«яшил» тоифадаги маҳалла — ҳудудида жиноят содир этилмаган маҳалла;
«сариқ» тоифадаги маҳалла — ҳисобот даврида ҳудудида содир этилган жиноятларнинг ҳар минг аҳоли сонига нисбатан салмоғи туман (шаҳар) кўрсаткичи билан баробар ёки ундан паст бўлган маҳалла;
«қизил» тоифадаги маҳалла — ҳудудида, шу жумладан алоҳида тоифадаги шахслар, яъни вояга етмаганлар, аёллар, ишсизлар, илгари судланганлар, маст ҳолатдаги, профилактик ҳисобда ёки маъмурий назорат остида турувчи шахслар томонидан содир этилган жиноятларнинг ҳар минг аҳоли сонига нисбатан салмоғи туман (шаҳар) кўрсаткичига нисбатан юқори бўлган маҳалла ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Миллий гвардияси, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси томонидан республиканинг барча маҳаллалари ҳар йили январь ойида ҳисобот даврида ҳудудда содир этилган жиноятлар таҳлилидан келиб чиқиб, «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилади.
Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳар ой якуни бўйича жиноятлар статистикаси маҳаллабай таҳлил қилиниб, ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган, олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар маҳаллалар кесимида ҳисоблаб чиқилади ҳамда туман (шаҳар) бўйича мазкур тоифа жиноятларнинг умумий салмоғи ҳар ўн минг аҳолига нисбатан шакллантирилади.
Секторлар ҳудудидаги маҳаллаларда олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97, 98, 99, 103, 104, 105, 106, 109, 110, 112, 115, 118, 119, 122, 123, 125, 126, 128, 129, 132, 134, 136, 137, 138, 139, 140, 141, 1411, 142, 164, 165, 166, 169, 170, 173, 215, 217, 219, 225, 229, 244, 245, 249, 263, 2631, 267, 269 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятлар ҳисобланади.
Секторлар ҳудудидаги маҳаллаларда олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар статистикаси ички ишлар органлари томонидан ҳар ой якуни бўйича «Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ягона ахборот тизими орқали маҳаллалар кесимида таҳлил қилинади ҳамда тегишли идораларга тақдим этилади.
Ички ишлар органлари томонидан секторлар раҳбарларига бириктирилган ҳудудлардаги «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифадаги маҳаллалар тўғрисидаги асослантирилган таҳлилий маълумотлар ҳар чорак якуни бўйича сектор раҳбарларига киритиб борилади.
Сектор раҳбарлари «яшил» тоифадаги маҳаллаларда секторлар штаби таркибига киритилган идора ва ташкилотлар томонидан амалга оширилган ишларни бевосита ўрганиб чиқади ҳамда ушбу тоифадаги маҳаллаларнинг ижобий иш услублари, амалга оширган тадбирларини секторнинг «сариқ» ва «қизил» тоифадаги маҳаллаларида оммалаштириш чораларини кўради.
Сектор раҳбарлари томонидан «яшил» тоифадаги маҳаллаларнинг ижобий тажрибаларни бошқа тоифадаги маҳаллаларга оммалаштиришда қуйидагилар самарали ташкил этилганлигига эътибор қаратилади:
«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган шахслар билан олиб борилаётган тадбирлар;
аҳолининг бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган тадбирлар;
ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турган ёхуд соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобига олинган шахслар билан олиб борилаётган тадбирлар;
фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сон қарорига асосан секторларга бириктирилган ташкилотлар рўйхати тасдиқданди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар штаби таркибига киритиладиган идора ва ташкилотларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |