Энг кўп миқдорда ишлаб чиқарадиган алкил ароматик бирикмалар этил ва изопропилбензолдир.
Этилбензол C6H5–C2H5 рангсиз суюқлик, 136C да қайнайди. Асосан амалий аҳамияти C6H5–CHCH2– стирол учун хомашёлигидир.
Изопрпилбензол – кумол, рангсиз суюқлик, 152,5С да қайнайди. Бензолни пропилен билан алкиллаш орқали олинади.
C6H6 CH3–CHCH2 C6H5–CH(CH3)2
Ишлаб чиқариш технологик схемаси
Қуйидаги Расм. 15. да AlCl3 катализаторлигида газ фазасидаги олефинлар билан бензолни алкиллаш орқали этил ва изопропил бензол олиш технологик схемаси келтирилган. Янги бензол системадан қайтган бензол билан 3-колоннага юборилади. Бу колоннада бензол азеотроп аралашмаардан қуритилади ва ректификатланади. Паст ҳароратда қайнайдиган азеотроп бензол 4-конденсаторда конденсатланади ва 5-сепараторда 2-қатламга ажратилади. Бензолли қатлам 3-колоннанинг юқори тарелкаларига қайтарилади. Қуритилган бензол 3-колоннадан 2-иссиқлик алмаштиргичга юборилади ва қиздирилади. Бундан 8-йиғгичга, сўнгра насос орқали 9-алкиляторга ҳайдалади.
Каталитик комплекс 6-аппаратда тайёрланади. Бунинг учун аппаратга бензол полиалкилбензолни 1:1 нисбатдаги аралашмаси ва алюминий хлорид (1 молга 2,5-3 мол аг.у.в.) жойланиб қиздирилади ва аралаштирилади, сўнгра даврий равишда алкиляторга юбориб турилади.
Реакция узлуксиз ишловчи 9-алкилятор колоннасида амалга оширилади. Қайноқ каталитик комплекс 12-сепараторда ажратилади, 10-қайтарма конденсаторда бензол буғлари конденсатланади. Конденсатланмаган бензол буғлари 13-абсорберга юборилади. У ерда йиғилган бензол ва полиалкилбензол 9-реакцион аппаратга қайта алкиллаш учун юборилади. 13-абсорбердаги газ 14-скрубберда сув билан ювилади ва HCl дан тозаланади ва атмосферага ҳайдалади.
Бензол, моно- ва полиалкилбензолдан иборат углеводородли қатлам ҳосил қилувчи 12-сепараторда ажратилиб олинади. Унинг таркибини 45-55% бензол, 35-40% моноалкилбензол, 8-12% диалкилбензол, 3% гача полиалкилбензолли смала маҳсулотлари ташкил этади. Ҳамма аралашма 15-сувли совитгичдан 16-совуқ сепараторга ўтказилади ва ундан барча каталитик комплекс узлуксиз алкиляторга қайтариб турилади. Алкилятор эса HCl ва AlCl3 дан тозалаш учун қарама-қарши 17- ва 18-колонналарда сув ва сўнгра ишқор билан ювилади. Нейтралланган углеводородлар аралашмаси ректификатланади.
Асосий маҳсулотнинг унуми 94-95% бўлиб, 1 тонна маҳсулот учун 5-10 кг AlСl3 сарфланади.
Расм. 15. Этил- ёки изопропилбензолни ишлаб чиқариш технологик схемаси.
1-насослар; 2-иссиқлик алмаштиргич; 3-бензолни қуритиш колоннаси; 4, 10-конденсаторлар; 5-сепаратор; 6-каталитик комплекс олиш қурилмаси; 7-қайнатгич; 8-жамлагич; 9-алкилятор; 11-газ ажратгич; 12, 16-сепараторлар; 13-абсорбер; 14-сувли скруббер; 15-совитгич; 17, 18-колонна ювгич.
Do'stlaringiz bilan baham: |