17-mavzu: Чуқурлик камераларининг тузилиши ва ишлаш принципи.
Буюмни қиздириш жараёнини автоматлаштиришдан мақсад,белгиланган иссиқлик ва намлик даражасини сақлаб юқори сифатлимаҳсулот олишга эришишдир. Йиғма темир-бетон ишлаб чиқариладиган заводларда иссиқлик билан ишлов беришни асосий ўлчамлари масофаданавтомат орқали назорат қилинади. Шунингдек, ҳароарт маҳсус дастурёрдамида лозим даражада сақлаб турилади. Бетон қотишини тезлаштиришмосламаларини автомат ёки ярим автомат тартибда бошқариш тизимлари ҳамишлатилаяпти. Ярим автомат усулида буғ ҳаволи муҳит керакли ҳароратгачақизийди бироқ муҳитнинг қандай қизиши белгиланмайди ва заруратга қараб ўзгаради. Даврий ишлайдиган ярим автомат мосламалар ҳароратни керакли даражада ўзгартириб туриши учун буғ билан таъминлаш тизимигадиафрагма ва ҳарорат регуляторлари ўрнатилади. Изотермик сақлаш даражасига етганда регуляторлар ҳароратни зарур даражада сақлаб туради.
Бундай усулда қизиш вақтида буғ камеранинг бошланиш вақтидаги ҳарорати ҳисобга олмасдан берилади.
Иссиқлиқ билан ишлов беришни автоматик тартибга солиб туриш учун иссиқлик берувчининг ҳарорати ёки конденсат ҳароратини керакли даражада сақлайдиган мосламалар ишлатилади.Чуқурсимон камераларда автомат тартибга солиш ҳароратни керакли даражада сақловчи дастурий мосламалар ПРТЭ-2М(2.30-расм) ёки ЭРП-61 ишлатилади. ПРТЭ-2М регуляторининг баъзи асосий кўрсаткичлари қуйидагилардан иборатдир: ҳароратни ўзгартириш оралиғи- 0-100 °С; ҳароратни кўрсатиш аниқлиги ±2,5%; сезувчанлиги– 0,5°С дан кам эмас; энг кўп тартибга солиш вақти– 24 соат; ишлаш қуввати– 30 Вт. Регуляторда керакли ҳарорат режимига қараб тайёрланадиган копир бўлади. Буюмга буғни маълум босимда бериб, ҳароратни керакли даражада ушлаб туриб ишлов берилади. Умумий буғ магистралига бевосита ишловчи клапан ўрнатилади. Ҳарорат режими ўзгариши ҳолларини маълум қилиш учун 397 сигнализатор қўйилади. Босим пасайганда сигнализатор регуляторни электр қувватидан узиб қўяди ва бир вақтнинг ўзида камера ишламай турган вақтини ҳисобга олувчи ўлчагич ишга тушади. Ҳар бир буғлаш чуқуридаги ҳарорат ўзгариш режими электрон кўприк диаграммасига ёзилади. Чуқур камераларнинг умумий буғ истеъмол қилиши ҳолатини ҳисобга олиш учун махсус мосламалар ишлатилади.
расм. ПРТЭ-2М русумли дастурий бошқарувли автоматика
системасининг принципиал схемаси. 1-бошқарув органи; 2-дастурий бошқарувчи; 3-автоматик муқобиллашган кўприк; 4-датчиклар; 5-босимни бошқарувчи
Чуқур камераларни автоматлаштирганда асосий тартибга солувчи қисмбўлиб электрмагнит усулида ишловчи вентил хизмат қилади. Ичкаридаги ҳарорат белгиланганидан2-2,5 °С оғганда дастур вентилни ишга туширади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Махмудова Н.А., Юнусов Ж.Я. Учебное пособие. Теплотехника и теплотехнические оборудование. ТАСИ. Ташкент 2005.
2. Перегудов В. В. «Теплотехника и теплотехническое оборудование» М.:Стройиздат, 1990.
3. Махмудова Н. A. Иссиклик техникаси ва иссиклик техникаси ускуналари. Укув кулланма ТАКИ. Тошкент 2012.
Do'stlaringiz bilan baham: |