Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги



Download 2,49 Mb.
bet102/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

Ерни текислаш. Пахта, беда, маккажўхори экилган ерлар текис бўлганлигидан, бу ерларни текислашда занжирли тракторларга ўрнатилган ГН-4 ëки ғилдиракли тракторга тиркаладиган ГН-2,8 русумли механизмлар билан олиб борилади. Бу тадбирлар кузги нам тўплаш учун суғорилгандан сўнг амалга оширилиши лозим.
Текисланган ерлар чимқирқарли плуглар билан 22-25 см чуқурликда ҳайдалиши лозим. Бунинг учун ПВР-3,5, ПВР-2,3 мосламали Қ-5-35 ва ПЛН-6-35 маркали иш унуми анча юқори бўлган билан, оғир механик таркибли, бегона ўт босган далаларни эса икки ярусли ПЯ-3-35 русумлои плуглар билан 27-30 см чуқурликда ҳайдаш мақсадга мувофиқ бўлади. Шу билан бирга, баъзи қатор ораларига ишлов берилган ўтмишдош экинлар (пахта, маккажўхори, сабзавот ва бошқалар)дан сўнг тупроқнинг намлигига қараб, асосий ҳайдашни ЧКУ-4 КРХУ-4 пахта кльтиваторлари билан ëки оғир вазнли БДТ-3 дикккскали бороналар билан ўтказиш ҳам мумкин. бунда иш унуми анча юқори бўлади, ғаллани мақбул муддатларда экишга имкон туғилади. Экиш олдидан ҳайдалган, ўғитланган очиқ майдонларга ЧКУ-4 маркали чизель культиватор, сўнгра мола билан икки йўналишда ишлов берилади.
Дон экишда тайëрланган майдон фосфорли ўғитлар билан ўғитланиб, сўнгра С3-3,6 маркали ғалла экиш селкаси билан бир томонлама сув йўналишига қараб экилади. Икки томонлама экиш яхши натижа бермайди. Экиб бўлинган майдонда ГХ-4 ëки КХУ –4 маркали жуяк олувчи ва культиватор ëрдамида суғориш жуяклари олинади.
Нам етарли майдонларда экишнинг мақбул чуқурлиги 3-4 см, тупроғи енгил, қумоқ, намликни тезда сўрилиб қоладиган тупроқларда, айниқса чўл туманларда экиш чуқурлигини 4-5 см белгилади.
Ўсиб турган ғўза қатор орасига кузги ғалла экиш технологияси бўйича ғўзапоядан тозаланган майдонларни ҳайдаб, текислаб ғалла 10-15 лктябргача экилса ҳосили мўлжалдаги гектаридан 50-60 ц ташкил қилади.
Ўсиб турган қатор орасига ғалла экиш технологияси қуйидагича: ғўза қатор орасига ғалла экиладиган майдонлар аввалдан аниқланиб, бундай далаларга ғўзанинг эртапишар навларини экиш лозим, барча агротехник чора-тадбирлар (суғориш, озиқлантириш, дефолиация ва бошқалар) пахтанинг эртароқ пишиб етилиб, ҳосилни тезроқ йиғиб олинишига қаратилиши лозим. Пахта октябрнинг биринчи ярмигача бўлган муддатда машина ëрдамида 2 марта териб олингандан кейин подборда тозаланади, шундан сўнг ғўза қатор орасига экилади.
Ғўза қатор орасига ғалла экиш агрегати Т28х4 ëки МТЗ-80 тракторига тиркаладиган пахта культиватори (КРХ-4) устига ўрнатилган С3-3,6 маркали дон сеялкасининг уруғ ва ўғит соладиган қутисидан иборат. Бунда қатор оралиғига культиватор ишчи органлари (ККО ишчи органлар) ëрдамида тупроқ юмшатилиб, бир пайтнинг ўзида ғалла экинлари уруғи экиб борилади. Уруғни экиш чуқурлиги 3-4 см. экишдан кейин югуртириб суғорилади. Нам тупроқ қатламининг 50-60 см гача етиши зарур.
Бошоқли дон экинларидан гектарига 50-60 ц ҳосил етиштириш учун гектарига 25-30 тонна чириган гўнг, соф озиқа модда ҳисобида 160-180 кг азот, 90 кг фосфор, 60 кг калийли ўғитлар берилиши зарур. Маҳаллий, фосфорли ва калийли ўғитларнинг экин экиш олдидан берилиши лозим. Кўзда экиш олдидан ëки экиш билан бирга, тупроқ унумдорлигига қараб, 25-30 кг азотли (соф ҳолда) ўғитлар берилиши зарур. Экиш олдидан ишловларда аммофос ўғити ëки гўнг берилган далаларга кузда азотли ўғитлар солинмайди. Азотли ўғитларнинг қолган қисми (135-150 кг) баҳорда табақалаштирилган ҳолда гектарига 65-75 кг дан берилади. Биринчи азотли озиқлантиришни ўсимликнинг қишдан чиқиши билан туплаш даврида (феврал-март), иккинчи озиқлантиришни бошоқли дон экинларнинг найчалаш даврида (март-апрель), ўтказилади. Тупроғи чиринди ва озиқа моддаларга бой бўлган ëки беда ва бошқа дуккакли дон экинларидан сўнг экилган ғалла майдонларни ўғитлашда юқорида кўрсатилган ўғитларнинг йиллик меъëри 10-15% га камайтирилиши мумкин. аксинча, тупроғи унумсиз ва шўри ювилган ерларда бу кўрсаткичлар 15-20% оширилиши зарур. Шуни унутмаслик керакки, азотли ўғитларнинг меъëрдан ортиқ берилиши ғалла ўсимлигининг ҳаддан ташқари ғовлаб кетишига олиб келади. Бу ҳолатда ўсимликнинг ëппасига ëтиб қолиши натижасида ҳосил камаяди.



Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish