Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Фермер хўжалигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари



Download 2,49 Mb.
bet110/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

Фермер хўжалигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
10. Фермер хўжалиги юридик шахс сифатида мустақил хўжалик юритувчи субъектнинг барча ҳуқуқларига эга бўлади. Фермер хўжалиги тадбиркорлик шаклларидан бири бўлиб, ташкил этилишидан кўзланган мақсадларга эришиш учун шу мақсадларга монанд тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир. Фермер хўжалиги хўжалик юритишнинг бошқа шакллардаги корхоналар билан тенг ҳуқуқларга эга.
11. Фермер хўжалиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:
уставда назарда тутилган доирада ва ижара шартномасида белгиланган ихтисослашувга мувофиқ фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ўзига берилган ер участкасида мустақил ташкил этиш;
етиштирилган маҳсулотни сотиш юзасидан юридик ва жисмоний шахслар билан, шу жумладан давлат эхтиёжлари учун сотиш юзасидан қонун ҳужжатларга мувофиқ хўжалик шартномаларини тузиш;
харид қилинадиган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўланадиган фъючерс битимлари тузиш;
ўзи етиштирган маҳсулотга эгалик қилиш, шу жумладан уни ўзи ҳохлаган истеъмолчиларга сотиш;
етиштирилаётган мақсулотга ва хизматларга шартнома шартларида мустақил равишда нарх белгилаш;
қишлоққа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан электр энергияси, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш юзасидан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш;
тадбиркорликдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ солинадиган чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиш;
акцияларни ва бошка қимматли қоғозларни сотиб олиш;
кредитлар олиш, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда пул маблағларини ихтиёрийлик асосида ва шартнома шартларига мувофиқ жалб қилиш ҳамда уларни ишлб чиқариш ва такрор ишлаб чиқаришга йўналтириш;
кредит олиш учун ер участкасидан фойдаланишни ижарага бериш ҳуқуқини ва етиштирилган маҳсулотни гаровга қўйиш;
ўрта, кичик ва хусусий корхоналар учун берилган имтиёзларнинг барча турларидан фойдаланиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни ишга ёллаш (доимий ва вақтинчалик асосида) ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш;
зарур асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш, ижарага олиш бино ва иншоотлар қуриш ҳамда уларни таъмирлаш, шунингдек улардан мустақил фойдаланиш;
ихтиёрий равишда бирлашиш, шу жумладан улуш(пай) асосида бирлашиш, жамиятлар, иттифоқлар, уюшмалар ҳамда бошқа бирлашмаларга кириш;
ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ўз фаолиятининг ҳар қандай масаллалари бўйича судга мурожат қилиш.
Фермер хўжалиги конун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.
12. Фермер хўжалигининг мажбуриятлари:
ер участкасидан ижара шартномасида белгиланган мақсад ва шартларда мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
экология талабларига ва атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларига риоя этиш;
ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ер участкасининг унумдорлигини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш, бизнес-режаларда ушбу мақсадлар учун маблағлар ажратилишини назарда тутиш;
ер участкасидан, башарти ижара шартномасида бошқа муддат белгиланган бўлмаса, бир йил мобайнида фойдаланиш;
пахта ва ғаллани навлар бўйича жойлаштиришнинг белгиланган талабларига риоя қилиш;
сувдан лимит асосида фойдаланиш асосида фойдаланиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ сув ресурсларидан фойдаланиш;
хўжалик ички мелиорация тармоғини тозалаш ва таъмирлаш;
сервитутларга риоя этиш;
фермер хўжалигининг мажбуриятлари ва қарзлари юзасидан тўлиқ жавоб бериш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш;
етказиб берилган электр энергияси, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар етиштиришда стандартлар талабларига риоя қилиш;
қишлоқ хўжалик зараркунандалари ва касалликларига қарши кураш олиб бориш;
Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.



Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish