Каталитик крекингда углеводородларнинг парчаланиши ион механизми бўйича бориб алюмосиликатлар катализаторлигида содир бўлади. Бу механизм эркин радикалли механизмдан оралиқ, мусбат зарядланган карбонатионларнинг ҳосил бўлиши билан фарқланади.
Карбокатионлар барқарор эмас, улар олефинга ва қисқа занжирли карбокатионга тезда парчаланади
ва ҳ.к.
Шунингдек, карбонатионлар эркин радикаллардан фарқли равишда осон изомерланади. Шунинг учун каталитик крекингда бензинли октанлар сонини оширувчи изопарафинлар сони юқори бўлади. Олефин ва нафтен молекулалари орасида водород атомларининг каталитик қайта тақсимланиши натижасида ароматланиш жараёни содир бўлиб, ароматик бирикмалар сони ортади.
3СnH2n+2 +
Каталитик ва термик крекинг натижасида ҳосил бўлувчи газсимон моддаларнинг таркиби ҳам бир-биридан фарқланади. Каталитик крепингда углеводородларнинг парчаланиши беқарор бўлган СН3 ва С2Н5 тартибли карбокатионлар ҳосил қилиш орқали содир бўлганлиги учун газ ҳолида С3 ва С4 таркибли моддалар ҳосил бўлади ва термик крекинга нисбатан водород миқдори юқори бўлади.
Пиролиз ва крекинг технологик жараёнлари
Пиролиз — эндотермик жараён бўлиб жуда катта энергия сарф қилувчи технологиядир. Шунингдек, пиролиз натижасида ҳосил бўлувчи газлар ҳароратини пасайтириш ёки уларни суюқ ҳолга келтириш ҳам машаққатли меҳнат талаб этади. Нефт маҳсулотларини пиролиз қилишни бир неча усуллари мавжуд. Булардан саноатда кенг тарқалгани ташқи қиздириш йўли билан пиролизлаш усулидир. Асосий реакцион аппарат трубали печдан иборат бўлиб, ундан нефтни қайта ишлаш ва нефт химиясининг бошқа соҳаларида ҳам фойдаланиш мумкин. Хомашё печга трубалар орқали киритилиб газ ёки суюқ ёқилғи билан қиздирилади. Хомашё ўта қизиб кетмаслиги учун 50% гача сув буғи аралаштирилади. Бундай печлар трубаларида аста-секин кокс йиғилганлиги учун вақти-вақти билан жараённи тўхтатишга тўғри келади.
Ҳозирги кунда ишлаб чиқариш қуввати паст бўлган печлар ўрнига, кучли агрегатлар қўлланилмоқда. Улар мукаммал тартибда ишлаши, хомашёларни тез қайта ишлаши ва юқори ҳарорат бера олиши билан олдингилардан фарқ қилади.
Замонавий бундай печлар 850-870С ҳароратда ишлаши, хомашё ҳаракатланувчи вертикал қувурларнинг ҳар икки томонидан қиздирилиши, ҳар бир корпусда бир неча иссиқлик камераларининг мавжудлиги, қиздиришнинг градиент усули қўлланилганлиги, ҳар бир бўлимда оптимал ҳароратни сақлаш имконияти борлиги туфайли пиролиз жараёни такомиллашган ва агрегатларни ишлаш қуввати кескин ортган. Бундай қувурли печларнинг йилига этилен ишлаб чиқариш қуввати 50 минг тонна ва ундан ҳам ортади.
Шундай замонавий қувурли пиролиз печлар схемаси қуйидаги расмда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |