3.4. Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланиш йўллари
Ўзбекистон Республикаси курғоқчилик зонасида жойлашган бўлиб ёз ойлари ҳавоси хаддан ташқари иссиқ бўлади. Тупроқдаги сув намлари парланиб тупроқ таркибидан чиқиб кетади. Экилган экинлар сувсизликдан қўриб, нобуд бўлади. Бу эса суғориб дехқончилик қилиш усулидан фойдаланишни таказо этади. Ўзбекистон Республикаси териториясидан икки даре—Амударё ва Сирдарё окиб утади. Бу дарёларнинг йиллик сув утказиш қуввати 121690 млн м3 ни ташкил этиб, уларнинг сувларидан Ўзбекистон (63020 млн м3), Қирғизистон (5140 млн м3), Тожикистон (13230 млн м3), Қозоғистон (25010 млн м3) сув истъмол қиладилар. Бу сув захиралари қишлоқ хўжалик экинларини суғоришга (85,6 %) саноат ва маиший хизматларга 14,4 % сув фойдаланилди. Ўзбекистон Республикасида йилига 72,4 км3 сув фойдаланилиб 61 км3 оқова сувлар, 11,3 км3 ер ости сувларини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси йиллик об—ҳаво хароратига қараб сув захиралари ҳам ўзгаради. Энг кам сувли йиллари сув захираси сувга бўлган талабни 67 % ни қоплай олади ҳолос. Бу эса қишлоқ хўжалигида экинлар етарли сув билан таъминланмаслик Оқибатида ҳосилдорлиги пасаяди, хар ҳил касалликлар билан касалланиш даражаси ортади, махсулот сифати ёмонлашади. Келажакда Ўзбекистонда сувга бўлган талаб ортабориб сувга бўлган талабни қондириш муаммолари қийинлаша боради.
Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига асосан сувга доир муносабатларни тартибга солиш, қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун сувдан оқилона фойдаланиш, сувни буғланиш, ифлосланиб кетиш ва камайиб кетишдан сақлаш, сувнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва бартараф қилиш, сув объектларининг ҳолатини яхшилаш, шунингдек сув таъминоти корхоналари билан сув истеъмолчилари ўртасидаги ишлаб чиқариш муносабатларини яхшилашдан иборатдир.
Сув объектларидан қишлоқ хўжалиги сувдан меъёрлар бўйича фойдаланишни ташкил этиш, белгиланган тартибда фойдаланишдан иборатдир.
Сувдан фойдаланувчиларга маҳсус рухсатнома, суғориш, сув чиқариш, зах қочириш тармоқларидан фойдаланувчи органлар томонидан расмийлаштирилади.
Суғоришда магистрал каналлар, сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларидан сувларни ички ва умумий тизим режалари асосида амалга оширилади.
Икки томонлама ишловчи зах қочириш тармоқларида сувдан фойдаланиш мелиорация қилинган ерлардаги сув режимини тартибга солиш, ички хўжалик ва умумий тизими режалари асосида амалга оширилади.
Фермерлар сувдан лимит бўйича фойдаланишади. Фойдаланиш тартиби маъмурий, ҳудудий сув тақсимлаш қоидасига биноан олишади.
Сувдан лимит бўйича фойдаланиш тартиби сув хўжалиги органлари томонидан белгиланади.
Сувдан фойдаланишда ҳақ тўлашни жорий этиш, сувдан лимит бўйича фойдаланиш, назорат қилиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Сув объектлари доимий ёки вақтинча фойдаланишга берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |