Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги



Download 2,49 Mb.
bet16/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

1. Тупроқ унумдорлиги - нам сигими, сув утказувчанлиги, механиқ, физик, химиявий, биологик таркиби, озиқа моддаларидан умумий запаси билан улчанади.
2. Тупроқнинг таркибий унумдорлиги - ерга вақтинча дам бериш, дарахт барглари, ёввойи утлар таналари, илдиз чириши, дуккакли экинлар экиш билан тупроқ озукаси бойитилади.
3. Тупроқ сунъий унумдорлиги - кишилар ўз меҳнати, қўшимча капитал сарфлаш йўли билан озиқани кўпайтириш тушунилади.
Ернинг унумдорлигини оширишда органиқ,минерал ўғитлар,ал­машлаб экиш, прогрессив технологияларни куллаш, агротехника,меҳнат воситалари,ишлаб чиқариш воситаларидан, режаларни тўғри реал тузиш,шўрланишга йўл қўймаслик каби омилларга боғлиқ бўлади.
Республика бўйича қишлоқ хўжалик экинлари майдони кейинги жадвалда келтирилган.


Жадвал-2. Қишлоқ хўжалик экинлари майдонлари динамикаси.

Экин турлари

1980 й.

1990 й.

2000 й.

2004 й.

2005 й.

2005 й-да 1980 й-га нис., %

Донли экинлар

1173,8

1008,1

1614,0

1666,5

1615,2

137,6

Техника экинлари

1912,1

1876,3

1512,5

1516,8

1517,7

79,4

Шундан:



















пахта

1877,1

1830,1

1444,5

1455,7

1472,0

78,4

сабзовот,

104,3

140,2

129,9

137,6

137,4

131,7

картошка,

23,3

41,8

52,2

52,4

49,6

212,8

полиз экинлари

52,1

79,8

36,9

35,0

33,8

64,8

Жами:

3994,6

4194,2

3778,3

3691,5

3646,0

91,2

Жадвал маълумотлари кўриниб турубдики, республиканинг экин майдонлари 1980-2005 йилларда солиштирилганда 88 фоизга камайган бўлса, донли экинлар 37,6%, сабзавот 131,7, картошка 212,8 фоизга ошди. Пахта экин майдонлари қарийиб 394 минг гектарга камайган.
Республикадаги мавжуд экин майдонларидан самарали фойдаланишни бозор муносабатларида ташкил этиш ва мулкчилик муносабатлари асосида ерга ва унинг ҳосилдорлигини оширишга қаратилгандир. Ҳукумат томонидан қабул қилинган “Ер кодекси” ердан самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини яратиб берган. Ҳар бир ердан фойдаланувчи фермер қонунда белгиланган тартиб асосида ердан фойдаланишда тупроқ унумдорлигини ва бонитетт балини оширмоқда.
Қишлоқ хўжалигида ердан самарали фойдаланиш қуйидаги иқтисодий кўрсатгичлар билан тавсифланади:
1.Қишлоқ хўжалик корхоналарида ер фондидан фойдаланиш да­ражаси (қишлоқ хўжалик ерларининг умумий ер майдонига нисбати)
2.Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш даражаси (100 га қишлоқ хўжалик ерига етиштирлган маҳсулот пул ва натура кўринишида.
3.Ердан самарали фойдаланиш,Ҳар бир гектар ердан олинган ҳосил, бир гектар ерга тўғри келадиган соф даромат,рентабилли­ги ва ҳоказо.


3.2. Ерни иқтисодий баҳолаш ва унинг мониторинги


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қиймат баҳосини (меъёрий нархини) аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 майдаги 120-сонли “1998-2000 йиллардаги даврдаги қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилди. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг қиймат баҳосини мавжуд меъёрий маълумотлар асосида аниқлаш учун мўлжалланган.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг меъёрий баҳолари, банклардан ипотека қарзлари беришда, хусусий турар жойлар қуриш учун ер ажратиб бериш ва деҳқон хўжаликларига меъёрдан ортиқча ер ажратиб беришда, ер солиғи ставкалари миқдорини аниқлаш, аукцион орқали ер участкаларини сотиш ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолларда шу ернинг дастлабки баҳосини белгилаш учун қўлланилади. Демак, ерларнинг меъёрий баҳоси қуйидагича ҳисобланади:
- хўжаликнинг ички миқёсида; тупроқ сифати (бонитети) бир хилда тенг бўлган экин ерлари ва бошқа қишлоқ хўжалик ерларининг алоҳида участкалари: бу ҳолда ернинг меъёрий баҳоси хўжалик ичидаги масалаларни ечиш, деҳқон ва фермер хўжаликларига, қурилишга, суғориладиган ерларни реконструкциялашга ва бошқа мақсадларга ер ажратиш учун аниқланади.
- умумий миқёсда: қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи корхоналарнинг ер майдони ёки қишлоқ хўжалик ерларининг асосий турлари. Бу ҳолда, ернинг меъёрий баҳоси, ерга солиқ солиш ставкаси миқдорини ҳисоблаб чиқиш, банклардан ер участкаларини гаровга қўйиб кредит олиш учун аниқланади. Давлат режаларини тузишмақсадида ерни меъёрий баҳосини ҳисоблашнинг ҳудудий бирлиги бўлиб, туман миқёсида ер участкалари, вилоят миқёсида эса маъмурий туманлар ҳисобланади.
Ер участкаси –ўз чегараланган белгиси, майдони, жойлашиш жойи, ҳуқуқий структурасига (ер эгаси, ердан фойдаланувчиси ва бошқалар) эга бўлган ер сатхининг қисми.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish