431
ШАРБАТЛАРНИ ТИНДИРИШНИНГ КОЛЛОИД
КИМЁВИЙ УСУЛИ ВА МУАММОЛАРИНИНГ ЗАМОНАВИЙ
ҲОЛАТИ
У.Ю. Рахимов (НамМТИ), Р.О. Аҳророва (ЎзРФА УНКИ),
т.ф.д. Д.Ж. Жумаева (ЎзРФА УНКИ), т.ф.д., проф. Эшметов И.Д. (ЎзРФА
УНКИ)
Бугунги кунда дунё аҳолисини сифатли, ҳамда хавфсиз озиқ-овқат
маҳсулотлари билан таъминлаш муаммоси долзарб вазифалигича қолмоқда.
Маҳаллий хом ашёлардан ва чиқиндилардан фойдаланган ҳолда иккиламчи
маҳсулот олиш ва импорт ўрнини босувчи адсорбент ишлаб чиқиш, яъни
чиқиндисиз технология асосида янги адсорбент турларини кенгайтириш
юқоридаги каби муаммоларни ечими сифатида хизмат қилади. Бу каби
масалаларни ечими сифатида тадқиқот ишимизда янги турдаги адсорбент
олиш учун ишлаб чиқариш саноати чиқинди хом ашё маҳсулотларидан
ҳисобланган данакли чиқиндиларни физик-кимёвий ва коллоид кимёвий
хусусиятлари ва хоссаларини тадқиқ этиш учун дастлаб соҳага доир
замонавий адабиётлар шарҳини ўрганишни мақсад қилиб олдик.
Шарбатлар дунёдаги инсоният томонидан
севиб истеъмол этиладиган
энг машҳур ичимликлардан бири ҳисобланади. Шарбатларни инсониятга
истеъмол учун яроқли, ҳамда турли канцероген моддалардан холи ҳолда
тайёрлаш ва уларни тиндиришда қўлланиладиган фаол адсорбентлар танлаш
асосий вазифалардан ҳисобланади. Шарбат ва сокларни асосий сифат
кўрсаткичлари уларнинг тиниқлиги, шаффофлиги, ҳамда табиийли билан
белгиланади. Тўлиқ тиндирилган ва тозаланган шарбатлар бир қатор
афзалликларга эга бўлади. Жумладан, ташқи кўринишининг маҳсулот турига
хослиги, коллоид-кимёвий жиҳатдан бир хил системага
эга эканлиги билан
бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан ажралиб туради.
Бизга маълумки, шарбатларни тайёрлаш жараёнида биринчи навбатда,
хом ашё сиқиб унинг шарбати ажратиб олинади. Сиқиб олинган ярим тайёр
шарбат маҳсулоти таркибида шарбатдан ташқари, бошқа қўшимчалар ҳам
мавжуд бўлади. Ушбу сиқиб олинган шарбат полидисперс система
ҳисобланади. Шарбатларни тиниқлиги унинг юқори тозаланганлигини
билдиради. Тиниқ ва тоза маҳсулот олиш учун аввало ярим тайёр маҳсулотни
тиндириш
лозим.
Яъни
уни
чўкма
ажратиб
олиб,
шаффоф,
тиниқлаштирилган суюқликка ажратиш керак бўлади.
Шарбатларни тиндириш жараёни бир нечта босыичларни щз ичига
олади: меваларни ювиш, сифатга ажратиш, хом ашёни майдалаш, шунингдек,
432
шарбатни пресслаш усули ёрдамида ажратиб олиш каби жараёнлар олиб
борилади [1-2].
Тиндирилган шарбат олишнинг қийинлиги ярим тайёр маҳсулот
коллоид эритма бўлиб, таркибидаги йирик дисперс зарралар ва юқори
молекуляр оғирликка эга бўлган моддалар (пектин, оқсиллар, танинлар,
бўёқлар ва полисахаридлар) мавжудлигидир. Дағал муаллақ моддаларни 0,75
ммли меш билан зангламайдиган пўлатдан ясалган элакдан ўтказиш орқали
шарбат олиш мумкин. Аммо, бундай тозаланган шарбатда барқарор коллоид
лойқаланиш суспензия ҳолатида сақланиб қолади. Бу узоқ вақт сақлаш
вақтида ҳам йўқолмайди [3].
Барқарор шаффоф тайёр маҳсулот олиш
учун шарбат таркибидаги
оқсил, пектин ва бошқа коллоид моддаларни бир қисмини чиқариб ташлашда
бир неча хил усуллардан фойдаланилади.
Шарбатни тиндиришда қўлланиладиган кенг тарқалган усуллардан
бири физик тозалаш усули ҳисобланади. Бу усулда шарбат тайёрлдашда
маҳсулотнинг кимёвий таркибини ўзгартирмасдан тиндириш усулидан
фойдаланилади. Буларга чўктириш ёрдамида центрафуга усулида, ҳамда
фильтрлаш жараёнларида олиб борилади. Ферментатив усул шарбатда
физик-кимёвий ва биокимёвий ўзгаришларга
олиб келадиган ферментларни
чўктиришга асосланади [4]. Коллоид кимёвий усул эса коагулантлар қўшиш
ёрдамида коагуляция жараёни бориб, адсорбцион усул ёрдамида эса гил
минераллари ёрдамида шарбатлар тиндирилади.
Адабиётларда шарбатларни тиндиришнинг коллоид кимёвий усулини
кенг ўрганилган бўлиб, бу усулда асосан, адсорбентлар ёрдамида гил
минераллари сифатида бентонит танланган ва тиндиришда қўлланилган.
Бентонит табиий минерал модда бўлиб, шарбатларни тиндиришда унинг
таъсир этувчи моддаси алюминий силикатнинг
катламли структурага эга
бўлган коллоид гидразол ҳисобланади. Қатламли структурага эга бўлган
бентонит тозалаш жараёнида кўпчийди ва таркибида натрийли бентонитлар
яхши бўкувчанликга эга ҳисобланади. Кальцийли [5] бентонитлар аксинча,
камроқ бўкади. Натрийли бентонитлар [6] жуда самарали бўлсада, кўп чўкма
ҳосил қилади ва шарбатда яхши эрийди [7].
Бентонитдаги майин дисперс системали моддаларнинг мавжудлиги
уларнинг адсорбцияланиши хусусиятини юқорилиги сабабли суюқликларда
майин суспензиялар ҳосил қилади [8-9]. Улар юқори адсорбцион хусусияти
қуйи молекуляр протеинларга тааллуқли бўлади. Шундай қилиб,
коллоид-
кимёвий усулда шарбатларни тиндириш анча самарали бўлиши
мумкинлигини кўрсатади. Ҳозирги кунда асосан, шарбатларни тиндириш
433
бентонит асосидаги гил минераллари ёрпдамида олинган адсорбентлар
ёрдамида тозаланиб, республикамизга валюта чиқиши ҳисобидан
импорт
қилиб олиб келинади.
Мазкур илмий тадқиқот ишимизда шарбатларни тозалашда, уларни
данак чиқиндиларидан олинган композицион адсорбентлар билан тиндириб
тозалаш орқали импорт ўрнини босадиган,
арзон таннархли, юқори
адсорбцион хусусиятга эга, маҳаллий хом ашё асосида олинган адсорбентлар
олиш орқали амалга ошириш мўлжалланган.
Адабиётлар таҳлили асосида олинган хулоса шундаки, маҳаллий хом
ашё асосидаги олинган адсорбентлар арзон таннархга ва чиқиндисиз
технологияга асосланган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: