Муддати белгиланмаган сувдан фойдаланиш – доимий фойдаланиш дейилади.
Сувдан вақтинча фойдаланиш муддати: қисқа – уч йилгача ва йигирма йилгача бўлиши мумкин.
Сув олиш ва уни ҳисоб-китобини қилиш сув хўжалиги орагани билан тузилган шартномага асосан амалга оширилади. Сув хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари ер солиғидан озод қилинган.
Хўжаликда суғориш ички сув йўллари орқали ёки дренаж, сув чиқариш қудуқлари ёрдамида суғорилади.
Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сувни мониторинг қилиш орқали салбий оқибатлар ўрганилиб, сувларнинг самарадорлиги оширилади.
Сувдан фойдаланувчилар қонунларда белгиланган тартибда ирригация-мелиорация ишларини амалга оширади.
Фермер хўжалиги сув олишни кўпайтириш ёки камайтириш, каналлардаги ва сув омборларидаги гидротехника иншоотларини ўзбошимчалик билан фойдаланиши ёки насос станциялари ва бошқа иншоотлар қуришлари таъқиқланади.
Сув ресурсларидан самарали фойдаланишда сувнинг аниқ ҳисоб-китоб қилиб, истеъмолчига келадиган сув ўлчаш қурилмаси ва гидропостлар қуришни ташкил этилади.
Хўжалик ички ариқларини тозалашда хўжалик билан фермерлар ўртасида келишмовчиликлар бўлиб туриши сабабли ички ариқлари тозаланмасдан, сув сарфи ва исрофгарчилиги ортиб борақди.
Натижада хўжалик раҳбарлари ва фермер хўжаликлари бошлиқлари ирригация ишларини ўзлари билганича бажармоқда.
Оқибатда сув таъминотининг бузилишига йўл қўйилмоқда. Сув тақсимоти эски усулда тахминий кўз билан чамалаб бўлинмоқда. Натижада бош мироб хўжалик ичида сувни тўғри тақсимот қилолмай туман сув хўжалиги бўлимларидан қўшимча сув сўраб, сув сарфини кўпайтирмоқда.
Сув таъминоти корхоналарининг асосий вазифаси сув истеъмолчиларига сувни ўз вақтида шартнома асосида етказиб беришдир. Истеъмолчилар эса сув учун сарф – харажатларни ўз вақтида тўлаб бориш керак.
3.5. Фермер хўжалигида СФУлар фаолиятидан фойдаланиш
Сув ресурсларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида 516та СФУлар ташкил этилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йилдаги 476 сонли қарорида белгиланган 255 та СФУнинг ўринига 223 та (87,4%) ташкил этилиб уларнинг балансига 4702 миллион сўм ўтқазилди ҳамда кўплаб мол-мулк ва техника воситалари берилган.
Сувдан фойдаланувчилар уюшмалари фаолиятини яхшилаш тўғрисидаги асосий вазифалардан:
уюшма таъсисчилари ва бошқа сувдан фойдаланувчилар ҳамда сув хўжалиги ташкилотлари билан ички сув хўжалик обектларини таъмирлаш ва ишлатиш бўйича шартномалар тузиш ва унинг бажарилишини таъминлаш;
уюшма хўжалиги ҳудудидаги сув хўжалиги объектларини тозалаш ва таъмирлаш, реконструкция қилиш ишларини ташкил этиш;
сув ўлчаш асбобларини қуришни ташкил этиш ва уларни белгиланган тартибда паспортларини тузиш, шаҳодатлаш ҳамда рўйхатдан ўтказишни таъминлаш;
ер эгаларига суғориладиган ерларни шўрини ювиш, сувдан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича тадбирларни амалга оширишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;
сувни иқтисод қилувчи илғор тажрибаларни ҳамда технологияларни жорий этишни ташкил этиш;
уюшма балансидаги асосий воситаларни техник кўрикдан ўтказиб бориш, таъмирлаш ва янгилаш, ресурсларни иқтисод қилувчи техника ва технологияларни жорийй қилиш ва истиқболли режаларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳар бир сувдан фойдаланувчининг бадалларини ҳисоб-китоб қилиб, белгиланган тартибда таъсисчиларнинг умумий йиғилишида тасдиқлашдир.
Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра СФУлар фермер хўжаликларига сув етказиб бериш ишларни амалга оширмоқда. Республика деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг Фарғона шаҳри вакиллиги қошида “Водий-шаршара” сувдан фойдаланувчилар маркази 120 дан ортиқ фермер хўжаликларига сув етказиб бериш юзасидан шартнома тузган.
Сувдан фойдаланувчилар маркази шартномага асосан сувдан фойдаланувчиларга ажратилган лимит доирасида сув етказиб бериш, ички сув хўжалик объектларини таъмирлаш, тозалаш ва реконструкция қилиш ишларини ташкил этилган бўлиб, бу соҳада бир қанча муаммолар мавжуд. СФУси томонидан шартномаган асосан ички сув хўжалик обектларини таъмирлаш, тозалаш ва реконструкция қилиш ишлари талаб даражасида бажарилмаяпти. 2004 йилада СФУлари 35 мингдан ортиқ фермер хўжаликлар билан 4848 млн.сўмлик шартнома тузилган бўлиб, 2402 млн.сўмлик ёки 49,5 фоиз хизматлар кўрсатилган холос. Тузилган шартномаларнинг бажармаслигига сувдан фойдаланувчилар уюшмаларининг моддий-техника базаси шаклланмаганлигидир. Қашқадарё вилоятида Вазирлар Маҳкамасининг 476-сонли қарорига асосан тугатилган ширкат хўжалиги ўрнида ташкил этилган фермер хўжаликларига 25та СФУлар ташкил этилган. Лекин СФУ балансида бирорта техника йўқ. СФУлар фермер хўжаликлари билан сув лимити асосида шартнома тузмаган. СФУ 2005 йил учун харажатлар сметаси тузилган бўлиб, харажат фермер хўжаликларининг ер тақсимлаб берилган. Харажатлар сметасида йиллик иш ҳақи фонди 5379 минг сўмни, ишлаб чиқариш харажатлари 1562 минг сўмни, маъмурий харажатлар 608 минг сўмни, жами 2005 йил учун харажат 7549 минг сўмни ташкил қилган. Харажатлар сметасида судан фойдаланувчилар уюшмасининг моддий-техника базасини шакллантириш учун маблағ ажратиш кўзда тутилмаган. СФУ томонидан хизмат кўрсатаётган 121 та фермер хўжаликларида суғориладиган ер майдони 2649 гектарни ташкил этади. Шунда ҳар бир гектарга 2850 сўм сувдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш кўзда тутилмоқда. Шунингдек ўтказилган таҳлил натижалари ва Республика деҳқон фермер хўжаликлари уюшмасидан олинган маълумотларга кўра Республикамизнинг Сурхондарё, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида ташкил этилган айрим судан фойдаланувчилар уюшмалари номигагина фаолият кўрсатмоқда. Етарли даражада моддий-техника базасига ва маблағга эга бўлмаган сувдан фойдаланувчилар уюшмалари сувни иқтисод қилувчи илғор тажрибаларни, ресурсларни иқтисод қилувчи техника ва технологияларни жорий қилиш, асосий воситаларни янгилаш каби ишларни олиб боришлари керак.