Ушбу курс дастлаб «Карталарни тузиш ва таҳрир қилиш»



Download 1,24 Mb.
bet9/62
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#92259
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   62
Bog'liq
КЛТ 000 кирил

2.2. БЕЛГИЛАР УСУЛИ

Карталардаги барча воқеа ва ҳодисалар белгилар билан кўрсатилади. Tопографик ва обзор-топографик карталарда эса бу белгилар фақат сифатни англатади ва миқдор кўрсаткичларни ифодаламайди. Чунончи, топографик картада ун заводининг биносигина шартли белги билан ифодаланган, холос. Мавзули карталарда эса, заводнинг ўмигина эмас, балки унда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг салмоғи (тонна ёки пул ҳисобида), ундаги ишчилар сони, маҳсулотнинг қаерларга юборилиши ҳам кўрсатилиши мумкин. Tаъкидлаганимиздек, майда масштабли мавзули карталарда ишлатиладиган белгилар топографик карталардаги белгилардан шакли, маз-муни жиҳатидан фарқ қилади. Белгилар усулида воқеа-ҳодисаларнинг географик ўрни, миқдори ва сифати кўрсатилиб, улар геометрик, бадиий, ҳарфли ва кўргазмали бўлади.


Геометрик белгилардан оддий шакллар (айлана, квадрат, тўртбурчак, учбурчак, куб, ромб, сектор, параллелограм ва бошқалар) танланади. Чизиш ва эсда сақлаш ҳамда таққослаш осон бўлгани учун бу усул картографияда жуда кенг қўлланилади. Оддий геометрик белгилар унча кўп эмас, уларни турли рангларга бўяб, штрихлар билан ва ичига ҳар хил шакллар тушириб турини кўпайтириш мумкин (8-расм).
Ҳарфли белгилар. Картада тасвирланмоқчи бўлган воқеа ва ҳодисаларнинг номлари бош ҳарфлари ёки кимёвий белгилари билан ифодаланади. Фойдали қазилмалардан алуминий Ал, олтин Ау, калий К деб ёзилади. Лекин ҳарфли белгиларни кўп ишлатиб бўлмайди, чунки ҳарфлар ёрдамида объектларнинг ўрни аниқланса ҳам, уларнинг миқдорини аниқлаб бўлмайди. Миқдорини аниқлаш учун доирага тушириб тасвирлаш мумкин. Бу усул кўпроқ қазилма бойликлар карталарида фойдаланилади.
Кўргазмали белгилар воқеа ва ҳодисаларнинг шаклларидан иборат бўлиб, карта ўқишни анча осонлаштиради, лекин бунда геометрик аниқлик унча сезилмайди. Бу усулдан тарғибот ва ташвиқот карталарида кўпроқ фойдаланилади. Объектлар белгиларда тасвирланса, объектнинг ҳақиқий ўрни муайян шаклнинг маркази бўлиши керак. Лекин баъзи карталарда объект ўз ўрнидан бироз силжиган ҳолатда ҳам бўлади.
Бу усулни географик карталарда қўллаш бирмунча мурак-каброқ. Ўрта ёки олий мактаб карталарини, ёхуд илмий маълу-мотнома типидаги карталарни тузишда белгиларнинг бир хил вариант-ларини ишлатиш тўғри эмас, чунки энг кичик ва энг катта объектлар орасидаги фарқ катта бўлса, белгилардан фойдаланиш қийинлашади. Воқеа ва ҳодисалар абсолут ва нисбий миқдорда тасвирланади. Абсолут кўрсаткичлар белгининг узунлик, майдон ва ҳажм ўлчовларида берилиши мумкин. Кўрсаткич узунлик ўлчовида берилса, уни ўқиш ва таққослаш осон, яъни ўлчагич ёки чизғич билан аниқлаб масштаб асосига кўпайтирилса, кўрсаткичнинг миқдори маълум бўлади. Бу усул қўлланилганда масштаб асоси олдиндан белгиланиб олинади, яъни 1000 тонна маҳсулот 1 мм узунликка тенг дейилса, масштаб асоси 1 мм бўлган баландлик 1000 тоннага тўғри келади деб белгиланади.



-расм. Ички тузилиши бўйича ажралиб турувчи оддий геометрик шакллар (Э. Арнбергер бўйича).

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish