12.2. НАШР ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ
Картанинг тиражини (босма нусхалар сонини) кўпайтириш учун нашр формалари тайёрланади. Бунинг учун нашр оригиналининг тасвирий мазмуни (сурати) металл, резина ёки пластмассадан тайёрланган, иссиқ ва совуқ ҳароратда ўз ҳолатини ўзгартир-майдиган пластина ёки силиндр юзасига кўчирилади. Нашр формаларида икки хил нашр элементлари бўлиб, бириничиси қоғозда очиқ жойлар ҳосил қилади. Карталарни нашр қилишнинг қуйидаги учта усули мавжуд.
1. Чуқур нашр усули. Бу усулда картани нашр қилишда, картографик тасвир нашр формасига ўйиб туширилади, яъни чуқурлаштириб жойлаштирилади. Сўнгра бу чуқурчалар ранг бўёқлари билан тўлдирилиб нашр қилинади. Бу усул карталарни юқори полиграфик сифат билан таъмилайди ва бу усулда нашр қилинган кар талар сифати полиграфик жиҳатдан энг юқори, аъло баҳо билан баҳоланади.
2. Баланд нашр усули. Бу усулда картани нашр қилишда, картографик тасвир нашр формасига бевосита бўрттириб, яъни қавариқ ҳолда туширилади ва бу қавариқ жойларга ранг бўёқлари суртилади. Нашр формасининг картографик тасвирлардан бўш қолган очиқ жойларига рангларни юқтирмайдиган махсус суюқлик билан ишлов берилади. Бунинг натижасида, картани нашр этиш жараёнида ранг бўёқлари қоғозда ўз аксини топади, очиқ жойларга ранг бўёқлари юқмасдан қоғоз оқлигича қолади.
3. Tекис нашр усули. Бу усулда картанинг нашр этиладиган элементлари ва очиқ қоладиган жойлари нашр формасида бир текисликда бир сатҳда жойлаштирилади. Кимёвий ишлов бериш натижасидла ранг бўёқлари фақат чоп этиладиган элементлар-гагина ёпишади, бўш қолган очиқ жойлар эса ранг бўёқ-ларини қабул қилмайди. Tекис нашр қилиш усули одатда оддий ва унча мураккаб бўлмаган карталарни чоп этиш учун қўлланилади.
Картани нашр қилиш жараёнида аwал штрихли элементлар намунаси (штриховая проба), сўнгра рангли элементлар намунаси (красочная проба) чоп этилиб, уларнинг намунаси, яъни оттиски олинади. Олинган оттискларни бир-бирига қўшиш ва солиштириш ёрдамида ҳар хил рангларда чоп этилган карта элементлари маъно-сининг бир-бирига тўғри келиши ва мослиги аниқланади. Штрихли эле-ментлардан олинган нусханинг аниқлиги ва сифати текширилади. Фон рангларини танлаш ва уларнинг контурларга мос келиши, шкалалар градатсияси ва отмивка, ёзувларнинг тўғри ёзилиши ва жойга мослиги кўриб чиқилади. Штрихли элементлар намунаси ва рангли элементлар намунаси нашр жараёнида картани кўздан кечириш ва нашр хатоликларини тўғрилаш учун ишлатилади.
Картанинг тиражини босишдан аввал, унинг дастлабки назорат намунаси чоп этилади. Шу намуна асосида нашр этувчи қурилманинг техник ҳолати ва иш режими аниқланади. Бунда ранг ва бўёқларнинг аниқ ва текис ётиши, рангларнинг контурларга мос келиши, рангларнинг бир-бирига қўшилиши текширилади ва хатоликлар тўғриланади. Шундан сўнг бутун тираж нашр қили нади.
Географик атласлар, албомлар ва бошқа картографик асарларни нашр қилишда нашр қилинган варақлар атлас компоновкасига мос равишда кесилади ва улар блокларга мос ҳолда букланиб муқоваланади.
НАЗОРАT САВОЛЛАРИ
Картани нашрга тайёрлаш қандай босқичларда олиб борилади?
Штрихли нашр оригинали (нусхаси) деганда нимани тушунасиз?
Рангли фонлар оригинали (нусхаси) деганда нимани тушунасиз?
Ёзувлар оригинали (нусхаси) нима?
Карта тузиш ва нашр қилиш ишларида электрон усулда ранг танлаш ва автоматлаштириш
ишлари тўғрисида нима биласиз?
Оч тусли нашр нусхалари (оригинали) деганда нимани тушунасизъ
Нашр қилишнинг нечта усулларини
Do'stlaringiz bilan baham: |