Карташунослик ёки картография назарияси картография фанининг назарий жиҳатлари ва унинг босиб ўтган тарихий тараққиёт йўлини, карталар ва бошқа картографик тасвирларнинг типларини, картадан фойдаланиш усулларини ва картографик асарларни таҳлил қилиш йўлларини ўргатади.
Математик картография географик карталар тузишда ишлатила-диган картографик проексияларни, яъни Ер эллипсоидини текис юзада тасвирлаш усулларини ўргатади.
Карталарни лойиҳалаш ва тузиш картографиянинг асосий қисмларидан бири бўлиб, картанинг дастлабки асл нусхасини яратиш, тузиш ва уни таҳрир қилиш усуллари тўғрисида билим беради.
Карталарни нашр қилиш соҳаси, асосан, картани нашрга тайёрлаш ва нашр қилиш ҳамда уни йиғиб босмадан чиқариб, зарурият бўлганда муҳофазалаш йўлларини ўргатади.
Карталарни жиҳозлаш (картографик дизаин) картографик асарларни бадий жиҳатдан лойиҳалашнинг назарий ва амалий томонларини ўргатади. Карта тайёрлашда ишлатиладиган ранглар танлашни ҳам шу соҳада ўрганилади.
Картографик менежмент (картографик ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва унинг иқтисодиёти) бу соҳада картографик корхоналарни ташкил қилиш ва уларнинг иқтисодиёти ҳамда тайёр маҳсулотларни жойларга етказиб бериш йўлларини ўргатади. Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида бу соҳа янада ривожланмоқда.
Геоинформатсион картография картографиянинг янги тармоғи бўлиб, картадан информатсия (маълумот) манбайи сифатида фойдаланиш йўлларини ўргатади.
Картадан фойдаланиш картографик асарлар (карта, атлас, глобус ва бошқалар)дан илмий-тадқиқот ишларида, мактаб ва маданий ишларда фойдаланиш назарияси ва услубларини ўргатади. Унинг асосини тадқиқотнинг картографик услуби, яъни картада тасвирланган воқеа ва ҳодисаларни фикрлаш йўли билан ўрганиш ташкил этади.
Картографик манбашунослик картографик манбалар (карталар, аэро ва космик суратлар, статистик маълумотлар)ни ўрганиб, уларни йиғиш ва системага солиб карта тузишда фойдаланиш йўлларини ўргатади.
Картографик топономика картада ёзиладиган географик ном-ларни ўрганиш, уларнинг мазмунини тушуниш, уларни тўғри ёзиш, атама ва номларни стандартлар асосида кўрсатиш йўлларини ўргатади.
Юқоридаги соҳалар доимий қотиб қолган тармоқлар бўлмасдан фан ва техниканинг ривожланиши билан улар янада кенгайиб, янги соҳалар вужудга келаверади. Картография жуда кўп фанларни ўрга-нишда фойдаланилиб, баъзи фанлар учун махсус картография тар-моқлари вужудга келган. Масалан, умумгеографик, геологик картография, геоморфологик, геоботаник, тупроқлар картографиялари, ижтимоий-иқтисодий картография, геоекологик картография, демографик картография, тарихий картография ва бошқалар. Сўнги йил-ларда космосдан олинган суратлар асосида янги мавзули мукаммал ва аниқ карталар яратилиб, эски карталар янгиланмоқда, на-тижада космик картогрфия алоҳида курс сифатида ўрганилмоқда. Ҳозирги вақтда карта тузишда ва нашр қилиш жараёнида компьютерлардан кенг фойдаланилмоқда, натижада карта тузиш ва нашр қилиш тезлашиб сифати яхшиланмоқда. Шу билан бирга янги услубда - ГАT (геоахборот тизими) йўли билан янги типдаги карталар яратилмоқда.
Сўнгги пайтларда картографияда вужудга келган янги тармоқ Ер тасвирининг умумий назариясини ва ундан илм-фанда ва амалиётда фойдаланишни ўрганувчи фан Геоиконика тез суръатлар билан ривожланмоқда.
Ҳозирги кунда оммавий ахборот воситаларида, айниқса телеви-денияда, газета ва журналларда картадан кенг фойдаланилмоқда. Бу эса кўрсатувларнинг мазмуни, сифати ва кўргазмалилигининг ошишига сабаб бўлмоқда. Натижада янги соҳа - Tелекоммуникацион картография шаклланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |