1-боб. ГЕОГРАФИК КАРTАЛАР ҲАҚИДА УМУМИЙ
TУШУНЧА ВА МАъЛУМОTЛАР
1.1. КАРTАНИНГ TАЪРИФИ, XУСУСИЯTЛАРИ ВА АҲАМИЯTИ
Ҳозирги вақтда кишиларнинг кундалик ҳаёти ва фаолиятида географик карталарнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Бирорта илмий асар ёки дарслик ер юзасидаги воқеа ва ҳодисаларнинг ҳудудий тафсилотларини картадек муфассал тасвирлаб беролмайди. Картада ер юзасида рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларгина эмас, балки атмосферада бўлаётган ҳодисалар (шамоллар, ёғин-сочинлар, булутликлар, босим, Қуёш радиатсияси ва ҳ. к), ер остидаги ҳодисалар (ер ости сувлари ва уларнинг ҳаракати, сифати, геологик жараёнлари, зилзилалар ва бошқалар), сезги органларимизга таъсир қилмайдиган ҳодисалар (ер магнитизми, магнит стрелкасининг оғиш бурчаги), космосдаги тафсилотлар ва уларнинг ҳаракати (осмон юлдузлари ва ойдаги ўзгаришлар) ҳам тасвирланиши мумкин. Ҳозирги вақтда карта орқали оператив маълумотлар (об-ҳаво, жаҳонда бўлаётган сиёсий ўзгаришлар ва бошқалар) берилмоқда. Ҳозирги кунда карта кўргазмали ўқув қуролигина эмас, балки хилма-хил воқеа ва ҳодисалар ҳақида маълумот берадиган манба бўлиб қолди. Баъзи вақтларда иш қуроли ҳам бўлиб ишлатилмоқда. Масалан, самолёт ҳавога кўтарилгач, уни бошқарувчи учувчи аэронавигатсия картасидан, денгиз ва океанларда сузадиган кемалар ҳаракатини бошқарувчилар, ҳаттоки узоқ йўлга чиқадиган автомобил ҳайдовчилари ҳам махсус карталардан фойдаланадилар.
Ҳозирги даврда қурилаётган ҳамма иншоотларни қаерда қуриш масаласи билан боғлиқ бўлган ишларнинг бирортасини картасиз режалаштириш ва бажариш мумкин эмас. Мамлакатимиз табиий бойликларини ўрганиш ва ундан тўғри фойдаланиш, ишлаб чиқариш кучларни тўғри жойлаштириш, табиатни муҳофаза қилиш ишларини бажариш ва ҳарбий ишларни олиб боришда картанинг ўрни ниҳоятда катта. Карта - армиянинг кўзи деб бежиз айтилмаган. Наг бир фуқаро қайси касб эгаси бўлишидан қатъий назар ўз ватанини яхши билиши учун картани тушуниши ва ундан фойдалана олиши зарур.
Карта тўғрисидаги дастлабки билимни мактабда география фани ўргатади. Шунинг учун ҳозирги вақтда ҳукуматимиз мактаб талимида барча фанлар қатори географияга ҳам катта эътибор бериб, 4-синфдан 9-синфгача география ўқитилиб, унда картография соҳасига катта эътибор қаратилмоқда. Масалан, 4-9-синфлар учун географик атласлар чоп этилган, ундан ташқари барча география дарсликларида етарли даражада турли мазмундаги матнли карталар берилмоқда.
Xўш, энди карта нима экан деган савол туғилади. Ер юзасидаги ва Ер остидаги, осмон бўшлиғини ва улардаги объектларнинг жойлашиши ва ҳолатини математик йўл билан кич-райтирилиб, генерализация қилиниб, шартли белгилар асосида яралиган тасвир карта деб аталади.
Баъзи манбаларда карта Ер юзасининг текисликдаги кичрайти-рилган тасвири деб юритиб келинган. Ҳақиқатан ҳам географик карталар математик йўл билан ҳисоблаш натижасида Ер эллипсоидини текисликда кичрайтирилиб тасвирланиши натижасида вужудга келади. Юқорида айтганимиздек, воқеа ва ҳодисаларнинг миқдорини, сифатини, жойлаш-ган ўрнини ва бошқа хусусиятларини картага қараб билиш мумкин. Лекин картанинг мақсадига, масштабига ва ишлатилишига қараб тасвирланаётган тафсилотлар сараланиб, умумлаштирилиб, яъни генерализация қилиниб тасвирланади.
Ҳозирги вақтда картада фақат Ер юзасидаги воқеа ва ҳоди-саларгина тасвирланмасдан, осмон сферасидаги воқеа ва ҳодисалар ҳам тасвирланмоқда. Масалан, Ойнинг атласи ва глобуси, Марснинг картаси ва ҳ. к. лар.
Картографик тасвир географик картанинг асосий қисми бўлиб, тасвирланаётган ҳудуднинг табиий ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатларини, воқеа ва ҳодисаларнинг жойланиш хусусиятларини, уларнинг ўзаро боғлиқлигини, ҳатто ўзгаришларини башорат қилиб тасвирлаб бериши мумкин.
«Карта» атамаси ўрта асрлардан буён фойдаланиб келинмоқда. Бу атама лотинча «чартес» сўзидан олинган бўлиб, папирус қоғоз варағи деган тушунчани билдиради.
Ҳозирги вақтда «карта» атамаси дунёнинг турли давлатлари тилларида ишлатилиб келинмоқда. Масалан, франсузча cарте, немисча карте, италянча cарта, голландча каарт ва ҳ. к. лар. Шу билан бир қаторда бу атама ўрнига бир қанча давлатларда бошқа атама, яъни, «маппа» сўзини ишлатишади. Масалан, инглизлар мап деб атайдилар. Баъзи мамлакатларда иккала атама, яъни инглизлар «чарт» сўзини денгиз ва аэронавигатсия карталарида, испанлар эса «cарта» атамасини фақат денгиз карталарида ишлатишади. Бази мамлакатларда бутунлай бошқа атамаларни, масалан венгерлар теркеп (жой тасвири) деган атамани ишлатадилар.
Ўзбекистонда яқинларгача карта атамаси ишлатиб келинган, лекин кейинги пайтларда бази ташкилотларда (газета-журналларда, баъзи китобларда) харита атамасидан фойдаланилмоқда. Лекин улар харита атамасининг мазмуни нимани билдиришини тушунмасдан фойдаланишмоқда. Бу соҳани ўргатадиган фанни харитография фани деб юритишмоқда. Лекин ҳукуматимиз томонидан «Картография ва геодезия» тўғрисида қонун чиқарилгани ва «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси»да «Картография» атамасининг қўлланалиши ва у билан боғлиқ бўлган «Картография илмий ишлаб чиқариш корхонаси», Ўзбекистон Миллий университетида «Геодезия, картография ва кадастр» кафедраси ва у ерда картограф кадрлар тайёрланиши ва ниҳоят шу фан билан боғлиқ бўлган 20 дан ортиқ атамалар (картографик метод, картографик проексия ва бошқалар) борлиги ҳам ҳақиқатку.
Баъзилар «Xаритаграфия»ни «Картография» фанининг ўзбекча варианти деб ҳисоблаб янглишадилар. Масалан, «харита» ўзбекча бўлса, «графия» лотинчаку. Демак «Xаритаграфия» икки хил тилдан ташкил топар эканда. Картография фани ривожланган аксарият Гъарбий Европа ва МДҲ мамлакатлари карта атамасини ишлатиб келмоқда. Нима учун биз карта ва картография атамаларидан воз кечишимиз керак. Юқоридагилардан хулоса чиқариб биз кар-тографлар фанда карта атамасидан фойдаланишимиз керак деб ўйлаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |