерометрни центрифуганинг чашкасига майда қисмини марказга қаратиб жойлаштирилади ва 5 дақиқа давомида 1000 айлана/дақиқа тезликда центрифугага қўйилади. Центрифугалаш тугагандан кейин бутерометр яна 5 дақиқага 65-70 °С ли сув ҳаммомига қўйилади. Белгиланган вақт тугагандан сўнг бутерометрни олиб майда қисмига ажралиб чиққан ёғ бўлакчаларининг жойлашишиига қараб сутнинг ёғлилиги ҳисобланади. Бутерометрнинг майда қисмидаги ҳар 10 та майда бўлакча 1% ни билдиради. Нормада сутнинг ёғлилиги 3,2% бўлиши керак.



Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish