Ўша Кунда руҳ (Жаброил а.с. ёки Аллоҳнинг аскарлари) ва фаришталар саф тузган ҳолда бўладилар. Раҳмон изн берганлар ва тўғри сўзлаган (мўъмин ва фаришталар)дан ўзгалар ҳеч гапира олмаслар. Худди, Ўзи рози бўлганларга шафоат қилишларига изн берганидек.
39 - { ذلك اليوم الحق } الثابت وقوعه وهو يوم القيامة { فمن شاء اتخذ إلى ربه مآبا } مرجعا أي رجع إلى الله بطاعته لسلم من العذاب فيه У ҳақ Кундир. Яъни, унинг воқеъ бўлиши собитдир.Ва У қиёмат кунидир. Бас, ким хоҳласа, Роббисига қайтувчи йўлни олади. Яъни, жаҳаннамдаги азоблардан саломат қолиш учун тоат-ибодат билан Аллоҳга қайтади.
40 - { إنا أنذرناكم } يا كفار مكة { عذابا قريبا } عذاب يوم القيامة الآتي وكل آت قريب { يوم } ظرف لعذابا بصفته { ينظر المرء } كل امرئ { ما قدمت يداه } من خير وشر { ويقول الكافر يا } حرف تنبيه { ليتني كنت ترابا } يعني فلا أعذب يقول ذلك عندما يقول الله تعالى للبهائم بعد الاقتصاص من بعضها لبعض : كوني ترابا Албатта, Биз (эй Макка кофирлари) сизларни яқинда келадаган (қиёмат Кунинг) азоби билан қўрқитдик.Ва ҳар бир келадиган нарса яқиндир.Қуйидаги (- يوم عذابا) га сифати билан зарфдир.У Кунда, ҳар бир киши қўли тақдим қилган (яхшилик ва ёмонлиги)га қарайди. Ва кофир : “Кошки тупроқ бўлиб қолсам”, дейди. Ҳарфи ё истак туғдириш ҳарфи. Яъни, азобланмасам, азобланишни истамайман, дейди. Кофир киши бу сўзни Аллоҳ таоло ҳайвонларга баъзиси баъзисидан қасос олгандан сўнг: “тупроққа айланинг” , деган вақтида айтадилар.
Дарсни мустаҳкамлаш учун саволлар: Абдуллоҳ ибн Аббос р.а мактаби ҳақида гапиринг?
Мазкур (ذوقوا) калимасини маъносини айтиб беринг?
3.Тафсир мактаблари қайера жойлашган айтиб беринг?