Категориялар номлари асосан ишчи варроқдаги Х ўқи бўйлаб қурилган ёзувларга мос келади. Мастер диаграмм янги диаграмма қуришда категориялар номларини танийди ва баъзи диаграмма турлари учун категорияларни У ўқи бўйлаб тасвирлайди.
Қаторлар номлари ишчи варроқдаги У ўқи бўйлаб жойлаштирилган ёзувларга мос келади. Қаторлар номлари асосан ҳар бир берилган қаторни жиҳозланиш кўргазмаси билан бирга Легендада тасвирланади. Мастер диаграмм автоматик равишда қатор номларини танийди ва Легенда ҳосил қилади.
Бўлинма белгилари ва тор чизиқлари.
Бўлинма белгилари бу - координата ўқларини чизиқдаги белгиларга ўхшаб кесиб ўтувчи калта кесмалардир. Ўқ устида аввал чап сўнг ўнг тугмани босиб, ҳосил бўлган менюдан Сеткани танлаб, қўшимча узунроқ тор чизиқларини қўшиш мумкин.
Мастер диаграмм диаграмма номи ҳамда бошқа элементларга автоматик тарзда матн қўшади.
Do'stlaringiz bilan baham: |