Шавкат Мирзиёев,
1-жилд, 47-бет, 2017 йил.
им империяси енгилгач “Талмуд” (яҳудийча “ўрганиш”) иудаизм ғояси диний, ҳуқуқий тасаввурларни бирлаштирган диний китоб яратилди. Кейинчалик “Талмуд”га шарх билан “Таврот” деб номланди.
Исроил давлати ташкил топгач (1948 й.) иудаизм давлат дини деб эълон қилинди. Иудаизм динида Мусо, Навин, Иброҳим, Исҳоқ каби пайғамбарлар мавжуд. Диний таълимотга кўра, худо Яҳве иудаизм қонун-қоидаларини Мусо орқали одамларга тарқатган. Яхве Мусога Мисрда қул бўлиб юрган яҳудийларни олиб чиқиб кетишда ёрдам беради. Сино тоғида 10 та васият битигини беради. Васиятда ажнабий худоларга сиғинмаслик, бутхоналарни вайрон этиш, қуйма худо (бут) лар ясамаслик айтилган. Ахлоқ нормалари: ота-оналарни эъзозлаш, қотиллик қилмаслик, аралаш никоҳлар, ўғрилик, фоҳишалик, ёлғон гувоҳ бериш, биров мулкига кўз олайтириш қораланган.
Иудаизм сон-саноқсиз буйруқ, тақиқ, маросимларга эга. Ҳар бир диндор 365 та тақиқни, 248 буйруқни билиши керак. Чақалоқ 8 кунидаёқ суннат қилиниши лозим. Бу диндагилар туя, чўчқа, қуён гўштини емайди. Ейиладиган гўштларда қон доғи бўлмаслиги керак. Шанба куни ишламаслик, овқат пиширилмайди, олов ёқилмайди, пулга қўл тегизилмайди. Пасха байрами, ўрим-йиғим, янги йил байрами, 7 кунлик куз байрами. Аёл киши эрининг итоаткори. Ҳар иудаист эркак аёл бўлиб яратилмагани учун дуо ўқийди. Аёл эрига итоат этувчи қилиб яратилгани учун худога миннатдорчилик билдиради ва ҳоказо.
“Сионизм” (Сион тоғи номидан олинган) “Худонинг арзандаси” деган даъвони байроқ қилиб олган.
Мавзуни мустаҳкамлаш учун савол ва топшириқлар:
Дин фалсафаси ва динларнинг таснифини баён этинг?
Динларнинг ижтимоий вазифалари нималардан иборат?
Диннинг асосий функцияларини гапириб беринг?
Диний онг нима?
Маънавият ва дин уйғунлигини изоҳлаб беринг?
Дин идеалогиясининг таркибий қисмлари нималардан иборат?
Диннинг асосий илдизларига нималар киради?
Ҳозирги кунда дин типологиясида динларнинг қандай таснифлари мавжуд?
Диннинг келиб чиқишига доир қандай назариялар мавжуд?
Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари қандай принципларга асосланади?
Диний бағрикенглик ўз ичига нималарни қамраб олади?
Ўзбекистонда нечта диний конфессия ва ташкилотлар мавжуд?
Диннинг жамият ҳаётига таъсирида сакрализация ва секуляризация тенденцияларини баён этинг?
Диннинг илк шаклларини тушунтириб беринг?
Зардуштийлик таълимотининг асосий ғояларини изоҳланг?
Яҳудий дини жаҳон динига айланмаганлигининг 2 сабабини баён этинг?
Иудаизм дининг муқаддас китоблари қайсилар?
Буддизмнинг муқаддас манбаларини санаб беринг?
Хрестианликнинг 3 асосий йўналишини баён этинг?
Виждон эркинлигининг ҳуқуқий асосларини нималар ташкил этади?
Диний эътиқод тушунчаси.
Диннинг жамиятдаги вазифаси.
Диннинг бошқарувчанлик вазифаси.
Диннинг пайдо бўлиши тўғрисидаги турли қарашлар.
Динлар таснифи.
Диний онг асосларининг шаклланиши.
Ибтидоий мифология.
Диннинг пайдо бўлиши масаласи.
Диний эътиқод ва урф-одатларнинг уйғунлашуви.
Ижтимоий ҳаёт тарзининг диний эътиқодлар шаклланишига таъсири
Сеҳиргарлик фаолияти ва уларнинг турлари.
Ҳайвонларни муқаддаслаштириш эътиқоди.
Жонсиз нарсаларга сиғинишнинг шаклланиши.
Руҳ ҳақидаги тасаввурлар.
Ибтидоий дафн маросимлари.
Яҳудийликнинг вужудга келиши ва унинг манбалари.
Брахманлик касталари.
Конфуцийчилик фалсафий таълимоти.
Даосизм таълимоти ва асосий манбаси.
Авесто зардуштийлик муқаддас китоби.
Трипитака будавийликнинг асосий манбаси ва унинг таркибий қисмлари.
Буддавийлик таълимоти, тарқалиши ва Нирвана ҳақидаги таълимот.
Библия – христианликнинг муқаддас китоби. Исо Масих ҳаёти.
Християнликнинг икки асосий оқимга бўлиниши.
Протестонтлик оқимнинг вужудга келиш. Ўзбекистонда христианлик.
Глоссарий 8-мавзуга
“Авесто” – мил.ав. VII-VI асрларда Марказий Осиё ҳудудида, Хоразм воҳасида яратилган ва “Авесто”, яъни “Ҳаёт йўриқномаси” деб номланган китоб; зардуштийлик динини шаклланатиришга асос бўлган назарий манбаларнинг умумий номи ва бу диннинг асосий китоби. Догматика (грек.фикр, таълимот, ечим) – диний таълимотнинг барқарор, кам ўзгарувчи қоидалари тизими. Дин (араб мулк, ҳукм, ҳисоб, жазо, тадбир, бўйсуниш, итоат қилиш, ибодат, парҳез, йўл тутиш, одат қилиш, эътиқод ва б.) – худо ёки худолар, ғайритабиий кучлар борлигига ишониш. Диний ташкилот – диний эҳтиёжларни биргаликда қондириш ёки қондиришга кўмаклашиш мақсадида тузиладиган ва диний маросимларни адо этиш асосида иш кўрадиган ихтиёрий, тенг ҳуқуқли ва ўз-ўзини бошқарувчи уюшма. Дин фалсафаси - диннинг мазмун-моҳияти, ижтимоий ҳаётдаги ўрнини тушунтиришга йўналтирилган фалсафий билим соҳасидир. Ёшлар – жамиятидаги ижтимоий – демографик гуруҳ, инсон умрининг муайян даврида яшаётган, етукликнинг қарор топиши, катталар оламига кириш ва унга мослашиш каби ўзига хос хусусиятлар билан тавсифланадиган тушунча. Конституция (лот. constitutio – ўрнатиш, тузулиш) – давлатга жамиятга ва инсонга оид энг асосий ҳуқуқий муносабатларни комплекс тартибга соладиган шу борада бошқа қонунлар учун ҳуқуқий пойдевор вазифасини ўтайдиган, олий юридик кучга эга бўлган, қатъий тизимлаштирилган мамлакат мустақиллигининг кафолати бўлган асосий қонун. Мустақиллик (араб. тобе эмаслик, ихтиёри ўзидалик, қарам эмаслик) – инсоннинг эркин ва озод равишда, ўз ихтиёри билан бошқаларга бўйсунмасдан иш юрита олиши, миллат, давлат ва жамият ҳаёти, уларнинг тараққиётини, устувор мақсад ва вазифаларини мустақил тарзда амалга оширилишини англатадиган тушунча. Секуляризм (лот. “Secular”, “Secularus” сўзидан олинган бўлиб) – дунёвийлик деган маънони англатади. Инсон дунёвий ишлари учун ғамхўрлик қилувчи, бироқ худога эътиқод қилиш ва истиқболдаги ҳолатдан ташқари бўлган ахлоқий таълимот. Ресекуляризация – дин ва давлат муносабатларида атеизм, даҳрийлик сиёсати ҳукм сурган даврларга барҳам бериш, дин ва давлат ўртасида зиддиятни эмас, балки ўзаро диалогни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ сиёсатдир. Эътиқод (араб. ишонч, ишониш; кўнгилда тасдиқлаш; имон, маслак) – Аллоҳнинг каломи ҳақиқий эканига астойдил ишониш. Сакрализация (лот.муқаддас) – тенденцияси таъсири деганда ижтимоий ҳаётни, ижтимоий институтларни, кишилар ҳаёти ва онгини муайян диний эътиқод доирасида талқин ва изоҳлашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |