Excel дастури ёрдамида функция графигини чизиш.
Excel дастури ёрдамида турли хил функция графикларини чизиш мумкин. Бунинг учун берилган оралиқда аргумент қийматларини киритиб, функцияни шу қийматларда ҳисоблаймиз ва унга мос диаграммани қурамиз.
Аналитик геометрияда кўриладиган иккинчи тартибли чизиқларга парабола, гипербола, айлана ва эллипс киради. Иккинчи тартибли ихтиёрий чизиқ, икки ўзгарувчили иккинчи даражали тенглама ёрдамида келтирилади:
Ax2 + 2Bxy + Cy2 + 2Dx + 2Ey + F = 0 (1)
А, В ва С коэффициентлар бир вақтда нольга тенг эмас. Юқорида номлари қайд қилинган иккинчи тартибли чизиқлар (1) тенгламанинг ҳусусий ҳоллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |