Расм. 7. Суюқ фазали радикал-занжирли хлорлаш учун хлораторлар
а-совуқлик ташиш билан даврий ҳаракатланувчи; б-ички совитиш билан тўхтовсиз ҳаракатланувчи; в-буғланиш ҳисобига иссиқлик ютилиши билан тўхтовсиз ҳаракатланувчи.
Технология жараёни.
Суюқ фазали, радикал-занжирли хлорлаш бир неча босқичдан иборат:хомашё-ларни тайёрлаш, хлорлаш, ажралиб чиқаётган газларни ва HCl ни утилизация қилиш, суюқ реакцион массани қайта ишлаш ва ҳосил бўлган маҳсулотни ажратиб олиш.
Реагентларни тайёрлаш. Суюқ хлорни қуритиш учун уни буғлатиб концентирланган H2SO4 дан ўтказилади. Турли метал ва унинг тузларидан, қаттиқ адесорбентлар орқали, олтингугуртдан эса гидроолтингугуртсизлантириш орқали тозаланади.
Ажралиб чиқувчи газлар ва реагентлар буғларини рассол орқали совитиш билан тутиб қолинади. Унинг таркибидан HCl ни сувга юттириш орқали 20-30% хлорид кислота олинади.
Суюқ реакцион массани қайта ишлаш, эриган HCl дан маҳсулотни ажратиб олишдан иборат. Маҳсулотни HCl дан тозалашнинг бир неча усуллари мавжуд (Расм. 8.).
Расм. 8. Хлорлаш маҳсулотларини HCl дан тозалаш схемаси.
а-ҳаво пуркаш («қуруқ» нейтраллаш); б-сув ва ишқор эритмаси билан экстракциялаш («хўл» нейтраллаш); в-дастлабки ортиқча реагентлар билан биргаликда ҳайдаш («қуруқ» нейтраллаш).
а) Маҳсулот ҳаракатига қарама-қарши оқимда ҳаво ёки азот пуркаш.
б) Экстракцион колоннада дастлаб сув билан, сўнг ишқор билан ва яна сув билан HCl ни ювиш.
в) HCl билан ажралиб чиқаётган газларни конденсатлаб HCl ва углеводородларни бир-биридан ажратиб олиш.
HCl дан тозаланган, асосий маҳсулотни тайёр ҳолатда олиш учун уни кристаллаш, эритувчисини ҳайдаб олиш ёки ректификатлаш лозим.
Суюқ фазали радикал-занжирли хлорлаш технологик схемаси 1.1-дихлорэтан-дан метилхлороформ синтез қилиш технологик тизими қуйидаги расмда келтирилган.
Расм. 9. 1,1,1-трихлорэтан олишнинг технологик схемаси.
1-жамлагич; 2-насос; 3-хлоратор; 4,5-қайтар конденсаторлар; 6,8-скрубберлар; 7,9-совитгичлар; 10,12-ректификацион колонналар; 11,13-дефлегматорли конденсаторлар; 14-сепаратор.
1-жамлагичда 1.1-дихлорэтан зарурий концентрацияда порофор билан аралаштирилади. Ҳосил бўлган эритма 2-насос билан 3-хлораторга юборилади. Унинг остки қисмидан газсимон хлор ҳайдалади. 1.1-дихлорэтан буғлари 4,5-қайтар совитгичда конденсатланиб реакторга қайтарилади. Метилхлороформ концентрацияси ортиб бориши билан реакторда ҳарорат оптималлашади. 5-конденсаторда рассол билан енгил фракциялар ҳам конденсатланиб яна хлораторга юборилади. Органик моддалар буғидан тозаланган HCl 6-скрубберда адсорбиланади. Унинг қайта айланиши 7-графитли совитгич орқали амалга оширилади. HCl қолдиклари 8-скрубберда сувга ютказилади. У ерда олинган 5-6% ли HCl 9-совитгичда совитили, сўнг скрубберга юборилади.
Суюқ реакцион масса 3-хлоратор остидан 10-ректификацион колоннага юборилади. У қайнатгич ва конденсаторли дефлегматор билан жиҳозланган 11-да 1,1-дихлорэтан ва HCl ҳайдалади. HCl дан ажратилган конденсат қисман колоннага орашения учун, қолган қисми эса 3-хлораторга юборилади.
10-колоннанинг ҳажмли суюқлиги 12-колоннага юборилиб, у ерда метилхлороформ дистиллаб олинади. Қолдиқ сифатида 1,1,2-трихлорэтан ва тетрохлорэтан ҳосил бўлади. Улар винилхлориден ва трихлорэтилен олиш учун хомашё сифатида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |