Олефин, ацетилен ва ароматик бирикмаларга галогенларнинг бириктирилиши катта аҳамиятга эга.
CH2 CH2 Cl2 CH2Cl–CH2Cl, CHCH 2Cl2 CHCl2–CHCl2,
C6H6 3Cl2 C6H6Cl6
Хлоргидринлаш эса қуйидагича боради:
CH2CH2 HCl CH3–CH2Cl, CHCH HCl CH2CHCl,
CH2қCH2 Cl2 H2O CH2Cl–CH2OH HCl
Хлорли ҳосилаларни парчалаш
Муҳим аҳамиятли жараёнлардан бири. Нисбатан енгил борувчи парчаланиш жараёнлари қуйидагилардир:
CH2Cl–CH2Cl CH2CHCl HCl - дегидрохлорланиш
CCl3–CCl3 CCl2CCl2 Cl2 - дехлорланиш
CCl3–CCl3 Cl2 2CCl4 - хлоролиз
CCl3–CCl2–CCl3 CCl4 CCl2CCl2 - хлоринолиз ёки пиролиз
Галогенланиш термодинамикаси
Галогенланиш энергетик тавсифи бўйича ўзига хос хусусиятлари билан алоҳида ажралиб туради. Қуйида фтор, хлор бром ва йодларнинг идеал газ ҳолати учун иссиқлик эффектлари келтирилган.
R
X2
–HX
CH3 —— RCH2X
|
–H298
кЖмоль
|
X2
CH2CH2 — XCH2–CH2X
|
–H298
кЖмоль
|
XF
XCl
XBr
XJ
|
460
105
34
-50
|
XF
XCl
XBr
XJ
|
540
184
92
17
|
Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, иссиқлик эффекти фтордан йодга томон камайиб боради. F2>Cl2>Br2>J2. Демак фторлашда жуда юқори иссиқлик ажралиб, у хатто С–С ва С–Н боғларини узиб органик моддани парчалаб юбориши мумкин. Шунинг учун фторлашга алоҳида аҳамият берилади. Йодлашда эса хатто тескари иссиқлик эффекти кузитилади. Шунинг учун йодлашда бошқа усуллардан фойдаланилади.
Водород галогенид иштирокида галогенланишнинг идеал газ ҳолати учун иссиқлик эффекти қуйидагича:
Реакция
|
–H298
Кжмоль
|
Реакция
|
–H298
кЖмоль
|
C2H4HF C2H5F
C2H4HCl C2H5Cl
C2H4HBr C2H5Br
|
42
71
78
|
C2H4 HJ C2H5J
+HCl
-H2O
C2H5OH —— C2H5Cl
|
78
21
|
Бу реакциялар экзотормик, лекин эркин галогенларга нисбатан кам энергия ажратиб чиқаради.
Галогенловчи агентлар
Эркин галогенлар ва водород галогенидлар галогенловчи агент сифатида аҳамиятли. Уларнинг оддий босимда қайнаш ҳароратлари қуйида келтирилган (С да).
F2 –188,0 HF 19,4
Cl2 –34,6 HCl –83,7
Br2 58,8 HBr –67,0
Буларнинг барчаси органик эритувчиларда яхши эрийди. Эрувчанлик даражаси Br2>Cl2>F2 ва HBr>HCl>HF тартибда ўзгариб боради. Уларнинг бундай хоссаси суюқ фазада галогенлаш учун аҳамияти катта. Улар ўткир ҳидли ва захарли.
Хлор, NaCl ни электролиз қилиш йўли билан олинади. Бунда водород ва ишқор ҳам ажралиб чиқади.
Cl– 0,5Cl2 H 0,5H2 Na HO– NaOH
Олинган Cl2 92% тозалигида бўлиб, сўнг уни суюқлантириш йўли билан 100% га етказилади. Водород хлоридни водород ва хлордан юқори ҳароратда синтез қилиш йўли билан олинади.
H2 Cl2 2HCl
Фтор KHF2 калий гидрофторидни электролиз қилиш йўли билан, HF ни эса CaF2 га H2SO4 таъсир эттириш йўли билан олинади.
F– 0,5F2 H 0,5H2
CaF2 H2SO4 CaSO4 2HF
Галогенловчи агентлар жуда агрессив бўлиб, уларнинг коррозияловчи хусусиятлари ҳаво зарралари ва намда жуда кучайиб кетади. Шунинг учун уларни қуруқ бўлишини ва реакцияларни мис, никель, қўрғошиндан тайёрланган ёки эмалланган идишларда олиб бориш лозим.
Галогенланиш жараёнида ҳавфсизлик техникаси
Галогенловчи агентлар, ҳосил қилинадиган маҳсулотларнинг захарлилиги ва портлаш ҳавфи туфайли ҳавфсизлик техникасига алоҳида эътибор бериш талаб этилади.
Галогенловчи агентлар ва улардан олинадиган маҳсулотлар марказий нерв системасига, кўз ва нафас йўлларига кучли таъсир этади ва наркотиклик хусусияти ҳам бор. Шунинг учун уларни герметик беркилувчи идишларда сақлаш, хоналарни доимий вентиляцияда шамоллатиш лозим. Шунингдек, ишчи ўринлари противогаз ва биринчи медицина ёрдами учун зарурий предметлар билан жиҳозланиши керак.
Иккинчидан, эркин галогенлар ҳаво, кислород, углеводородлар ва углерод оксиди билан кучли портловчи аралашмалар ҳосил қилинади. Шунинг учун портлаш ҳавфини олдини олувчи чора-тадбирлар қўллаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |