Каталитик риформинг технологияси
Ҳозирги кунда риформинг саноатда асосан икки мақсадда қўлланилади: автомобиллар ёқилғиси октанлар сонини ошириш ва ароматик углеводородлар олиш. Биринчи ҳолатда лигроин фракциясидан фойдаланилади. Риформинг натижасида октанлар сони 35-40 дан 80-90 гача ортади. Иккинчи ҳолатда нефтнинг таркибида парафин ва нефтен тутган алоҳида фракциясидан фойдаланиб, ароматик углеводород синтезланади. Бензол синтези учун нефтнинг 60-85С да қайновчи фракциясидан толуол учун эса 85С дан 105-110С, ксилол учун 110С дан 130-135С да қайновчи фракцияларидан фойдаланилади. Бу шароитда бензол синтези нисбатан нозик шароитни талаб этади.
Водород босимининг юқори бўлганлиги учун ушбу усулда риформинг катализатори коксланмасдан ва пассивланмасдан узоқ вақт ишлаши мумкин. 3,5-5,0 МПа босимда коксланиш амалий жиҳатдан кузатилмайди, катализатор регенирацияси талаб этилмайди. Фақат 1-2 йилдан кейингина платина йиғиштириб олиниб қайтадан контакт тайёрланади. Бу системанинг камчилиги хомашёнинг ароматланиш даражасининг юқори эмаслигидир.
Риформингда эса катализатор турғун, паст босимда (1 МПа) ва юқори эффектда ишлаш имконияти мавжуд ҳамда хомашёни юқори даражада ароматлаш хусусиятига эга. Бу усулда 90% нафтен ва 50% парафин ароматик бирикмаларга айланади. Платформинг технологик схемаси Расм. 4.да келтирилган.
Расм. 4. Платформинг технологик схемаси.
1, 13-сепараторлар; 2, 11-совитгичлар; 3-насос; 4-гидротозаловчи реактор; 5, 10, 17-иссиқлик алмаштиргич; 6-қувурли печ; 7-9-реакторлар; 12-циркуля-цион компрессор; 14-турғунлаштирувчи колонна; 15-конденсатор; 16-йиғгич; 18-қайнатгич.
Нефт маҳсулотларидан иборат хомашё 5-иссиқлик алмаштиргичда қиздирила-ди, водород билан аралаштирилиб 6-трубали печда олтингугуртдан тозалаш даражасигача бўлган ҳароратда қиздирилади, 4-реакторда эса гидротозалов амалга оширилади. 4-реактордаги иссиқ газлар 5-иссиқлик алмаштиргичда хомашёни қиздириб, сўнг 2-совитгичда совитилади. 1-сепаторда конденсат Н2 ва Н2S дан ажратилиб, 3-насос орқали риформингга юборилади. Хомашё 10-иссиқлик алмаштиргичдан олдин айланма водород билан аралаштирилиб, сўнг 10-иссиқлик алмаштиргич ва 6-қувурли печда қиздирилади. Платформинг 7,8 ва 9 реакторларда амалга оширилади. Реакция эндотермик бўлганлиги учун 7,8 реактордаги реакцион масса қайтадан 6-печда қиз-дирилади. Платформинг 9-реакторда якунланади. 9-реактордан чиқаётган газларнинг ҳароратидан 10-иссиқлик алмаштиргичда риформинг жараёнига киритилаётган аралашмани қиздиришда фойдаланилади. Сўнгра 11-совитгичда тўла совитилади. Олинган конденсат 13-сепататорда водороддан ажратилади. Олинган суюқлик турғун ҳолга келгунча сақланади. 13-сепараторда ажратиб олинган водород уч қисмга ажратилади. Биринчи қисми 12-циркуляцион компрессор орқали риформинг жараёнига юборилаётган тозаланган нефт фракциясига аралаштирилади. Иккинчи қисми бошланғич моддаларга қўшиб, гидротозаловга юборилади, қолганлари жараёндан чиқариб юборилади.
Риформинг натижасида олинган суюқ маҳсулот таркибида эриган қуйи парафинлардан хайдаш йўли билан тозалаш учун 13-сепаратордан 17-иссиқлик алмаштиргичга ўтказилиб, у ерда қиздирилади ва 14-стабилловчи колоннага юборилади. Бу ерда қуйи парафинлар ҳайдалиб, уларнинг буғлари 15-конденсаторда конденсатланиб 16-сиғимли идишга йиғилади. Унинг бир қисми флагма тариқасида колоннанинг устки тарелкаларига юборилади. Қолган қисми (С4Н10, С3Н8) сиқилган газ сифатида истеъмолга юборилади. 14-колоннада стабилланган маҳсулот 17-иссиқлик алмаштиргичда совитилиб қайта ишлаш учун юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |