Шавкат Мирзиёев,
1-жилд, 428-бет, 2017.
арқ Уйғониш даврининг буюк мутафаккири Абу Наср Форобий (873-950) “Фозил одамлар шаҳри” рисоласида шаҳар давлатини икки тоифага: фазилатли Мадина шаҳри ва фазилатсиз (жаҳолатли) Мадина шаҳрига бўлиб, уларнинг ҳар бирига изоҳ бериб ўтади. Форобий “аҳолиларининг диний эътиқодлари хурофий, хато дунёқарашларга асосланган шаҳарларни жаҳолатдаги ёки адашган шаҳарлар деймиз”16 дейди.
Фозиллар шаҳрининг зидди бўлган шаҳарлар:
Жоҳиллар шаҳри. Қуръони карим жоҳилия давридаги
Беномуслар шаҳри. барча салбий, жаҳолат ҳолатларига
Айирбош қилувчилар шаҳри. барҳам бериб, оилани мустаҳкамлади.
Адашган, залолатдаги одамлар шаҳри.
Маълумки, бизнинг минтақамиз, авваламбор, бугунги Ўзбекистон замини Ислом илм-фани ва маданиятининг қадимий бешикларидан бири ҳисобланади.
Шавкат Мирзиёев,
1-жилд, 468-бет, 2017.
Диний нуқтаи назарга кўра, дин илоҳий кучларга, худога, пайғамбарларга, фаришталарга, муқаддас китобларга, охиратга, бутун яхши-ёмонлик Яратганнинг иродаси билан бўлишига ишонмоқлик, шайтон ва иблислардан сақланишдир.
3.1.1-Чизма
Ислом дини пайғамбар Муҳаммад ибн Абдулла (с.а.в.) томонидан (с.а.в.) Арабистонда тарғиб этилган.
И
“Ислом” сўзи маънолари
Итоат ва бўйсуниш.
Ихлос ва турли офатлардан саломат бўлиш.
Сулҳ ва омонлик.
Аллоҳ буюрган диний эътиқодга иймон келтириш.
слом динига эътиқод қилувчилар арабча “муслим” (“садоқатли”; кўплиги “муслимун”) деб аталади. “Муслим”, “муслимун” сўзининг бошқа халқлар орасида ўзгача талаффуз этиш (масалан, форсларда – мусалмон, ўзбекларда – мусулмон, қирғиз ва қозоқларда – мусурмон, Украина ва Россияда – басурман) натижасида бу динга эътиқод қилувилар турли ном билан аталади. Лекин буларнинг ичида ҳозир мусулмон ибораси кенг тарқалган.
Жаҳонда 1,77 миллард (2017 й.) киши Исломга эътиқод қилади. Мусулмонларнинг учдан икки қисмининг кўпроғи Осиёда яшайди ва бу қитъа аҳолисининг 20 фоиздан ортиқроғини ташкил этади. Қарийб 30 фоиз мусулмонлар Африкага тўғри келади (қитъа аҳолисининг деярли ярми). Дунёда мусулмон жамоалари мавжуд бўлган 120 дан ортиқ мамлакатдан 35 тасида аҳолининг аксарият қисми мусулмонлардан иборат.
Шимолий Африка, Ғарбий Осиёнинг барча мамлакатлари (Кипр, Ливан, Исроил мустасно), Сенегал, Гамбия, Нигер, Сомали, Афғонистон, Покистон, Бангладеш, Индонезия ва бошқалар)да аҳолининг 80 фоиздан ортиғи мусулмонлардир. Бир қанча мамлакатларда мусулмонлар аҳолининг 80 фоизигачани ташкил қилади (Гвинея, Мали, Ливан, Чад, Судан). Малазия ва Нигерияда қарийб ярми, баъзи бир мамлакатларда мусулмонлар озчилик бўлса ҳам, таъсир доираси кучли (Гвинея-Бисау, Камерун, Буркина Фасо, Сьера-Леоне ва бошқалар). Мусулмонлар сони жиҳатидан энг йирик давлатлар – Индонезия, Ҳиндистон, Покистон ва Бангладеш. Мусулмонларнинг анчаси Хитой, Таиланд, Эфиопия, Танзания, Кипрда, Европанинг айрим мамлакатлари (Албания, Буюк Британия, Гемания, Франция ва бошқалар). Шимолий ва Жанубий Америка қитъаси мамлакатлари (АҚШ, Канада, Афғонистон, Бразилия, Гайана, Суринам, Тринидад ва Тобаго)да, Австралияда, Фиджи оролларида яшайди.17
Исломнинг пайдо бўлиши VI аср охири ва VII аср бошларида Арабистон ярим оролида юз берган ижтимоий-иқтисодий аҳвол билан бевосита боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |