Юқори молекуляр парафинлар. Юқори молекуляр парафинларнинг органик синтез жараёнлари учун аҳамияти катта. Молекуласи таркибидаги углерод атомлари сони С6–С16 гача бўлганлари суюқ, ундан юқориси эса қаттиқ моддалардир. Нормал парафинларнинг суюқланиш ҳарорати тармоқланган парафинларникига нисбатан юқори, шунингдек, карбомид билан кристалл адукт ҳосил қилади. Бундай кристалда 10 молекула углеродга 8 молекула (NH2)2CO тўғри келади. Шунингдек н-парафинлар цеолитларнинг энг майда ғовакларигача адсорбиланади. Уларнинг бундай хусусиятидан аралашмалар таркибидан ажратиб олишда фойдаланилади. Нефт маҳсулотлари таркибидан н-парафинларни асосан юмшоқ ва қаттиқ парафинлар ҳолида ажратиб олинади. Юмшоқ парафинлар 40С гача бўлган ҳароратда суюқланади, уларга молекуляр занжири С11–С20 бўлган углеводородлар кириб, қайнаш ҳарорати 200С дан 320-350С. Қаттиқ парафинларни суюқланиш ҳарорати 50С дан юқори бўлиб, молекуляр занжирда С20–С35 дан иборат углеводородлар сақлайди. Қайнаш ҳарорати 300-350С дан 450-500 гача.
Қуйи парафинларни ажратиш
Қуйи парафинларнинг асосий манбалари табиий газ, йўлдош газлар, газ конденсат, нефтни қайта ишлаш заводларида ҳосил бўладиган газлардир. Табиий газ таркибида углерод (IV)-оксиди, азот, гелий бўлиб, улардан газни юқори босим остида совитиб сўнг сепаратда суюқ конденсат ва газ ҳолида ажратиб олинади. Йўлдош газлар нефт таркибида бўлиб, уларни сепараторда ажратиб олинади. Нефт таркибида қолганларини учувчан компонентлар ҳолида ҳайдаб олинади.
Газ тақсимловчи (газ фракцияловчи) қурилмалар
Йўлдош газларни таркибий қисмларига ажратиш учун абсорбция, адсорбция, конденсация ва ректификация усулларидан фойдаланилади. Ректификацион усул кенг тарқалган. Йўлдош газларни қайта ишловчи комбинатларда газ тақсимловчи қурилма (ГФУ) ва марказий газ тақсимловчи қурилма (ЦГФУ) лардан газларни таркибий қисмларга ажратувчи восита сифатида фойдаланилади. Улар 6-10 та колоннадан иборат бўлиб, бу колонналарда 400-700 гача тарелка жойлаштирилган. Бу тарелкалар етарли даражадаги тоза фракцияларни бир-биридан ажратиб олиш имконини беради.
Қуйидаги расмда С1–С5 таркибли углеводородларни ажратиш схемаси тасвирланган. (Расм. 1.).
Расм. 1. С1–С5 таркибли углеводородларни ажратиш технологик схемаси.
1-компрессор; 2,5,6-9-ректификацион колонна; 3-дефлегматорлар;
4-қайнатгичлар; 10-дроселли вентил.
Жараён қуйидагича содир бўлади. Йўлдош газ 1-компрессорда сиқилиб сув билан совитилгач 2-ректификатцион колоннага юборилади ва унда С1–С3 газлар қолганларидан ажратилади. Бу ердаги флегмада, фракция сувда ёки қайновчи пропанда совитилади. Юқорига қуруқ газ сифатида С1–С2 ажралади, сиғимли қолдиқ сифатида суюқ пропан колоннани қуйи қисмидан ажратиб олинади.
Оғир фракция С4–С6 2-колоннадан олиниб 0,8 МПа босимгача дроселланади (тартибга солинади) ва 6-ректификацион колоннага юборилади. Шу колоннада С4 фракция ҳайдалади ва 7-ректификацион колоннага юборилиб, у ерда н- ва изобутан 98% гача тозаликда ажратиб олинади.
6-колоннада ҳосил бўлувчи ҳажмий суюқлик 0,3 МПа босимгача дроселланиб 8-ректификацион колоннага юборилади. Унда С5 юқори углеводородлардан ажратилади. 9-ректификацион колонкада С5 изопентан ва н-пентанга 97-98% гача тозаликда ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |