Пиролиз маҳсулотлари ароматик углеводородлар манбаи сифатида юқорида таъкидлаб ўтилганидек, нефт маҳсулотларини пиролизлаб қуйи молекуляр олефинлар олиш жараёнида қўшимча маҳсулот сифатида ароматик углеводородлар ҳам ҳосил бўлади. Ушбу жараёндаги пироконденсат ва смола таркибида йиғилган ароматик углеводородларни ажратиб олиш мумкин.
Енгил хомашёлар пидролизи жараёнида таъсирлашув ва ҳароратнинг кўтарилиши билан смола ҳосил бўлиш унуми пасайиб боради. Ҳароратнинг нисбатан пасайиши ва таъсирлашув жараёни қисқариши билан эса ароматланиш кучайиб смола ҳосил бўлиш ортади. Ароматланиш жараёнини ҳароратга ва таъсирлашув вақтига боғлиқлиги Чизма. 2. да ифодаланган.
Щарорат,С
2
1
3
Чизма. 2. Нефт маҳсулотлари пиролизи натижасида ароматик углеводородлар ҳосил бўлиш унумини ҳароратга боғлиқлиги.
Замонавий жиҳозларда бензин пиролизи натижасида смоланинг ҳосил бўлиш унуми 20-25%ни ташкил этади. Смоланинг таркибида эса 85-95% ароматик углеводородлар ҳосил бўлади. Углеводород газларини (С3–С4) пиролизланганда ароматик углеводород ҳосилаларини сақлаган смола 5–8% ни ташкил этади. Шундай экан, катта масштабдаги бензинни ароматик углеводородлар олиш учун пиролизлаш шарт эмас, балки ароматик смолалар ҳосил қилувчи заводлар чиқиндиларини қайта ишлаш мақсадга мувофиқдир.
Суюқ маҳсулотларни пиролизлаш натижасида ҳосил бўлувчи моддаларни қуйидаги тўрт фракцияга ажратиш мумкин:
Асосий «бош» маҳсулот парафин ва олефинлар С5.
«Енгил» мойлар (75-180С) таркибида парафин ва олефин сақланган моноциклик ароматик углеводородлар.
«Ўрта» мойлар (180-300С).
Қолдиқ, ундан бензол кокси олиш учун фойдаланилади.
Юқоридаги фракциялардан ароматик углеводородлар ажратиб олиш усуллари қуйида келтирилган.
Нефтни пиролиз қилиш натижасида ҳосил бўлган маҳсулотларни 180-300С гача бўлган ҳароратда хайдаб олингач, қолган смолани каталитик риформинглаш билан ароматик углеводородлар олинади. Каталитик риформингда каталитик крекингдан фарқли равишда бифункционал катализаторлар ишлатилади. Булар платина билан қопланган юқори ғовакли алюминий оксиди (платформинг) ёки платинареницли (рениформинг) катализаторлардир. Ҳар иккала ҳолатда ҳам жараён 470-540С ҳароратда, босим остида водород иштирокида содир бўлади. Бифункционал катализаторнинг кислотали марказида асосан тўғри занжирли парафинларни изомерланиб изопарафинларга айланиши, беш аъзоли нафтен гомологларини циклогексанга айланиш жараёнлари содир бўлади. Иккинчи, метал қисмида эса гомолитик ўзгаришлар содир бўлиб дегидридланиш жараёнини вужудга келтиради ва натижада олти аъзоли нефтенлардан ароматик бирикмалар ҳосил бўлади.
Риформинг натижасида беш аъзоли нафтен гомологлари дастлаб олти аъзоли бирикмаларга, сўнгра эса ароматик ядрога айланади.
Риформинг мураккаб тартибида парафинларнинг халқаланиши дегидрогенланиш натижасида содир бўлади.
Дегидрохалқаланиш механизми қуйидагича тахмин этилади:
Парафиннинг тўғридан-тўғри дегидрохалқаланиши орқали нафтенга, ундан дегидрогенланиши туфайли ароматик углеводородга айланиши.
Парафинни дегидрогенланиб олефинга айланиши ва сўнг халқаланиши.
О
-Н2
-3Н2
-Н2
лефин Парафин Нафтен Ароматик углеводород
Каталазиторнинг икки қўшни фаол маркази билан парафин ёки олефиннинг молекуласи адсорбиланиб эркин радикал типидаги оралиқ аддукт ҳосил қилади ва у халқаланишни бошлаб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |