Стрелкалар қўшиш ва форматлаш.
Стрелка чизиш учун:
Стандартная ускуналар панелида Рисование тугмасини босиб, Рисование панелини экранга чиқаринг.
Рисование ускуналар панелида Стрелка тугмасини босинг.
Сичқонча кўрсаткичи “+” қўшиш белгисига айлангандан сўнг стрелканинг бош нуқтаси ўрнини кўрсатиб охирги нуқтасигача кўчиринг.
Стрелка пайдо бўлгандан сўнг унинг охирларини кўчириш мумкин.
Стрелка устида икки марта чап тугмани босиб очилган Форматирование объекта мулоқот дарчасида стрелканинг кўринишини яъни чизиқ қалинлигини, рангини ва бошқаларни ўзгартириш мумкин.
Диаграммани таҳрирлаш ва босмага чиқариш.
Диаграммани таҳрирлаш.
Диаграммани таҳрирлаш учун уни аввал белгилаш керак. Бунинг учун диаграмма устида сичқонча чап тугмасини икки марта босинг. Бунда диаграмманинг қайси элементи устида чисқонча тугмаси босилганлигига қараб, шу элемент параметрларини созлаш имконини берувчи мулоқот дарчаси очилади (31 - расм).
31 - расм
Берилганлар қаторини белгилаш учун, ихтиёрий берилганлар маркери устида, тор чизиқларни белгилаш учун уларнинг устида сичқонча чап тугмасини босиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |