Жадвал-4. Ноқулай табий шароитларда суғориш усулларининг қўлланилиши.
Суғориш усуллари
|
Шўр тупроқларда
|
Енгил қумоқ тупроқларда
|
Оғир тупроқларда
|
Мурраккаб ер тузилишида
|
Катта нишабликда
|
Шўр сизот суви яқин жойлашганда
|
Сув захиралари етишмаганда
|
Шўр сув билан суғорганда
|
Кучли шамолда
|
Ер устидан
|
Қ
|
х
|
Қ
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
Қ
|
Ёмғирлатиб
|
-
|
Қ
|
х
|
Қ
|
Қ
|
Қ
|
Қ
|
-
|
х
|
Тупроқ ичидан
|
-
|
х
|
х
|
х
|
Қ
|
-
|
Қ
|
-
|
Қ
|
Томчилатиб
|
-
|
х
|
Қ
|
Қ
|
Қ
|
-
|
Қ
|
-
|
Қ
|
Субирригация
|
-
|
х
|
Қ
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
Қ
|
Туман хосил қилиб
|
Қ
|
Қ
|
Қ
|
Қ
|
Қ
|
Қ
|
Қ
|
-
|
Қ
|
Экиладиган қишлоқ хўжалик экинларининг тури ёппасига экиладиган экинларга ва қаторлаб экиладиган экинларга бўлиниб, уларнинг ҳар қайсиси ўзига мос суғориш ва сув бериш усулларини талаб қилади: суғориш техникаси қуйидаги талабларга жавоб бериши керак.
Талаб қилинадиган суғориш режимини минимал сув харажати билан амалга оширишга, тупроқнинг зарур намлигини яратишга. Суғориш тизимининг юқори фойдали иш коэффициенти билан ишлашга. Тупроқнинг чуқур қатламларига сувни бекор фильтрация бўлмаслигига богланишга ва ташлашга. Юқори мехнат унумдорлигини таъминлашга. Суғориш механизациялаш ва автоматлаштиришга, дала ишларини механизациялаштиришга халақит бермасликга.
Тупроқ хосилдорлигини оширишга тупроқнинг ғоваклик тузилиши таъминлашга.
Эрозиянинг бўлмаслигига.
САНИИРИ олимлари томонидан Тошкент вилояти Паркент туманининг катта нишабликли ерларида (0,09 – 0,11) жуяклар бўйича қишги буғдой, маккажухори, қовунни суғориш, Т-9 полимери билан ишланган эгатлар қишги буғдой ва маккажухорини суғориш, полиэтилен шланглар билан қишги буғдой, маккажухорини суғориш, ППЛ-50-йиғма кучувчан полиэтилен лотоклар картошка, қишги буғдойни суғориш, контурли эгатлар билан қишги буғдой, маккажухорини суғориш, тешикли полиэтилен плёнкалар билан экранлаштирилган эгатларда пахта, маккажухори ва лавлаги суғориш синаб қурилган ва бу тажрибаларда 900 м3/га сув тежашга, тупроқ ирригацион эрозиясини бартараф этилишига, ҳосилдорликни 1,5-2,0 баробар ошишига, сувчилар меҳнат унумдорлигининг 2 – 2,5 марта ошишига эришилган.
Узумзорларни ва полиз экинларини (қовун, тарвуз, помидор, патисон, картошка, бодринг, булгор қалампири) катта нишабликли ерларда (0,1 – 0,15) томчилатиб ва томчи-найча усулида суғориш технологиясини қўллаш натижасида 40-60% сувни тежашига эришилган.
Суғоришда маргинал (коллектор-ташлама) сувларини ишлатиш натижасида картошка, маккажухори олмадан юқори хосил олинган Сирдарё вилояти, Ш. Рашидов тумани фермер тхўжаликларида «Байинлих» (Германия) ёмғирлатиш машинаси билан ғўзани суғоришда икки марта сув тежалишига эришилган. Фарғона вилояти Бешариқ тумани «Дўстлик» фермер хўжалигида ўрмон қаторларини (Каряғоч, терак, лох, тол, тут, анжир, анор), зовур ташлама сувлари билан суғориш мумкинлиги синалган. ЎзПИТИ Фарғона филиали майдонида 1-3 г/л ли коллектор дренаж сувлари бали субирригация усулида суғориш (қишги буғдой) билан 5,8 – 6,3 цҒга хосилдорлик ошишига ва 1000 м3Ғга сувни тежашга эришилган, бунда грунт сувлари чуқурлиги вегетация давомида 0,57 –1,91 м чуқурликда ушлаб турилган.
Тошкент вилояти Паркент туманида полиэтилен плёнка билан қопланган эгат орқали суғориш технологияси яхши натижа беряпти. Ў ирригацион эрозияни бартараф этиш, буғланишга сувни камайиши, тупроқнинг биологик активлиги, хосилдорлик ошиши кузатилган. ЎзНИИХ марказий тажриба базасида пахта алмашлаб экиш, экинлари комплекс учун томчилаб суғориш синаб қурилган ва ғўзадан 5-6 цҒга, маккадан 5 цҒга ва 30-35% сув тежалган. Шунингдек ёппасига экиладиган экинларнинг ҳам томчилатиб суғориш мумкинлиги аниқланган.
Хоразм вилояти ерларида тежамкор суғориш технологияларини қўллашда қуйидаги натижаларга эришилган.:
томчилатиб суғоришда 45-50% сув тежалган ғўза хосилдорлиги 38,1 цҒга.
тупроқ ичидан суғоришда 1660 м3Ғга (30%), ғўза хосилдорлиги 39,3 цҒга
эгатни қарама-қарши суғоришда 2775 м3Ғга (48%), ғўза хосилдорлиги 376 цҒга
дискрет импульсли 2735 м3Ғга (48,8%),34,9 цҒга
КД сувлари ариқ суви билан суғоришад 2020 м3Ғга (36 %),27,8 цҒга.
Хозирги даврда далада суғоришда сувнинг буғланишига, фильтрацияга ва ташлашга, исрофини камайтириш учун эгат оралаб суғориш технологияси сувни тежашга имкон беради.
Томчилатиб суғоришни қўллаш қуйидаги масалаларни ечишни талаб қилади:
Технологик жихатдан фермер хўжаликлари учун (10-100га) томчи этиб суғоришнинг оддий тизимларини яратиш ва ишлаб чиқилади.
Иқтисодий жихатдан сувни тежаш хисобига сувларнинг меҳнат ҳақини ошириш.
Ташкилий жихатдан сервис хизматини, эҳтиёт қисмларини яхшилаш, кадрлар малакасини ошириш зарур.
Катта нишабликли ерларда эгатда (ЎзПИТИ) полиэтилен плёнка (1-!% моралиқда 6-8 мм тешилган) экранли суғоришни қўллаш натижасида суғориш нормаси 4510 м3Ғга тенг бўлган, буғланиш камайган ва микробиологик жараён яхшиланган, эгатлаб суғоришда 5840 м3Ғгани ташкил этган.Ғўза хосилдорлиги 57,8 цҒга, эгатлаб суғоришда 38,6 бўлган. Магнитланган сув билан томчилатиб суғориш эса ғўза хосилининг 3-4 цҒга, маккажухори донининг 2-4 цҒга ошишига олиб келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |