Индифференциал (лот. “indifferntia” – фарқсиз, фарқи йўқ). АҚШ, Япония. Бу модел “дунёвий ёки фуқаровий дин” тушунчасини англатади.
Преференциал (лот. “Praeferens”, “Praeferentis” – афзал, афзаллик). Италия, Исроил, Германия, Польша, Испания.
Секуляризм – Ўзбекистонда дин ва давлат муносабатларини тартибга солишнинг асослари ёхуд илмий парадигмалари:
Дин ва давлат муносабатлари рационал мувозанатни сақлашда дин табиатидан эмас, балки инсон табиатидан келиб чиқиши лозим. Инсон табиати зиддиятларидир. Инсон табиатида агрессивлик, зўравонлик ва куч ишлатишга мойилик хусусиятлари мавжуд. Инсон бир вақтнинг ўзида яратувчи, яксон қилувчи мавжудотдир4.
Дин ва давлат муносабатларида рационал мувозанатни сақлаш, умуман, давлат ва дин ўртасидаги мувозанатни сақлаш узлуксиз ва мунтазам тарбияни тақозо этади. Демак, инсон зотида қонун, қоида, амрга итоат этмаслик ҳусури азалдан мавжуд.
Дин ва давлат дихотомиясида инсон ички зиддияти фақат маърифий усулда ҳал қилиниши мумкин. Инсон вужуди уч турлик – раҳмоний, ҳайвоний, шайтоний қувватлар билан яратилишидир. Демак, маърифат инсоннинг ички зиддиятини бартараф этиш учун энг маъқул йўлдир5.
Дин ва давлат муносабатлари дин учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлиб, бу муносабат узоқ тарихий анъанага эга – исломнинг илк даврида хорижийлар деган рационал исломий оқимини вужудга келишининг ўзи буни таъкидлайди.
Дин ва давлат ўртасидаги мувозанатга фақат маърифий, демократик давлат шароитидагина эришилади. Демократик давлат шароитида виждон эркинлиги ҳуқуқий жиҳатдан таъминланади, диний эътиқод тақиқ ва таъқиб остида бўлмайди.
Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари 5 та принципга
асосланади
2.2.3 -Чизма
Аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлмаган ўлкаларда ҳам исломга эътиқод қилувчилар сони ортиб бормоқда. Масалан, АҚШда 10 миллион, Францияда 6 миллион, Бразилияда 5 миллион, Германияда 3,5 миллион, Буюк Британияда 1,5 Италияда 1 миллиондан ортиқ мусулмонлар яшайди. Европа Иттифоқи бўйича жами динга эътиқод қилувчиларнинг 15 миллиони мусулмонлардан иборат. Ҳозирги кунда уларнинг сони 50 миллион атрофида.
XX асрда мусулмонлар дунё аҳолисининг 15-16 фоизини ташкил этган бўлса, бугунги кунда бу кўрсатгич Ер юзидаги ҳар беш кишидан бирини ташкил этмоқда. 2025 йилга бориб, бу дунё аҳолисининг 30 фоизини исломга эътиқод қилувчилар ташкил этиши мумкин.
Миср, Қувайт, Саудия Арабистони каби бир қатор мамлакатларда ислом давлат дини (ёки расмий дин) сифатида тан олинган бўлса, “ислом” сўзи давлатнинг расмий номи таркибига киритилган: Эрон Ислом Республикаси, Покистон Ислом Республикаси6.
Ўзбекистон аҳолисининг тахминан 92 фоизини яъни асосий қисмини мусулмонлар ташкил этади. Шу боисдан ҳам давлат ва нодавлат ташкилотлари диний бағрикенглик ғоясини ўзининг “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт” барпо этиш бош ғоясининг асосий ғояларидан бири ҳисобланади. (2.1.2.-Чизма). Ўзбекистон давлати дунёвийлик асосида шаклланган ва барча динлар тенг ҳисобланиб, диний бағрикенглик ривожланган. Ҳамма динларга ҳурмат билан қаралади. Ўзбекистон аҳолисининг асосий қисми мусулмонлиги сабабли ислом динига алоҳида эътибор берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |