Шартли кадастрли гектар – ҳосилдорлиги пахта бўйича гектарига 8 центнерни ташкил қилувчи, бонитети 20 балли, паст сифат ернинг маҳсулдорлик меъёри.
Тупроқ бонитировкаси – қишлоқ хўжалик экинлари ўсишини ва балл бонитетларда (100 балли тизим бўйича) ифодаланиш учун, уларни аҳамиятлироқ табиий хусусиятлари бўйича классификациялаш.
Ялпи маҳсулот – майдон бирлигидан чиққан жами деҳқончилик маҳсулотларини қийматда ифодаланиши.
Соф даромад – ялпи маҳсулот қиймати билан уни ишлаб чиқаришга сарфланган харажатлар ўртасидаги фарқ.
Кадастрли ҳисобланган ҳосилдорлик – 100 баллик баҳолаш шкаласи бўйича 1 балл баҳога қабул қилинган ц/га ҳосилдан келиб чиқиб қишлоқ хўжалик экинларининг ҳисобланган ҳосилдорлиги.
3.2.1-жадвал. Балл бонитетлари бўйича асосий қишлоқ хўжалик экинларининг кадастрли ҳисобланган ҳосилдорлиги, ц/га
Балл бонитетлари
|
Пахта
|
Дон
|
Беда
|
Дон учун маккажўхори
|
Бир йиллик ўтлар
|
Илдиз мевалилар
|
10
|
4
|
6
|
20
|
7,5
|
30
|
90
|
20
|
8
|
12
|
40
|
15
|
60
|
180
|
30
|
12
|
18
|
60
|
22,5
|
90
|
270
|
40
|
16
|
24
|
80
|
30
|
120
|
360
|
50
|
20
|
30
|
100
|
37,5
|
150
|
450
|
60
|
24
|
36
|
120
|
45
|
180
|
540
|
70
|
28
|
42
|
140
|
52,5
|
210
|
630
|
80
|
32
|
48
|
160
|
60
|
240
|
720
|
90
|
36
|
54
|
180
|
67,5
|
270
|
810
|
100
|
40
|
60
|
200
|
75
|
300
|
900
|
1 баллнинг баҳоси
|
0,4
|
0,6
|
2,0
|
0,75
|
3,0
|
9,0
|
1 гектар суғориладиган ердан олинадиган соф даромад, қуйидагича аниқланади:
Бунда: ЧДн – 1 га суғориладиган ернинг меъёрий соф даромади;
ВПн – 1 га суғориладиган ернинг меъёрий ялпи маҳсулоти;
Рн – ҳар хил сифатли ерлар фоизидан ҳосил бўлган қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришнинг ҳисобланган даромади меъёри.
Асосий экинларни бирга қўшиш бўйича меъёрий ялпи ҳосилни ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилиши мумкин:
- ерни баҳолаётган объектни экин майдонлари таркиби ва шу экинларни сотиш баҳолари бўйича ўртачасини қўллаб;
- умумий экин майдонидаги экинлар бўйича, баҳоларни ҳисоблаб чиқилиб, қуйидаги тартибда ҳисобланади:
;
Бунда: Х – 1 гектардаги пахта хом-ашёсининг қиймати;
З – 1 гектардаги дон маҳсулотининг қиймати;
К – 1 гектардаги озуқа экинининг қиймати;
Р – экинларнинг фоиз (%) ҳисобидаги солиштирма миқдори.
Суғориладиган 1 гектар ернинг меъёрий баҳоси қуйидагича аниқланади:
;
Бунда: Цн – суғориладиган ерни 1 гектарининг меъёрий баҳоси;
ЧДн – суғориладиган ерни 1 гектаридан олинадиган меъёрий соф фойда;
П – капиталга банк қўядиган ссуда фоизи;
К – қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида, хўжалик юритиш мавқеи ва интенсивлик даражасини ҳисобга олувчи коэффициент.
Республикадаги барча ерлар халқимиз ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асосидир. Ундан фақат бугунни эмас, келажак авлодлрнинг манфаатини кўзлаб, илмий асосланган ҳолда оқилона, самарали фойдаланиш, уни муҳофаза этиш умуммиллий долзарб масала ҳисобланади. Бу вазифани ҳал этилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2000 йил 23 декабрида «Ер мониторинги тўгрисидаги Низом»ни тасдиқлади. Ер мониторинги республика ер фондидаги барча ўзгаришларни ўз вақтида илмий асосланган ҳолда аниқлаш, ерларга баҳо бериш (сифат ҳамда иқтисодий жиҳатдан), уларга таъсир этувчи салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини изчил тугатиш мақсадида ернинг ҳолатини кузатиб бориш билан боғлиқ бўлган ахборотлар тизимидан иборатдир. Республиканинг барча ерлари мониторинг объекти ҳисобланади.
Ер мониторинги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, республикадаги бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг бевосита иштирокида амалга оширилади.
Ўзбекистон Ер ресурслари давлат қўмитаси зиммасига вазирликлар ва идоралар фаолиятини ва ер мониторинги маълумотларини умумлаштиридек муҳим вазифа юклатилган. «Ўздаверлойиҳа» институтининг Ер кадастри шўъба корхонаси ер мониторинги амалга оширилишини таъминлаш бўйича: қишлоқ хўжалик ерлари тупроқ мониторингини амалга ошириш учун тупроқшунослик тадқиқотларига оид тўпланган барча маълумотларни умумлаштириб, мониторинг тадқиқотларини олиб бориш мақсадида республика, вилоятлар ҳамда туманлар ҳудудида асосий майдонларни танлаш ва уларни асослаш; вақт ўтиши билан тупроқларнинг асосий хусусиятлари ўзгарганлигини исботловчи маълумотларни теран ва тўлиқ таҳлил этиш; тадқиқот олиб бориладиган асосий ҳамда экологик майдонларда тупроқларнинг ҳолатини исботловчи кўрсаткичлар мажмуасини асослаш, ташкил этиш ҳамда юритиш; тупроқнинг ҳолатини кузатиш, унга оид маълумотларни сифатли тўплаш ҳамда уларга ўзгартиришлар киритиш ишларини олиб борди. Бунинг учун қишлоқ хўжалик ерлари тупроқларини сув ва шамол эрозияси таъсири оқибатида ўзгариши мониторинги; қишлоқ хўжалик ерлари тупроқлари шўрланганлик даражасининг ўзгариш жараёни мониторинги; қишлоқ хўжалик ерлари тупроқлари оғир металлар билан заҳарланганлик ҳамда заҳарланганлик даражасининг ўзгариши мониторинги; қишлоқ хўжалик ерлари тупроқларининг техноген ўзгариши мониторинги; нефть маҳсулотлари салбий таъсири натижасида тупроқларнинг ифлосланиши мониторинги; барча ўсимликларнинг оғир металлар билан захарланиш даражаси мониторинги; қишлоқ хўжалик ерлари тупроқларининг гербицид в пестицидлар билан захарланиш даражаси мониторинги; минерал ўғитлар билан фойдаланиш натижасида тупроқлар таркибидаги ўзгаришлар мониторинги амалга оширилади.
Ер мониторинги ер таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, ерларга баҳо бериш, салбий жараёнларининг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш учун ер фондининг ҳолатини кузатиб туриш тизимидан иборат. Давлат ер кадастри юритишни, ердан фойдаланишни, ер тузишни, ер фондидан белгиланган мақсадда ва оқилона фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширишни, ерларни муҳофаза қилишни ахборот билан таъминлаш ер мониторинги асосида амалга оширилади.
Ўзбеистон Республикаси Конституцияси ва Ер кодексига биноан ер умуммиллий бойлик бўлиб, давлат томонидан муҳофаза қилинади. Ердан давлатнинг чиқарган қонунлари асосида ҳар бир фуқаро ва корхона фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бозор муносабатлари шароитида қишлоқ хўжалигида ерлар ширкат хўжаликларига доимий фойдаланиш учун, Деҳқон хўжаликлари ердан мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод фойдаланиш, фермер хўжаликлари узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган. Қишлоқ хўжалигида фаолият юритувчи субъектлар, ҳар бир гектар ердан қонун ҳужжатлари асосида самарали фойдаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |