Ушбу курс дастлаб «Карталарни тузиш ва таҳрир қилиш»



Download 1,24 Mb.
bet1/62
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#92259
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
КЛТ 000 кирил


СЎЗ БОШИ

«Карталарни лойиҳалаш ва тузиш» - касб-ҳунар коллежларида тайёрланаётган картографлар учун асосий курс ҳисобланади. Ушбу ўқув қўлланма географик карталар яратишнинг дастлабки қисмини ташкил қилиб, асосан камерал шароитда умумгеографик вамавзули карталарни тайёрлашнинг назарий ва амалий томонларини Мазкур китоб, умумгеографик ва мавзули карталарнинг хусусиятларини, уларни яратиш усуллари системаси ҳамда қўлда (анъанавий усулда) ва автоматизация ёрдамида тайёрлаш жараёнларини ўз ичига олган. Бу жараёнлар умумий кўринишда баён қилиниб, кейинги картографик жараёнларни бажариш учун замин яратишга мўлжалланган. Мавзули карталарни лойиҳалаш ва тузиш махсус курс сифатида қўлланмада улар тўғрисида қисқача тушунчаберилган бўлиб, мавзули карталарни яратишдаги дастлабки маълумотлар такрорланмаслиги кўзда тутилган. Унда «карталарни лойиҳалаш ва тузиш» тўғрисидаги анъанавий усуллар таҳлил қилиниб, сўнгра ҳозирги вақтда қўлланилаётган усуллар ёритилган. Сўнгги пайтларда картографик ишлаб чиқаришда компютер технологияларидан кенг фойдаланилиши, карталар тузишда, космик суратларнинг ишлатилиши ҳамда масофадан туриб олинган манбалар асосида карталар тузишни кўзда тутиб, китобда улар тўғрисида қисқача маълумот берилди. Китобда коллежларнинг бошланғич курсларида ўқилган фанларга асосланган ҳолда картография фанининг баъзи қисмлари қисқароқ баён қилинган. Китоб мазмуни фақат маъруза учунгина маълумотлар берилган.


Ушбу курс дастлаб «Карталарни тузиш ва таҳрир қилиш» деб юритилар эди. Сўнгги йилларда карталарни лойиҳалаш жараёнида катта ўзгаришлар вужудга келиши муносабати билан, бу жараённи алоҳида ўрганиш зарурати туғилди. Карталарни таҳрир қилиш жараёни, карта тузгандан кейинги босқич бўлиб, компютер технологияси кириб келиши билан бу жараён бирмимча камайди, натижада бу курс «Карталарни лойиҳалаш ва тузиш» деб юритиладиган бўлди.

Ҳурматли китобхонлар, ушбу китоб биринчи марта ёзилаёт-ганлиги учун унда баъзи камчиликлар учраши мумкин. Шунинг учун ўқув қўлланма тўғрисидаги фикр ва мулоҳазаларингиз учун олдиндан ташаккур айтиб, уларни Tошкент шаҳри, Tалабалар шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Геодезия, картография ва кадастр кафедрасига юборишингизни сўраймиз.


Китобнинг кириш қисмини ва I-III, V-XI бобларини T. Мирзалиев, IV ва XII бобларини эса Ж. Қорабоев ёзган.
КИРИШ
Картографиялаш деганда бирорта ҳудуд ёки мамлакатнинг янги географик карталарини яратиш жараёни тушунилади. Бу жараён икки хил йўл билан бажарилади. Биринчиси бевосита далада топографик йўл билан геодезик асбоблар ёрдамида съёмка (план олиш йўли) қилиш йўли билан бажарилса, иккинчиси камерал шароитда (яъни хонада) илмий-тадқиқот ташкилотлари ва картографик ишлаб чиқариш корхоналарида яратилади.
Бевосита далада карта яратиш жараёнини съёмка йўли билан (дала картографияси) карта яратиш деб юритилиб, ҳар хил усулларда бажарилади. Масалан, топограф геодезик асбоблар билан ер юзасида горизонтал ва вертикал бурчак ўлчаш ҳамда масофа ўлчаш йўли билан ер юзасидаги кўзга кўриниб турган барча тафсилотларни (объектларни) масштаб асосида махсус қабул қилинган шартли белгилар ёрдамида қоғозга тушириб карта яратади.
Карталарни яратиш Сиз - ўқувчиларга янгилик эмас, чунки умумтаълим мактабларининг бешинчи ва еттинчи синфларида География дарсларида карта яратиш тўғрисида дастлабки тушунча берилган. Масалан, кичик майдонларни кўз билан чамалаб план олиш, аэросуратлар ёрдамида карта яратиш ва ҳ. к., лекин аниқ ва мавзули карта яратиш ҳозирги вақтда турли хил усуллар билан бажарилиб, бу усулларни махсус коллежларда ва олий ўқув юртларида ўрганилади. Шу билан бирга топограф бўлмаган бошқа мутахассислар ҳам далада ва камерал шароитда тайёр топографик картага тупроқ тўғрисидаги маълумотларни тушириб, шундай карталарни яратиши мумкин. Унда тупроқларнинг турлари, уларнинг жойлашган чегаралари ва баъзи хусусиятлари (шўрланганлиги, ғоваклиги) картага тупроқшунос томонидан туширилиб, йирик масштабли тупроқ карталарини яратиш мумкин. Шундай карталар ҳозирги пайтда мамлакатимизда фермер хўжаликлари ерларининг тупроқ карталари тузилмоқда.
Камерал шароитда карта яратиш бирмунча бошқа усулда тайёрланади, лекин унинг асосини далада яратилган карта ташкил қилади. Бу усулда карта яратишда олдинги тузилган карталардаги манба ва маълумотларга асосланилади. Шунингдек, статистик маълумотлар (иқтисодий, метеорологик), космосдан олинган маълумотлар ёки илгари (олдин) тузилган лекин вақт ўтиши билан бироз эскирган карталардан ва бевосида далада йиғилган маълумот-лардан (геологик ва экологик, гидрологик) ҳам фойдаланилади.
Камерал шароитда карталар яратиш усуллари (методлари) ва жараёнларини ишлаб чиқишда фойдаланиш йўлларини «Карталарни лойиҳалаш ва тузиш» фани ўргатади. Демак, бу курсда картанинг дастлабки нусхасини (оригиналини) яратишга асосий эътибор берилади. Картани нашрга тайёрлаш, босмадан чиқариш бошқа жараён бўлиб, уни «Карталарни нашр қилиш» фани ўргатади.



Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish