2 .2.4 -Чизма
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, дунёвий давлат сифатида, дин давлатдан ажратилган бўлса-да, лекин диндор жамиятдан ажратилмаганлиги боис барча динлар, шу жумладан, ислом динига бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Давлат ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабат тўғри йўлга қўйилди. Яъни виждон эркинлигига эътибор қаратилди. Динга ишонувчилар ва ишонмайдиганлар ўртасидаги муносабатлар тўғри йўлга қўйилди. Бу БМТ устави ҳамда 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясига мос тушади. Қисқаси, дин дунёвий давлат тизими билан нафақат муроса қилиш, балки умуммиллий тараққиёт йўлида, у билан самарали ҳамкор бўлиши мумкин.
Дин ва дунёвий давлат орасидаги муносабат ҳақида гап кетар экан, энг аввало, динннинг давлатдан ажратилиши тамойили унинг асосини ташкил этишини таъкидлаш зарур. Бу ҳақда Конституциямизнинг 61-моддасида шундай дейилади: “Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди.” Мазкур моддада муҳим қоидалар мустаҳкамлаб қўйилган. Аввало диний ташкилотлар қайси конфессияга тааллуқлигидан қатъи назар, бир хил ҳуқуқий майдонда фаолият олиб боради. Қолаверса, диний бирлашмалар фаолиятини ташкил этиш уларнинг ички иши ҳисобланади ва давлат назоратидан холидир.
Давлатнинг динга бўлган муносабатини ифодаловчи бошқа бир тамойил шундан иборатки, давлат динни халқ маънавиятининг узвий қисми сифатида тан олади. Шундан келиб чиқиб, унинг ривожи учун тегишли шарт-шароит яратишга ҳаракат қилади.
1
Диний ташкилот ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмалар фаолиятига аралашмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 61-модда.
991 йил 11 апрель - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан “Рамазон ҳайити” дам олиш куни деб эълон қилинди.
1991 йил 14 июнь – Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар ўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
1991 йил 20 июнь – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан “Қурбон ҳайити” дам олиш куни деб эълон қилинди.
1991 йил июль – Буюк юртдошларимиз, муҳаддислар султони Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ибн Исмоил ал-Бухорийнинг исломда Қуръондан кейинги иккинчи китоб ҳисобланган “ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” (Ишонарли тўплам) асарининг биринчи жилди илк бор Зокиржон Исмоил томонидан ўзбек тилига ўгирилди ва Қомуслар Бош таҳририяти томонидан 200 минг нусхада чоп этилди. Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизнинг барча фуқаролари ҳақиқий эътиқод эркинлигини ҳис эта бошладилар. Бугунги кунда Ўзбекистонда турли дин вакилларининг ҳеч қандай тўсиқларсиз ўз динларига эътиқод қилишлари учун барча шароитлар яратилган. Собиқ шўро даврида республикаизда бор-йўғи 87 та масжид ва 2 та мадраса фаолият кўрсатган бўлса, ҳозир Ўзбекистон мусулмонлари идораси бошқаруви остида расмий рўйхатдан ўтган, барча қулайликлар яратилган 2054 (2019 й.) дан ортиқ масжид, 10 та мадраса ва Тошкент Ислом иснтитути фаолият кўрсатиб турибди. Мустақиллик йилларида 110 мингдан ортиқ мусулмон ҳаж ва 80 мингдан ортиқ Умра сафарини амалга оширдилар7.
Ш
Ҳозирги вақтда диёримизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари ўзаро ҳамжиҳат яшамоқда, 16 та конфессияга мансуб диний ташкилотлар эркин фаолият юритмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |