Бу усулда асосан метаннинг хлорли ҳосилалари аллил, метааллил ва дихлорбутен олинади.
Газ фазасида хлорлаш атмосфера босимида хлоратор орқали реагентлар аралашмани тўхтовсиз юбориш орқали амалга оширилади.
Газ фазасида хлорлаш реактори асосан 3 типда бўлади (Расм. 10). Улар учун умумий нарса пулат корпусни ҳимоялаш (керамик футеровка билан) ва автотермик балансни сақлаш.
а) Ушбу реакторда совуқ реагентлар тезда қиздирилади.
б) Термокаталитик хлорлашда қиздирилган катализатор ёки иссиқлик ташувчида қиздириб ўтказилади. Иссиқликни бошқаришни СCl4 пуркаш орқали ҳам амалга ошириш мумкин.
в) Реагентлар қиздирилиб, сўнг генераторга юборилади. Ҳар қайси ҳолатда ҳам реагентларнинг ўзаро таъсирлашув жараёни 0,1-2 соат давом этиши мумкин.
Расм. 10. Газ фазасида хлорлаш учун реакторлар.
а-насадака-иссиқлик ташувчи орқали; б-иссиқлик ташувчининг псевдо куйдириш қавати орқали; в-аралашмани олдиндан қиздириш орқали.
Технологик жараён. Бу жараён ҳам худди суюқ фазали хлорлаш сингаридир. Реагентларни тайёрлаш, хлорни қуритиш, адсорбентлардан ўтказиш, зарурий ҳароратни сақлаш билан жараён бошланади.
Реакция якунлангач асосий маҳсулот HCl дан тозалаб олинади. Бунинг учун асосий иккита схема қўлланилади:
Барча аралашма дастлаб HСl дан тозаланади. Сўнг газсимон рециркулят-лардан тозаланади. Ниҳоят ҳосил бўлган суюқ маҳсулотлар ректификатланади.
Дастлаб рециркулят ва HCl дан тозаланган асосий маҳсулот ректификатланади. Сўнг HCl дан ажратилган газсимон рециркулят қайта реакцияга юборилади.
Ион-каталитик галогенлаш
Ушбу жараёнга қўшбоғ, учбоғли бирикмаларнинг хлоргидринланиши, хлорланиши, ароматик ядронинг хлоргидратланиши, кислород ва азот тутган бирикмаларнинг хлорланиши мансубдир.
Галогенларнинг СС боғига бирикиши. Юқорида биз галогенларнинг қўшбоқ-қа газ фазасида бирикиши ва бу радикал-занжир механизми бўйича боришини таъкидлаб ўтган эдик. Суюқ фазада эса, жараён кескин тезлашади. Демак реакция механизми ўзгаради. Чунки бу жараёнда ёруғлик ва кимёвий инициаторлар иштирок этмайди.
Суюқ фазадан галогенни ўтказиш орқали хлор ёки бром қўшбоққа бириктирилиши мумкин.
R–CHCH2 X2 RCHX–CH2X
Бу реакция жуда тез содир бўлади. Хатто паст ҳароратда ҳам катализатор (FеCl3) жараёнини жуда тез содир қилиши мумкин.
H 2C H2C H2CCl CH2Cl
|| || Cl Cl | |
H2C H2C H2CҚ CH2Cl
FeCl3 -комплексни, -комплексга айлантириш билан бирга Cl Cl:FeCl3 комплексини ҳам ҳосил қиладики, натижада жараён тезлашади.
Олефинлар реакцион кобилияти қуйидаги тартибда ўзгаради.
R–CH CH2 > CH2 CH2 > CH2 CHCl
Хлорнинг ацетиленга бирикиши эса қуйидагичадир.
CHCH CHCl CHCl CHCl2–CHCl2
Бу ерда ҳам катализатор сифатида FeCl3 ишлатилади.
Олинадиган маҳсулотлар. 1,2-дихлор этан CH2ClCH2Cl катта миқдорда ишлаб чиқарилади ва ундан винилхлорид CH2CHCl, винилиденхлорид CH2CCl2, эритувчилар CHClCCl2, CCl2CCl2, NH2CH2CH2NH2, тиокол (–CH2CH2-Sx-)n олишда хомашё сифатида фойдаланилади.
1,2-дихлоропан ClCH2–CHCl–CH3, 1,2-дибромэтан BrCH2–CH2Br, 1,2-дибромпропан BrCH2–CHBr–CH3 ҳам ион каталитик галогенлаш орқали олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |