Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Бошоқли дон экинларининг ўсиши ва ривожланиши қуйидаги даврларга бўлинади



Download 2,49 Mb.
bet100/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

Бошоқли дон экинларининг ўсиши ва ривожланиши қуйидаги даврларга бўлинади:
Униб чиқиш даври. Буғдой ва арпа уруғларининг биологик хусусиятлари, тупроқ ҳарорати, унумдорлиги, намлигига қараб униб чиқиш даври 6-15 кунни ташкил этади. Ғалла экинлари униб чиқиши учун, энг кам ҳарорат 6оС бўлиши керак. Бундан юқори ҳароратда уларнинг униб чиқиши тезлашади. Самарали ҳарорат йиғиндиси (10оС дан юқори), 150-160оСни ташкил этади. Бу даврда ҳар гектар ерга 200 м3 сув талаб қилинади. Униб чиқиш даври, биринчи барг ҳосил бўлиши билан тугалланганлар.
Туплаш даври. Бошоқли дон экинлари тўлиқ униб чиққанидан 8-10 кундан сўнг ер юзасидан 3 см чуқурликда илдиз бўғизи ҳосил бўлади ва ўша ердан чин томирлар ва ён шохчалар пайдо бўлади. Ён шохчалар эса тупроқ устига чиқиб, туплар ҳосил қилади. Тупроқда ҳарорат, намлик ва озиқа моддалар қанчалик кўп бўлса, бошоқли дон экинларининг тўплаш даражаси шунчалик тезлашади. Тўплаш даври бошоқли дон экинларининг вегетацияси ҳисоблаш ниҳоятда маъсулиятли даврлар. Чунки, бошоқларнинг сони айни шу даврда шакллана бошлайди. Бу даврда 250-300оС самарали ҳарорат гектарига 600-700 куб.м сув талаб қилинади.
Найчалаш. Бу босқичда поянинг энг пастки қисми бўртиб, шиш ҳосил бўлиши билан белгиланади. Бу шиш тупроқнинг устидан 3-5 см баландликда ривожланиб, ўсиш даври 12-15 кун давом этади. Биринчи бўғин ўсишдан тўхтагач, иккинчи, учинчи, тўртинчи ва ҳоказо бўғинлар пайдо бўлади. Тупроқда намлик, харорат ва озуқа моддалари қанча етарли бўлса, найчалаш даври шунча тез ўтади. Поянинг ўсиши ғалла экинларининг гуллаш давригача, айрим навларда доннинг шаклланишигача давом этади. Бу даврда ғалла ўсимлиги гектарига 600 м3 сув, 400оС самарали ҳарорат талаб қилади.
Бошоқлаш. Бошоқли дон экинлари найчалаш даврига ўтгандан сўнг тезда поядаги охирги барг қинидан ташқарига бошоқ чиқа бошлайди. Шу пайтдан бошлаб, уларнинг бошоқлаш даври белгиланади.
Буғдой бошоғи бошоқ ўзагидан ва бошоқчалардан иборат бўлади. Ҳар бир бошоқча қобиғида гулдонлар жойлашган. Гулдон буғдойда 2-5тани, арпада эса биттани ташкил этади. Кўпчилик ғалла экинлари бошоғидаги гулдон қилтиқлар билан тугайди. Бу даврда 3200С фойдали ҳарорат ва гектарга 800-900 куб.м сув талаб этилади. Шу туфайли бу давр энг маъсулиятли ҳосил тақдирини ҳал қиладиган двар ҳисобланади.
Гуллаш. Ғалла экинларида гуллаш бошоқ пайдо бўлгандан сўнг 2-3 кун ичида содир бўлади. Арпада бу давр гуллашдан 2-3 кун олдин рўй беради. Буғдой ва арпа ўз-ўзидан чангланувчи экин ҳисобланади. Қаттиқ буғдой бундан мустасно. Чунки қаттиқ буғдой очиқ гуллаганлигидан четдан ҳам чангланиши мумкин. Бу даврда 2350С фойдали ҳарорат ва гектарига 800 куб.м сув талаб қилинади.
Пишиш даври. Ғалла экинларида пишиш даври сут пишиши, мум пишиш ва тўла пишишан иборатдир. Бу учала пишиш давридан ташқари, уруғлик дон учун физиологик пишиш даври ҳам мавжуд. Физиологик жиҳатдан етилмаган уруғни экиш тавсия этилмайди.Ғалла экинлари пишиш даврида 6620С фойдали ҳарорат, гектарига 900 куб.м сув талаб этилади. Бу даврда ўсимликни чанқатиб қўйиш ҳосилдорлигини 40-50% га пасйишига олиб келади.
Буғдой ва арпа ўсимликлари пишиб етилиши учун 2340-23500С фойдали ҳарорат талаб этилади. Ссув миқдори 40-45 ц/га ҳосил учун гектарига 3800-4000 м3, 50-60 ц ва ундан юқори ҳосилдорликка 4500-5000 м3 ташкил этилиши керак.
Уруғлик сифати ва уни экишга тайёрлашда энг аввал уруғлик учун ажратилган ва махсус уруғлик технологиясига риоя қилиб ўстирилган далалардан олиш керак.
Ғалла экинлари уруғи сифатини белгилашда уруғининг тозалиги, унувчанлиги, намлиги, 1000 донасининг оғирлиги ва бошқалар ҳисобга олинади. Давлат андозасига асосан ғалла уруғи уч синфга бўлинади.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish