Умурзоқов, А. Тошбоев



Download 0,6 Mb.
bet106/125
Sana02.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#630357
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   125
Bog'liq
Фермер хужалиги буйича-unlocked

Чигит экиш. Чигитни экишдан олдин 5-6 кун офтобга ёйиб қиздирилади. Касаллик ва зараркунандаларга қарши дориланади. Бунда «фентиурам» препаратидан фойдаланилади. Тукли чигитни экиш олдидан намланади. Бунинг учун 1 т чигитга биринчи намланганда 300 л, кейинги икиинчи ва учинчи намлашларда эса 600 л дан сув сарфланади. Экишнинг дастлабки даврларида 12 соат, кейинчалик эса 18 соатгача намланади. Туксизлантирилган чигитлар қуруқлигича экилади.
Тезда ва бир текис кўчат ундириб олиш учун «мивал» биостимулятори ишлатилади. Бунда 5 л сувга 1 г препарат қўшиш кифоя. Туксизлантирилган чигитнинг 1 тоннасига 30-40 л, тукли чигит учун эса 500-600 л сув сарфланади.
Чигитни экиш вақтида тупроқда етарли намлик бўлиши, ҳарорат эса 120 С0 дан паст бўлмаслиги лозим. Бундай муддат жанубий вилоятларда 20-25 март, марказий вилоятларда 5-10 апрел ва шимолий вилоятларда 20-25 апрелга тўғри келади.
Энг аввало тукли, кейин эса туксиз чигитларни экиш тавсия қилинади.
Пахта, асосан, икки хил усулда, қатор ораси 60 ва 90 см кенгликда экилади. Уларга белгиланган миқдорда чигит ташланади.
Чигит экиш миқдори туксизлантирилган бўлса, ҳар гектарга 25-30 кг, тукли бўлса 60- 70 кг белгиланади.
Чигитнинг экиш чуқурлиги 4-6 см бўлиши кифоядир.
Ягана қилингандан кейин ҳар гектарга ўрта толали пахта навларидан 110-170 минг туп кўчат қолдирилади. Ғўза 1-2 чин барг чиқаргунга қадар яганани тугаллаш лозим.
Ғўза парвариши. Агар чигит экилгандан кейин қатқалоқ пайдо бўлса, уни йўқотиш учун тишли бороналар юргазилади. Ниҳоллар униб қолган бўлса, МВХ-5, 4 ва МВ-2,8 маркали мотига ёки РОР ва УРОР ротация юлдузчали культиваторлар ишлатилади. Юмшатиш чуқурлиги 3-5 см бўлиши кифоя.
Ғўзанинг ўсиш даврида унинг қатор оралари юмшатиб турилади. Биринчи культивация юзароқ ўтказилади. Ишчи органларининг ўрнатиш чуқурлиги четкиларида 6-8 см, ўртасида эса 10-12 смни ташкил қилади. Бунда ҳимоя зонаси 10-12 смдан ортиқ бўлмаслиги керак. Кейинги культивациялар бир оз чуқурлатиб борилади. Масалан, қатор ораси 60 см экилган ғўзаларни четки ишчи органлари 8-10 см, ўртадагиси 12-14 см, қатор ораси 90 см бўлганда эса 8-10 см ва 14-16 см чуқурликда ўтказилади. Пахта бутун вегетация даврида 4-7 марта культивация қилинади. Далаларда ишлов сонини камайтириш мақсадида культивация билан бир вақтда ўғитлаш, суғориш учун эгат очиш, механизация ёрдамида чеканка қилиш ва бошқа ишлар бир йўла қўшиб бажарилади. Эгатларнинг чуқурлиги эса 15- 22 см бўлиши лозим.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish