2.3.4-Чизма
Бу таълимотда эзгулик сари қўйган одам уч асосий тамойил, яъни ниятнинг эзгулиги, сўз ва шартларнинг бутунлиги, амалларнинг инсонийлигига асослансагина мақсадга етиши таъкидланади. Булар жамият ва инсон учун ўта муҳим бўлган қадриятлар ҳисобланади “Авесто”даги мадҳия, ривоят ва ҳикоятлар нафақат Турон ўлкасида, балки Эрон, Ҳиндистон ва Кичик Осиё, ҳатто Юнонистон ҳудудида вужудга келган афсона ва достонларнинг яратилишида ҳам катта аҳамиятга эга бўлган.
8.3.5-Чизма
Тарихчи Маъсудийнинг ёзишича, подшо Доро ибн Доро хазинасида “Авесто”нинг 12 минг олтин тахтага, Балхийнинг “Форснома” китоби ва Абу Райҳон Берунийнинг асарларида келтирилган маълумотларга кўра, 12 мингта мол терисига тилла сувида ёзилган 32 та китобдан иборат нусҳаси бўлган. Македониялик Александр мил.ав. 334-329-йилларда Марказий Осиёни забт этган даврда “Авесто”нинг кўпгина саҳифалари ёқиб юборилган. Александр китоб нима эканини, унда акс этган ғоялар одамларга қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигини яхши билган. Шу билан бирга, у ўз қўшинига қаттиқ қаршилик кўрсатган юртимиз халқларининг ғоялари “Авесто”да ўз ифодасини топганини, ўша даврдаги авлод-аждодларимизнинг истибдодга бош эгмасдан, китобдаги ушбу ғояларга таянган ҳолда, тез орада яна истиқлол учун курашга чиқишини ниҳоятда яхши тушунган.15
2.3.6-Чизма
Ахура Мазда яратган худолар кейинчалик диний тизимда Қуёш худоси Митра одамларнинг ҳимоячиси сифатида Эронда унинг ўрнини босган. Масалан, Қадимги Грецияда, Қадимги Римда Митра кенг тарқалган. Диний таълимотда дунёнинг тузилиши, яратилиши тарихи 12 минг йилликдан иборат 4 босқичга бўлинади. Уларнинг ҳар бири 3 минг йил давом этган.
2.3.7 - Чизма
3.2.5 -Чизма
2.3.8-Чизма
Қадимги аждодларимизнинг эзгу ғоялари ва миллий давлатчилик анъаналари акс этган бу китоб фақат мустақиллик йилларида ҳақиқий қадр-қиммат топди. Республика ҳукумати ташаббуси билан ЮНЕСКО нинг 1999 йил ноябридаги бўлиб ўтган 30-сессиясида “Авесто” яратилганининг 2700 йиллигини дунё миқёсида нишонлаш ҳақида қарор қабул қилинди. Шунингдек, “Авесто”нинг инсоният маданияти ривожидаги, халқимиз ва миллий давлатчилигимиз тарихидаги улкан аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Авесто” китоби яратилганининг 2700 йиллигини нишонлаш тўғрисида” (2000 йил 29 март, 110-сонли) қарор қабул қилди ва 2001 йилда бу сана кенг нишонланди. VIII асрда Марказий Осиёга ислом дини кириб келиб, кенг тарқалгунига қадар зардуштийлик маҳаллий халқларнинг асосий дини ҳисобланган.
Монийлик динининг асосчиси Сурайк Патик (216-277) ҳисобланади. Кейинчалик унга Моний – “Руҳ” лақаби берилган. Монийлик динининг асосини нур ва зулмат ўртасидаги азалий кураш, нурнинг зулмат устидан ғалаба қозонишига ишониш ғояси ташкил этади. Моний ўзини “Само нури элчиси” деб ҳисоблаган ҳамда ўз таълимотида одамларни ўзаро урушмасликка, мол-дунё тўпламасликка даъват этган.
Маздакийликнинг асосчиси Маздак (470-529) бўлиб, бу дин асосида худо олдида ҳар қандай инсон тенг, жамият бойликлари ҳамма учун баробар деган ғоя ётади. Шундан келиб чиқиб, ижтимоий тенгсизлик ёвузлик аломати деб ҳисобланган. Жамият аъзолари ўзаро ёрдам, адолат ва тенгликка чақирилган. Бойликка ружу қўйиш, шахсий манфаатлар учун кураш инкор этилган. Бу дин V – аср охирларида Марказий Осиё ва Эрон ҳудудларида ижтимоий тенгсизликни йўқотиш учун кураш сифатидаги ҳаракатга айланган.
2.3.9 -Чизма
Do'stlaringiz bilan baham: |