Ҳажмли диаграммаларни айлантириш.
Ҳажмли диаграммалар билан яқиндан танишгандан сўнг диаграмманинг катта элементлари бошқаларини тўсиб қуяётганини сезасиз.
Диаграммани бошқача эгиш ёки айлантиришни хохласангиз уни белгиланг ва қуйидагиларни бажаринг:
Диаграммада сичқонча ўнг тугмасини босинг. Натижада қуйидаги контекст меню очилади (32 –расм).
32 - расм
Ҳосил бўлган контекст менюдан Объемный вид бўлимини танланг. Формат трехмерной проекции номли мулоқот дарчаси очилади (33 - расм) ва ундан Возвышение ва Поворот тугмаларини қўлланг.
Применить тугмасини боссангиз мулоқот дарчасини ёпмай туриб киритилган ўзгаришларни кўришингиз мумкин.
33 - расм
Do'stlaringiz bilan baham: |